журналистика ва ахборот олиш имконлари

PPTX 29 pages 346.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
журналистика ва ахборот олиш имконлари. олиш имкони чекланган ахборотлар ва давлат сирлари журналистика ва ахборот олиш имконлари. олиш имкони чекланган ахборотлар ва давлат сирлари ўқитувчи: ҳамида мирсултанова фан: журналистика ҳуқуқи ва этикаси ахборот – бутун жамият учун ҳаётий заруратдир. кишилар ўзаро кундалик мулоқотда ахборот алмашадилар. маълум муддатда ўзлари кўрмаган, шоҳиди бўлмаган воқеликдан хабардор бўладилар. худди шунингдек ўзлари кўрган, гувоҳи бўлган воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот берадилар. бу – ахборотнинг энг содда кўринишидир. бу саволга аввало, жамиятнинг ўзи, деб жавоб бериш тўғрироқ, бизнингча. чунки жамият мавжуд экан, унинг мазмунини ўзаро алоқа (коммуникация), ўзаро муносабатлар ташкил қилади. ана шу жараёнларда ахборот алмашинади. аммо бундай ахборотлар стихияли характерга эга бўлиб унда алоқага киришган томонларгина манфаатдор бўлади. ҳаммага тааллуқли бўлган ахборотни эса у билан махсус шуғулланувчи кишилар – журналистлар тайёрлайди ва оммавий ахборот воситалари орқали оммага, аудиторияга етказиб беради. ахборотни жамиятга, одамларга ким етказиб беради? журналистика қонунчилиги билан боғлиқ манбаларда, ахборот олиши ҳуқуқининг шакллантириш жараёнида муҳим …
2 / 29
бларидан келиб чиқиб адолатли қарор қабул қилишни муҳим деб ҳисоблайдилар. голландияда эса: мамлакат яхлитлигини сақлаш, давлат хавфсизлиги ва персонал ахборотни беришга нисбатан давлатнинг аниқ чеклов ҳуқуқи бор. ҳатто персонал ахборот ҳам ҳокимият вакиллари томонидан сир тутилиши шарти билан берилади. бошқа давлатларда аксинча, бу борада оав таҳририятлари ва журналистларга ахборот олишга имкониятлари бор. барча фуқаролар ахборотни излаш ва олиш ҳуқуқини оав орқали амалга оширадилар. масалан, бу германия ва испания конситутцияларининг 5-моддасида қайд қилинган. шунинг учун германия ва испания журналистларнинг“касбий сир”ни сақлаш ҳуқуқи бўйича шифокорлар ва адвокатлар билан тенг туриши, тасодиф эмас, албатта. россия қонунчилигига кўра журналистларининг давлат органларидан ахборот олиш ҳуқуқлари оддий фуқароларникидан фарқ қилади. бу ҳуқуқ бевосита қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. россия федарациясининг “оав тўғрисида”ги қонунининг 38-моддаси “ахборот олиш ҳуқуқи” деб номланиб, унга кўра “фуқаролар давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар фаолиятига тааллуқли ишончли ахборотни оав орқали тезкор равишда олиш ҳуқуқига эга”лиги қайд этилган. бошқача қилиб айтганда, …
3 / 29
атор жиҳатларни ҳисобга олиб қайта ишлайди ва уни муҳимлиги, тезкорлиги, долзарблигига қараб яна қайта оммага узатади. журналист оладиган ахборотнинг ҳам ўз тартиби бор. фаолият жараёнида журналист ана шу тартибга амал қилиши зарур. ахборотнинг олиниши, қўлга киритилиши билан иш битмайди, у қайта ишлаш тақозо этади. қайта ишлаш олинган ахборотнинг тўғрилигини текширишдан бошланади. агар журналист шу ишни бажармаса кейинги жараён яъни ахборотни узатишда хатога йўл қўйиши, яъни текширилмаган ахборот нотўғри ёки ёлғон бўлиши мумкин. бундай ҳолатлар амалиётда кўп учрайди. турли сабабларга кўра журналистлар олган ахборотларни ҳар доим ҳам текширавермайдилар. шунинг учун ахборот билан ишлаш журналист зиммасига жиддий масъулият юклайди. ижтимоий ахборот. бу тушунча умумий ҳодиса сифатида кенг маънода қараладиган ахборотнинг алоҳида бир тури сифатида талқин этилади. ижтимоий ахборот – инсон фаолияти жараёнларида юзага келади ва воқеа-ҳодисаларни жамиятдаги қиймати нуқтаи назаридан акс эттиради ҳамда кишилар ўртасидаги ўзаро алоқа учун, уларнинг ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиқадиган мақсадларига эришиши учун хизмат қилади. сиёсий ахборот. сиёсий ахборот …
4 / 29
илган сўровга имкон қадар қисқа муддатда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, оғзаки сўровга эса, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши шартлиги кафолатланган (9-модда). “ахборот эркинлиги принциплари ва каофлатлари тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни. http://lex.uz/acts/52268 агар сўралган ахборотни ушбу муддат ичида беришни имконияти мавжуд бўлмаса, маълумот тақдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисидаги хабар ахборот сўраб мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан бир ҳафта муддат ичида юборилиши лозим. бироқ сўралган ахборотни муддати икки ойдан кечиктирилишига йўл қўйилмайди. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига оид ахборотларни олиш тартиби “давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун доирасида мувофиқлаштирилади. унга кўра, “давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров ахборотдан фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир” (18-модда). “давлат …
5 / 29
от воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади. ўша манба ўзбекистон республикаси “оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади. “ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотни текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда жавобгарликлари қайд этилган. ўзбекистон республикаси “оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси талабига кўра, оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади. бироқ амалиётда фаолият олиб бораётган журналистлар бунга ҳар доим ҳам амал қилавермай дилар. ахборот олиш имкониятига кўра икки турга бўлинади. булар - очиқ ахборотлар ва олиниши чегараланган, қонун билан ҳимоя қилинадиган ахборотлардир. очиқ ахборотлар. бундай ахборотлар унинг ошкоралиги, ҳамма …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "журналистика ва ахборот олиш имконлари"

журналистика ва ахборот олиш имконлари. олиш имкони чекланган ахборотлар ва давлат сирлари журналистика ва ахборот олиш имконлари. олиш имкони чекланган ахборотлар ва давлат сирлари ўқитувчи: ҳамида мирсултанова фан: журналистика ҳуқуқи ва этикаси ахборот – бутун жамият учун ҳаётий заруратдир. кишилар ўзаро кундалик мулоқотда ахборот алмашадилар. маълум муддатда ўзлари кўрмаган, шоҳиди бўлмаган воқеликдан хабардор бўладилар. худди шунингдек ўзлари кўрган, гувоҳи бўлган воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот берадилар. бу – ахборотнинг энг содда кўринишидир. бу саволга аввало, жамиятнинг ўзи, деб жавоб бериш тўғрироқ, бизнингча. чунки жамият мавжуд экан, унинг мазмунини ўзаро алоқа (коммуникация), ўзаро муносабатлар ташкил қилади. ана шу жараёнларда ахборот алмашинади. аммо бундай ахборотлар стихия...

This file contains 29 pages in PPTX format (346.9 KB). To download "журналистика ва ахборот олиш имконлари", click the Telegram button on the left.