гидротехник иншоотлар хавфсизлигининг меъёрий-хуқуқий асослари

DOC 6 sahifa 222,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
гидротехник иншоотлар хавфсизлигининг меъёрий-хуқуқий асослари а.а.абдувалиев-т.ф.д., профессор, р. абдурахмонов-1-курс магистранти тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти аннотация. мақолада ўзбекистон республикаси худудидаги гидротехник иншоотларнинг хавфсизлиги, хавфсизликни назорат қилиш меъёрлари, гидротехник иншоотларни лойиҳалашда зарурий меъёрий ва норматив хужжатлар, уларнинг қўлланилиши, татбиқи ҳақида маълумотлар келтирилган. ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «ўзбекэнерго» дак гидротехника иншоотининг хавфсизлиги бўйича мукаммаллиги учинчи классдан паст бўлган гидротехника иншоотлари бўйича иншоотларнинг мансублигига кўра техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат амалга оширадилар. калит сўзлар: гидротехника иншоотлар, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги, хавфсизлик декларацияси, «давсувхўжаликназорат» инспекцияси, «ўзбекэнерго» дак, ”қурилиш меъёрлари ва қоидалари”, норматив ҳужжатлар. кириш. ўзбекистон республикасининг «гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуни [3]да гидротехника иншоотларини тўлиқ хаёт цикли давомида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш тамойиллари белгиланган. қонунда гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги гидротехника иншоотларининг одамлар ҳаёти, соғлиғи ва қонуний манфаатларини, атроф табиий муҳит ва хўжалик объектларини муҳофаза қилишни таъминлаш имконини берувчи ҳолат эканлиги кўрсатилган. қонуннинг мақсади …
2 / 6
тақдим этиш; гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдала-ниш бўйича фаолиятни лицензиялаш хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар жумласига кириши; гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг узлуксизлиги; гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан уларнинг хавфсизлиги мезонларини белгилаш, гидротехника иншоотларининг ҳолатини доимий назорат қилиш мақсадида уларни техника воситалари билан жиҳозлаш; гидротехника иншоотларига зарур малакага эга бўлган ходимлар хизмат кўрсатишини таъминлаш; гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятларнинг юзага келиш хавфи-ни энг кўп даражада камайтириш бўйича тадбирлар мажмуини олдиндан ўтказишдир. масаланинг қўйилиши. ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг 1999 йил 16 ноябр-даги «гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга ошириш чора–тадбирлари тўғрисида»ги 499-сонли қарори билан гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат амалга оширувчи давлат бошқарув идоралари ва уларнинг масъулияти белгиланган. қарор билан гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси тўғрисидаги низом тасдиқланган, гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш тартиби тасдиқланган. амалдаги қонунчиликда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини давлат томонидан бошқарув тартиби ва бунга масъулиятли идоралар …
3 / 6
сизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда қатнашадилар; сув ресурсларидан фойдаланишда ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари-ни амалга оширишда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлайдилар; гидротехника иншоотларини жойлаштириш тўғрисида, шунингдек гидротех-ника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда улардан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳақида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар қабул қиладилар; гидротехника иншоотларининг авариялари оқибатларини тугатишда қатна-шадилар; гидротехника иншоотларининг фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган авариялари хавфи борлиги тўғрисида аҳолини хабардор қиладилар. белгиланган тартибга кўра, «давсувхўжаликназорат» инспекцияси гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назоратни амалга оширади ва бу соҳада: гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқади; манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг пухталигини ва улар ишининг хавфсизлигини экспертизадан ўтказади; гидротехника иншоотларини жойлаштириш, гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш топшириқларини, уларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олишда, гидротехника иншоотларининг қурилиши сифатини назорат қилишда, уларни фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини келишиб олишда қатнашади; гидротехника иншоотларининг ҳолатини ҳамда улар …
4 / 6
иб туриш ва тугатиш ҳақида таклифлар киритади; гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ва тўғоннинг уларга туташ бўлган қуйи ҳамда юқори ҳудудларидан хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланишга (сувни муҳофаза қилиш зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) розилик беради; дарёларнинг ўзанларида ва тўғоннинг уларга туташ қуйи ва юқори ҳудудларида сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни амалга оширувчи ёхуд хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият юритувчи ташкилотларнинг фаолиятини, агар бундай фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсиз-лигига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, тақиқлайди ёки чеклаб қўяди; гидротехника иншоотларининг муҳофаза қилинишини ташкил этиш устидан назоратни амалга оширади. ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «ўзбекэнерго» дак гидротехника иншоотининг хавфсизлиги бўйича мукаммаллиги учинчи классдан паст бўлган гидротехника иншоотлари бўйича иншоотларнинг мансублигига кўра техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат амалга оширадилар. гидротехника иншооти ҳолатининг ва ундан фойдаланиш шартларининг гидротехника иншооти аварияси хавфининг йўл қўйиладиган даражасига мувофиқ миқдор ва сифат кўрсаткичларининг чекланган қийматлари гидротехника иншоотининг хавфсизлиги мезонлари ҳисобланади. гидротехника иншоотларининг …
5 / 6
нция-лар, магистраль, хўжаликлараро ва ички каналлар хамда коллекторлар, сув тақсимловчи иншоотлар, суғориш қудуқлари, дамбалар, гидропостлар ва бошқалар. аниқланган камчиликлар ва хавфсизлик бўйича белгиланган меъёрлар ва қоидалардан оғишларни гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ва лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан бартараф этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида, хавфсизликни баҳолаш мониторингининг мухим қисмларидан бўлган ахборот-диагностика тизими (адт) қўлланилади. ўзбекистон республикасининг « гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуни кўра, тизимнинг босқичма-босқич жорий этилиши ва назорат доирасидаги объектларда амалга оширилишини ўзбекистон республикаси “давсувхўжаликназорат” инспекцияси таъминлайди. адт конструкциялардаги нуқсонлар ва жароҳатларни ривожланиш динамикасини ва уларни тиклаш самарасини назорат қилиш имконини беради. тизим аниқ-ланган камчиликлар ва хавфсизлик меъёр ва қоидаларини бузилишини бартараф этиш хамда тавсиялар ижросини автоматик назоратини амалга оширишни назарда тутади. адт i, ii, iii синфдаги йирик ва алоҳида мухим сув хўжалиги объектларида, жумладан, 54 сув омборлари, 35 насос станция-лари, 29 гидроэлектростанциялар, 60 магистраль каналлар, 64 гидроузеллар, 24 магистраль коллекторлар, еттита дарёдаги қирғоқни химояловчи ва ирмоқларни бошқарувчи иншоотларда қўлланилади. хулосалар. ўзбекистон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гидротехник иншоотлар хавфсизлигининг меъёрий-хуқуқий асослари" haqida

гидротехник иншоотлар хавфсизлигининг меъёрий-хуқуқий асослари а.а.абдувалиев-т.ф.д., профессор, р. абдурахмонов-1-курс магистранти тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти аннотация. мақолада ўзбекистон республикаси худудидаги гидротехник иншоотларнинг хавфсизлиги, хавфсизликни назорат қилиш меъёрлари, гидротехник иншоотларни лойиҳалашда зарурий меъёрий ва норматив хужжатлар, уларнинг қўлланилиши, татбиқи ҳақида маълумотлар келтирилган. ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «ўзбекэнерго» дак гидротехника иншоотининг хавфсизлиги бўйича мукаммаллиги учинчи классдан паст бўлган гидротехника иншоотлари бўйича иншоотларнинг мансублигига кўра техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат амалга оширадилар. калит сўзлар: гидротехника иншоотлар, ...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (222,5 KB). "гидротехник иншоотлар хавфсизлигининг меъёрий-хуқуқий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.