materyallar hisobi

PPTX 32 pages 215.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
презентация powerpoint 10-мавзу: материаллар ҳисоби. режа 1.ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобининг вазифалари, уларни туркумлаш ва баҳолаш 2.материаллар ҳаракатини хужжатларда расмийлаштириш 3.материалларнинг омбордаги ҳисобини ташкил қилиш 4.материалларнинг киримини бухгалтерияда ҳисобга олиш 5.транспорт-тайёрлов харажатларини ҳисобга олиш 6.материаллар сарфланишини бухгалтерияда ҳисобга олиш 7. харид қилинган материаллар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш 8. ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш материаллар таснифи 21-сон бҳмснинг 2-иловасига (ўзр ав томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ материаллар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: - хом ашё ва материаллар; - харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар; - ёқилғи; - эҳтиёт қисмлар; - қурилиш материаллари; - идишлар ва идиш материаллари; - қайта ишлов бериш учун четга берилган материаллар; - инвентарь ва хўжалик анжомлари; - бошқа материаллар. 1000 материалларни ҳисобга олувчи счётлар 1010 хом ашё ва материаллар 1020 сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар 1030 ёқилғилар 1040 эҳтиёт қисмлар 1050 қурилиш материаллари 1060 идиш ва идишбоп …
2 / 32
материаллар; в) қайта ишлаш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шу кабилар; г) ем-хашак ва тўшамалар. йил давомида ўзи ишлаб чиқарган ем-хашак ва тўшама ашёлар режалаштирилган таннархда кўрсатилади, йил охирида ҳақиқий таннархигача ўзгартирилади харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар - булар қайта ишлаш жараёнининг маълум бир босқичларидан ўтган, лекин ҳали тайёр маҳсулот бўлмаган хом ашё ва материаллардир. улар маҳсулот ишлаб чиқаришда асосий материаллар вазифасини бажаради, яъни маҳсулотнинг моддий асосини ташкил этади. ёқилғи одатда ёрдамчи материал ҳисобланади, лекин ундан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларига қараб ҳисобда алоҳида гуруҳга ажратилади. ёқилғи таркибига нефть маҳсулотлари, ёкилги-мойлаш материаллари (ёмм) (нефть, бензин, керосин, дизель ёқилғиси, мой ва шу кабилар), қаттиқ ёқилғилар (кўмир, ўтин ва ҳ.к.), газ ёкилгилари (газ, газолин), шунингдек, ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар ва қаттик ёқилғи сифатида фойдаланиладиган иккинчи даражали ёқилғилар киради. эҳтиёт қисмлар машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини таъмирлаш ишларида ва яроқсиз деталларини, шунингдек автомбиль ғилдиракларини алмаштириш учун хизмат килади. корхонанинг таъмирлаш бўлимларида, техник …
3 / 32
к). инвентарь ва хўжалик анжомлари корхонанинг айланма маблағларини ташкил килади. бу гуруҳга қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган мол-мулк киритилади: а) хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган; б) қиймати бир бирлик (комплект) учун хизмат муддатидан қатъий назар, ўзбекистон республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда бўлган буюмлар. раҳбар ҳисобот йилига уларни инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг бундан паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эгадир. хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига қуйидагилар киритилади: а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар); б) махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал; в) кўрпа-тўшаклар; г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳоказо); д) ошхона инвентари, шунингдек сочиқ-дастурхонлар; е) уларни барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулда бўлмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар; ж) фойдаланиш муддати …
4 / 32
ини ҳисобга олиш тўқимачилик корхонаси июн ойи давомида бўёқни сотиб олиш ва сарфлаш бўйича қуйидаги операцияларни бажарди: - 2 июнда 1 кг учун 8000 сўм баҳода 200 кг бўёқ олинди; - 9 июнда 1 кг учун 8160 сўм баҳода 600 кг бўёқ олинди; - 12 июнда ишлаб чиқаришга 360 кг бўёқ берилди; - 20 июнда 200 кг бўёқ берилди; - 25 июнда 1 кг учун 8450 сўм баҳода 500 кг бўёқ олинди. корхонада 1 июнь ҳолатига бўёқ захиралари бўлмаган. фифо усули бўйича ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариладиган материалларнинг қиймати қандай баҳоланади? узлуксиз ҳисобда даврий ҳисобда узлуксиз ҳисоб тизимидан фойдаланилганда, тмзнинг баланс ҳисобварақларида товар-моддий захираларининг кирими ва чиқимини батафсил акс эттириш олиб борилади. натижада, бутун ҳисобот даври давомида ҳар бир маълум санага тмзнинг маълум турларини мавжудлиги ҳамда сотилган заҳираларнинг таннархи маълум бўлади. 1300 кг (200+600+500) бўёқ олинди. пул ифодасида - 10721000 сўм. ишлаб чиқаришга 560 кг бўёқ берилди. ишлаб чиқаришга бўёқни бериш …
5 / 32
я якунланмагунча аниқлаб бўлмайди, чунки сотилган тмз таннархининг ҳисоби қуйидаги формула орқали топилади: тмзнинг ҳисобот даври бошига қолдиғи + тмзнинг кирими = сотиш учун тайёр тмзнинг таннархи, - тмзнинг ҳисобот даври охирига қолдиғи = сотилган тмзнинг таннархи 1300 кг (200+600+500) бўёқ олинди. пул ифодасида - 10721000 сўм. ишлаб чиқаришга 560 кг бўёқ берилди. пул ифодасида ишлаб чиқаришга бўёқни бериш қуйидаги тарзда аниқланади: 200 кг 8000 сўм баҳода, 360 кг 8160 сўм баҳода ҳисобдан чиқарилади. сумма ифодасида, бу 4537600 сўмни ((200х8000) + (360х8160)). ташкил қилади. ой охирига қолдиқ 740 кг ни (1300-560) ташкил қилди. пул ифодасида 6183400 сўм ((240х8160) + (500х8450)). т/р сана олинди берилди қолдиқ 1.06 йўқ 1. 2.06 200 кг х 8000 сўм =1600000 сўм 2. 9.06 600 кг х 8160 сўм = 4896000 сўм 3. 12.06 360 кг ((200х8000)+(160х8160))= 2905600 сўм 4. 20.06 200 кг (200х8160)=1632000 сўм 5. 25.06 500кг х 8450 сўм = 4225000 сўм бир ойда …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "materyallar hisobi"

презентация powerpoint 10-мавзу: материаллар ҳисоби. режа 1.ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобининг вазифалари, уларни туркумлаш ва баҳолаш 2.материаллар ҳаракатини хужжатларда расмийлаштириш 3.материалларнинг омбордаги ҳисобини ташкил қилиш 4.материалларнинг киримини бухгалтерияда ҳисобга олиш 5.транспорт-тайёрлов харажатларини ҳисобга олиш 6.материаллар сарфланишини бухгалтерияда ҳисобга олиш 7. харид қилинган материаллар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш 8. ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш материаллар таснифи 21-сон бҳмснинг 2-иловасига (ўзр ав томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ материаллар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: - хом ашё ва материаллар; - харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар; - ёқилғи; - эҳти...

This file contains 32 pages in PPTX format (215.6 KB). To download "materyallar hisobi", click the Telegram button on the left.

Tags: materyallar hisobi PPTX 32 pages Free download Telegram