ur-20 ва spekord (германия) асбоблари

DOCX 9 стр. 572,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
2-амалий машғулот. мавзу: иқ-спектрометрларнинг блок чизмаси. ur-20 ва spekord (германия) асбобларининг тузилиши ва ишлатилиши. намуналарни тайёрлаш. эритма, таблетка ҳолатларда спектрлар олиш. характеристик частоталар оптик спектроскопиянинг турлари ичида инфрақизил спектроскопия ишлатилиш кўламида ўзига хос ўрин эгаллаб, моддаларнинг тузилишини ўрганишда энг керакли маълумотлар берадиган физикавий усуллардан ҳисобланади. бошқа мавжуд бўлган оптик усуллардан фарқли равишда, моддаларни ҳар қандай агрегат ҳолатда, яъни газ, суюқ ва қаттиқ ҳолатларда ҳам спектрларини олиш мумкин. бу усулни кимёда ишлатилиши билан боғлиқ масалаларни баён этишда албатта унинг ривожланиш тарихи ва асосий назарий қонунларини кўриб чиқиш лозим ҳисобланади. спектрнинг инфрақизил соҳаси инглиз астрономи уильям гершел томонидан 1800 йилда кашф қилинган. тахминан 100 йилдан сўнг америкалик физик кобленц инф-рақизил спектрга бағишланган монография чоп этиб унда айрим органик ва анорганик бирикмаларнинг инфрақизил спектрини келтириб, уларнинг тузилиши билан спектрлари орасида боғланиш борлигини баён этади. агар бундай тадқиқот ишлари ўша вақтдан бошлаб давом эттирилганда албатта органик кимёнинг ривожланишига катта ҳисса қўшилган бўлар эди. инфрақизил …
2 / 9
. mz - айрим массаларнинг ўртача миқдори. (10) тебраниш молекула харакатининг шакли сифатида квант назариясига бўйсунади. бу назарияга асосан, тебранма харакатнинг энергияси исталган қийматларга эга бўлмасдан, балки қуйидаги тенгламани қаноатлантириши керак: (11) 0,1.2,3.... - тебраниш частотаси v - исталган сон, ноль ҳам бўлиши мумкин ёки тебраниш квант сони. икки атомли молекула тебраниш энергиясининг поғоналари 11-расмда ифодаланган бўлиб, бунда r-нинг қиймати атомлар орасидаги боғнинг узайиши ёки қисқаришига боғлиқ, вертикал тарзда кўрсатилган чизмалар эса асосий ўтишларни ва уларнинг обертонларини (2) ифодалайди. 11-расм. икки атомли молекула тебраниш энергиясининг поғоналари. кўп атомли молекулаларнинг тебраниши. спектрометрларнинг тузилиши кўп атомли молекулаларнинг тебраниши икки атомликка нисбатан мураккаб бўлиб, спектрда бирқанча ютилиш частоталарини намоён қилади. кўп атомли молекуланинг тебраниш харакати уни ташкил этган атомларнинг нисбий харакати билан боғлиқдир, яъни бу харакатлар яхлит молекуланинг бўшлиқдаги силжишлари ва яхлит ҳолда айланиши сифатида кузатилмайди. молекуладаги айрим атомларнинг харакати бир-бири билан чамбарчас боғлангандир. бунда атомларни боғлаб турган кимёвий боғларнинг узунлиги ва боғлар …
3 / 9
ийма-тининг ўзгаришига сабабчи бўлади. молекуляр спектроскопияда молекуланинг нормал тебраниши натижасида кимёвий боғларнинг узунлиги ўзгариб, бу боғлар орасидаги бурчак кам ўзгарса, бундай тебраниш турларига валент тебранишлар деб айтилади ва (ню) ҳарфи билан белгиланади. агар нормал тебраниш натижасида валент боғлар орасидаги бурчак ўзгариб, бу боғлар узунлиги ўзгармаса, бундай тебраниш турлари деформацияли тебраниш бўлиб уни (дельта) ҳарфи билан белгиланади. валент тебранишлар симметрик (s) ва ассимметрик (as) турларига бўлиниб, биринчи тебраниш натижасида кимёвий боғлар узунлиги узаяди, иккинчисида эса қисқариш ҳолати кузатилади. масалан, сув молекуласини кўрсак, чизиқли тузилишга эга бўлганлиги учун, тебраниш частотаси сони 3n-63. 3-69-63 та бўлади. а - о-н гурухининг симметрик валент тебраниши (s3652 см-1); б - о-н гурухининг асимметрик валент тебраниши (as3756см-1); в - н-о-н молекуланинг деформацияли тебраниши (1596 см-1) юқоридаги тебраниш турларини со2 молекуласи учун ҳам кўрсатиш мумкин. шундай қилиб, кўп атомли молекулаларнинг инфрақизил спектрининг қоидасини қуйидагича изоҳлаш мумкин: ютилиш натижасида ҳосил бўлган тебраниш сонини, яъни спектрдаги частоталарнинг қийматлари ва шаклини …
4 / 9
спектрларини аниқ чизиб кўрсатадиган икки нур йўналишли спектрометрлардан кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда, 12- ва 13-расмларда ur-20 ва спекорд нусхали спектрометрларнинг кўриниши берилган. 12-расм. ur-20 (германия, карл-цейсс йена) спектрометрининг кўриниши. 13-расм. спекорд-75 спектрометрининг кўриниши (германия). и спектрометрлар қандай нусхада бўлмасин уларнинг оптик чизмаси бир-бирига жуда ўхшаш бўлади (14-расм). 14-расм. инфрақизил спектрометрининг оптик чизмаси. 1 - нурланиш манбаи (“глобар”) 5 - кириш тирқиши 2, 3, 6, 8, 9, 11 – кўзгулар 7 – призма 4 - модда сақланадиган идишча 12 – термоэлемент нур манбаъсидан (“глобар”) чиққан ёруғлик кўзгуга тушиб икки нурга ажралади, унинг биттаси модданинг эритмаси жойлаштирилган идишчадан, иккинчиси эса эритувчи солинган идишчадан ўтади. кейин улардан ўтган икки нур бир нурга бирлашади ва бирлашган нур монохроматорнинг кичик тирқишидан ўтиб панжара ёрдамида дисперсланади, кейинги ҳолатда эса унинг йўлига қўйилган фильтр эса частоталарни детекторга туширади. агар идишда маълум частотали ёруғлик ютилишига учраса у ҳолда қайд қилувчида (детектор) сигнал ҳосил қилади. ҳосил қилинган сигналларни махсус …
5 / 9
пектрометрни ишга тайёрлаш б) намунани тайёрлаш в) асбобни ишлаш ҳолатига келтириш ва спектр олиш г) инфрақизил спектрдаги ютилиш частоталарини изоҳлаш д) айрим ҳолларда ютилиш частоталарининг интенсивлигини ҳисоблаш. молекулалараро таъсирлар ва гурухларнинг характеристик частоталари ҳар бир молекула кристаллик ҳолатида шу турдаги молекулалар билан ўралган бўлиб, буларнинг ҳаммаси маълум тартибда жойлашган бўлади. шунинг учун қутбли гурухлар орасида водород боғлари мавжуд бўлса, маълум ташқи таъсир остида шу гурухларга тегишли бўлган частоталар қиймати ўзгариши мумкин. каттиқ моддаларнинг инфрақизил спектрининг ютилиш частоталари аниқ, бир-биридан яхши ажралган ҳолда намоён бўлади, бу айниқса юқори молекулали ациклик бирикмаларда (масалан, стеарин кислотаси) кузатилган. моддаларнинг спектрини эритма ҳолатида олинса, айрим ҳолларда ажралиб чиққан аниқ частоталар ўрнига кенг шаклдаги частоталар ҳосил бўлади, бу ҳолат моддалар эритмада турли хил конформерлар ҳолатида бўлса намоён бўлади. агар модданинг тузилиши мустахкам халқага эга бўлса бундай моддаларнинг қаттиқ ёки эритма ҳолатидаги спектри бир хил частоталар ҳосил қилади (масалан, стероидли бирикмалар). тоза суюқликларда ёки суюлтирилган қаттиқ бирикмаларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ur-20 ва spekord (германия) асбоблари"

2-амалий машғулот. мавзу: иқ-спектрометрларнинг блок чизмаси. ur-20 ва spekord (германия) асбобларининг тузилиши ва ишлатилиши. намуналарни тайёрлаш. эритма, таблетка ҳолатларда спектрлар олиш. характеристик частоталар оптик спектроскопиянинг турлари ичида инфрақизил спектроскопия ишлатилиш кўламида ўзига хос ўрин эгаллаб, моддаларнинг тузилишини ўрганишда энг керакли маълумотлар берадиган физикавий усуллардан ҳисобланади. бошқа мавжуд бўлган оптик усуллардан фарқли равишда, моддаларни ҳар қандай агрегат ҳолатда, яъни газ, суюқ ва қаттиқ ҳолатларда ҳам спектрларини олиш мумкин. бу усулни кимёда ишлатилиши билан боғлиқ масалаларни баён этишда албатта унинг ривожланиш тарихи ва асосий назарий қонунларини кўриб чиқиш лозим ҳисобланади. спектрнинг инфрақизил соҳаси инглиз астрономи уильям герш...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (572,5 КБ). Чтобы скачать "ur-20 ва spekord (германия) асбоблари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ur-20 ва spekord (германия) асб… DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram