suyak metabolizmining biokimyoviym markerlari

PPTX 49 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 49
powerpoint presentation suyak metabolizmining biokimyoviy markerlari саволлар остеопороз ва унинг сабаблари тўғрисида тушунча суяк шаклланишининг маркерлари суяк тўқимаси метаболизмининг маркерлари суяк тўқимаси метаболизмининг бахоловчи биокимёвий маркерларнинг қўлланилиши сохалари маъруза мақсади суяк тўқимаси ҳолатини, ундаги модда алмашинув жараёнлари тезлигини баҳолашда биокимёвий маркерларини ахамиятини ўрганиш дунёда 75 млн киши остеопороз билан касалланган. бу касаллик суяк массасини йўқотилиши ва микроархитектоникасини бузилиши билан кечади, бунинг натижасида суяклар мўртлашиб, синувчан бўлиб қолади. касаллик асосан аёлларда кўп учрайди (45 ёшдан сўнг 80%). ривожланган мамлакатларда сенил остеопороз (70 ёшдан сўнг) ва турли касалликлар оқибатида келиб чиқувчи иккиламчи остеопороз билан оғриганлар сони ортиб бормоқда (эркак ва аёллар бир хилда касалланади). сон суяги бошчасини патологик синишлари йилига 1,7 млн.дан (1990) 6,3 млн.га (2050) ортиб бориши тахмин қилинмоқда. остеопороз натижасида суякларни синиши аёлларда 40-50%, эркакларда 13-22% ташкил қилади. 1997 йил 20 октябрда «халқаро остеопорозга қарши кураш куни” касаллик белгилари белда оғриқ бўғимларда оғриқ милкларнинг “ғоваклиги” тана узоқ вақт бир хил …
2 / 49
кетиш, кўкрак кифози. остеопорозга олиб келувчи асосий омиллар: овқатланишни бузилиши оқибатида кальцийни етишмовчилиги. кўпинча кальций етишмовчилиги витаминлар ва микроэлементлар сўрилиши бузилиши билан бирга кузатилади. қондаги кальцийнинг меъёр кўрсаткичилари катта ёшли кишиларда 2,15 дан 2,5 ммоль/л. чақалоқларда 1,75 ммоль/л. кунлик талаб - 800 -1200 мг. хомиладорликда 1000-1200 мг остеопорозга олиб келувчи асосий омиллар: гиподинамия. узоқ вақт бир жойда харакатсиз ётиш оқибатида организмда остеокластлар фаоллашади, улар суяк тўқимасини парчалайди, уни минерализациясини бузади. шунинг учун остеопороз аниқланган шахсларга доимий жисмоний фаоллик тавсия қилинади. остеопорозга олиб келувчи асосий омиллар: гормонал фонни бузилиши. касаллик хар қандай гормон дисбалансида рўйи бериши мумкин. остеопорозга олиб келувчи асосий омиллар: спиртли ичимликлар, кофе кўп истеъмол қилишда, чекиш, хамда ревматизм, юуйрак етишмовчилиги, қандли диабет негизида кечувчи фон қасалликларида иккиламчи остеопороз келиб чиқади. остеопорозга олиб келувчи асосий омиллар: агар инсон ўта кўп миқдорда газли ичимликлар истеъмол қилса, хатто ёшлик даврида хам остеопороз келиб чиқиши мумкин. газли ичимликларнинг аксариятида суяклардан кальцийни “ювилиб” …
3 / 49
г биокимёвий маркерлари суяк метаболизми иккита қарама-қарши жараённи ўз ичига олади. остеобластлар – янги суяк хосил бўлиши остеокластлар – эски тўқимани дегратацияси меъёрда янги хосил бўлган суяк тўқимаси парчаланган тўқима миқдорига тенг бўлади йилига суяк массасининг 2-10% ремоделланади суяклар учун фойдали бўлган маҳсулотлар суяк тўқимаси метаболизми биокимёвий маркерларини аниқлаш: суяк ҳолатини баҳолашга, суяк тўқимасидаги модда алмашинув жараёнларини ва тўқимани спонтан тарзда йўқотилиш тезлигини баҳолашга, оп даволаш самарасини аниқлашга, патологик суяк синишларини башоратлашга имкон беради остеобласт ва остеокластларнинг функциясини белгилаб берувчи суяк тўқимасининг шаклланиши ва резорбцияси биокимёвий маркерлари мавжуд қон зардобидаги умумий кальций қон зардобидаги ионлашган кальций қон зардобида ноорганик фосфат паратгормон кальцитонин гидроксивитамин d3 клиник амалиётда суяк резорбциясини кўрсаткичи – сийдикдаги гидроксипролин ва коллагеннинг пиридинли боғларини аниқлаш хисобланади. сийдикдаги гидроксипролин суяк емирилишини (резорбцияси) билдирсада, у тури ва бошқа тўқималарда мавжудлиги сабабли суяк учун унчалик специфик хисобланмайди. коллаген матрикс мустахкамлигини коллаген полипептид занжирига кирувчи баъзи аминокислоталар ўртасидаги боғларни аниқлаш мухим суяк …
4 / 49
ача пиридинли унумларни юқори аниқликдаги хроматография усулида аниқлаш мумкин эди, лекин бунинг камчилиги ускуна ва реактивлари жуда қиммат. хозирги кунда бунинг миқдорини elisa усулида аниқлаш мумкин. коллаген i тип дегратацияси махсулотлари – с-телопептид (s-ctx, crosslapstm) – β crosslapstm ва α crosslapstm суяк тўқимасининг янгиланиш даврида 1 турдаги коллаген (органик матрикснинг 90% ташкил қилади) бевосита суякларда синтезланади, парчаланади, кичик пептид фрагментлари эса қонга тушади ёки буйрак орқали ажралади. с-телопептидларни узилиши коллаген парчаланишининг дастлабки босқичида рўй беради, шунинг учун коллаген метаболитлари с-телопептидлар концентрациясига таъсир қилмайди коллаген дегратацияси махсулотларини қон зардоби ва сийдикда аниқлаш мумкин. бунда crosslapstm компанияси «nordic bioscience diagnostics a/s» ифа-тест системаларидан фойдаланилади. тест-системанинг спецификлиги 2 та моноклонал антителоларни қўллашга асосланган, улардан хар бири 1 тур коллагенининг альфа 1-занжири октапептиди билан боғланади. янги хосил бўлган суякда альфа-аспарагин кислота бўлса, кексайиб бориш билан у бетта-аспарагин кислотага айланади β crosslaps нисбатан «кекса» суяк дегратациясини α crosslaps – эса янги шаклланган суяк дегратациясини кўрсатади. …
5 / 49
ва тиш тўқимасида бўлган к витаминига боғлиқ бўлган ноколлаген оқсил. остеокальцин остобластларда синтезланади ва суякларнинг хужайрадан ташқари бўшлиғига кириб боради. бироқ унинг бир қисми қон оқимига тушади ва шу миқдорни биз аниқлашимиз мумкин. қонда птг миқдорининг юқори бўлиши остеокальцин синтезловчи остеобластларни ингибирлайди ва унинг қондаги миқдорини камайтиради. ишқорий фосфатазанинг суяк изоферменти (вар) иккита изошакли –суяк ва жигар изоформаси мавжуд. катта ёшлиларда хар иккисининг миқдори тенг. бироқ, болалар ва ўсмирларда вар миқдори ишқорий фосфатазанинг умумий миқдорининг 90% ташкил қилади. метаболик касалликларда ишқорий фосфатаза миқдори суяк шаклланиши даражаси билан боғлиқ. вар тетрамер гликопротеин бўлиб, остеобласт хужайралар ташқи юзасида аниқланган. уни миқдорий жихатдан аниқлаш остеопорозда суяк ремоделланиши ва даволаш самарасини бахолашда қўлланилади. вар спецификлиги унинг қондаги ярим яшаш даври (1-2 кун), жигардаги метаболизми, буйраклар орқали ажралиши билан белгиланади. қон зардобида ваб миқдорини бироз ошиши остеобластлар фаоллигини ошганлигини кўрсатади: суяк ўсиши, хомиладорликнинг охирги триместри, узоқ вақт бир жойда ётгандан кейинги харакатланиш, суяк синишлари, остит, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 49 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"suyak metabolizmining biokimyoviym markerlari" haqida

powerpoint presentation suyak metabolizmining biokimyoviy markerlari саволлар остеопороз ва унинг сабаблари тўғрисида тушунча суяк шаклланишининг маркерлари суяк тўқимаси метаболизмининг маркерлари суяк тўқимаси метаболизмининг бахоловчи биокимёвий маркерларнинг қўлланилиши сохалари маъруза мақсади суяк тўқимаси ҳолатини, ундаги модда алмашинув жараёнлари тезлигини баҳолашда биокимёвий маркерларини ахамиятини ўрганиш дунёда 75 млн киши остеопороз билан касалланган. бу касаллик суяк массасини йўқотилиши ва микроархитектоникасини бузилиши билан кечади, бунинг натижасида суяклар мўртлашиб, синувчан бўлиб қолади. касаллик асосан аёлларда кўп учрайди (45 ёшдан сўнг 80%). ривожланган мамлакатларда сенил остеопороз (70 ёшдан сўнг) ва турли касалликлар оқибатида келиб чиқувчи иккиламчи остеопороз ...

Bu fayl PPTX formatida 49 sahifadan iborat (1,4 MB). "suyak metabolizmining biokimyoviym markerlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: suyak metabolizmining biokimyov… PPTX 49 sahifa Bepul yuklash Telegram