pul nazarialari

DOCX 3 sahifa 26,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
пул назариялари тўғрисида умумий тушунча пул назариялари - пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пул-товар му-носабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди. пул ва унинг сотиб олиш қуввати орасидаги муносабат пул назарияларининг марказий масалаларидан бири бўлиб келган. хул-лас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назарияларини келтириб чиқарди. илк тарихий пул назариялари сифатида номиналлик ва металлик назарияларни келтириш мумкин. капитализм тараққиёти билан бирга бу назариялар ҳам ўзгариб янги, миқдорий назариянинг пайдо бўли-шига асос бўлди. ҳозирги кунда монетаризм ва иқтисодиётни пул-кредит муноса-батлари орқали тартиблаштириш назариялари ҳам мавжуд. аммо энг асосий пул назариялари сифатида металл, номинал ва миқдорий пул назариялари тадқиқот қилиб келинмоқда. пул назарияларининг келиб чиқишига асосий сабаб ишлаб чиқа-ришнинг тараққий этиши ва пул муомаласининг тараққиётдан маъ-лум даражада оқсашини олдини олиш ва уни …
2 / 3
зарияси пулнинг металлик назарияси капитал ҳаракатининг дастлабки даврида тараққий этди. монета таркибини бузиш (монетанинг оғир-лик миқдорини камайтириш)га қарши курашда прогрессив роль ўйнади. бу назариялар ўша давр руҳи ва тузилаётган буржуазия эҳтиёжларини акс эттириб, меркантилистлар бақувват металл пуллар тарафдори бўлиб чиқдилар. бу назария ўша давр капитализмининг энг ривожланган давлати англияда майдонга келди. металлик назариянинг асосчиларидан бири у. стеффорд (1554-1612 й.) эди. у ўз қарашларини ўзининг лондонда 1581 йилда чоп этилган «ватан-дошларимизнинг баъзи одатий аризаларининг қисқартмаси» асарида баён этди. бу оқим тарафдорлари англияда т. мен (1571-1641й.), д. норс (1641-1691й.), францияда бу таълимотни а. монкретьен (1575-1621й.), италияда ф. тамани (1728-1787й.) ва бошқалар ривож-лантирди. уларнинг фикрича, барқарор металл валюта жамият иқтисодий тараққиётининг муҳим шартларидан биридир. жамият аъзоларининг жамғаришга бўлган интилиши иқтисодчиларнинг бойлик манбаини ўрганишларига сабаб бўлади. улар бу манбани савдодан изладилар. уларнинг эътироф этишларича, актив савдо баланси мамлакатга олтин ва кумушнинг келишини таъминлайди. шундай қилиб, илк металлик назария тарафдорлари жамият бойлигини қимматбаҳо металлар билан …
3 / 3
имоя қилиб чиққан эдилар. хviii аср охири ва хiх асрнинг биринчи ярмига келиб саноат буржуазияси манфаатларини қондира олмаган металлик назария ўз мавқеини йўқотди. аммо xix асрнинг иккинчи ярмига келиб немис иқтисодчиси, тарихий мактаб вакили к. книс (1821-1898 й.) бу наза-рияни ҳимоя қилиб чиқди. бу ғоянинг қайта тикланишига 1871-1873 йиллар. да германияга киритилган олтин танга стандарти сабаб бўл-ди. к. книс тарғиботи металлчилар назарияларини янги шароитга мослаштирди. книс пул сифатида фақатгина металлни эмас, балки марказий банк банкноталарини ҳам эътироф этди. бу пайтга келиб хўжаликда кредит асосий мавқега эга бўла бошлади ва бу олтин монеталар билан бирга муомалада бўлиб, уларга алмаштири-ладиган банкнота эмиссиясининг асосини ташкил этди. к. книс банкнота-ларни тан олган ҳолда, ҳеч нима билан таъминланмаган қоғоз пулларга қарши чиқди. унинг фикрича, пул муомаласи металл билан таъминланган банкноталар ва металл монеталарга асосланиши шарт. қоғоз пуллар худди «қоғоз булка» каби маъносиз нарсадир. к. книс таъкидлашича, олтин ўз табиатига кўра пулдир. ii жаҳон урушидан сўнг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pul nazarialari" haqida

пул назариялари тўғрисида умумий тушунча пул назариялари - пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пул-товар му-носабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди. пул ва унинг сотиб олиш қуввати орасидаги муносабат пул назарияларининг марказий масалаларидан бири бўлиб келган. хул-лас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назарияларини келтириб чиқарди. илк тарихий пул назариялари сифатида номиналлик ва металлик назарияларни келтириш мумкин. капитализм тараққиёти билан бирга бу назариялар ҳам ўзгариб янги, миқдорий назар...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (26,2 KB). "pul nazarialari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pul nazarialari DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram