pul massasi

DOCX 7 стр. 31,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
1. pul massasi, uning mohiyati va tarkibi. 2. pul massasini miqdoriy o‘lchash. 3. muomala uchun zarur bo‘lgan pul miqdorini aniqlash. pulning aylanish tezligi. 4. pul multiplikatori. monetazatsiya koeffitsienti. 5. pul agregatlari va ularning tarkibi. пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи пул массаси ҳисобланади. пул массаси хўжалик айланмасидаги нақд пуллик ҳисоб-китобларни аҳоли, корхоналар, давлат муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди. пул муомаласининг белгиланган муддат ва белгиланган даври учун миқдорий ўзгаришларини билиш учун, шунингдек, пул массаси ҳажми ва ўсиш суръатларини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқариш учун турли хил кўрсаткичлар ( пул агрегатлари) дан фойдаланилади. саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикасида пул массасини аниқлашда қуйидаги асосий пул агрегатлари тўпламидан (гуруҳидан) фойдаланилади: м-1 агрегати – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади; м-2 агрегати – м-1 агрегати ва тижорат банкларидаги муддатли ва жамғарма қўйилмаларидан (тўрт йилгача) таркиб топган; м-3 агрегати – ўз ичига м-2 агрегати ва …
2 / 7
суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди) даги маблағлар ти-жорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг; м-2 агрегати – м-1 агрегати ва жамғарма банкларидаги муддатли қўйилмалардан иборат; м-3 агрегати – м-2 агрегати ҳамда депозитли сертификатлар ва давлат заём облигациялари йиғиндисидан иборат. пул массаси таркибини унинг ҳаракатига қараб иккига бўлиш мумкин, яъни пул массасининг актив қисми – бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми ва иккинчиси пассив қисм – жамғар-мадаги пуллар ва ҳисоб рақамлардаги қолдиқлар ҳисобланади. пул массаси нақд пуллардан ташқари муддатли ҳисоб рақамдаги маблағ ва жамғармаларни, депозит сертификатлари, инвестицион фонд-ларнинг акцияларини ўз ичига олади. пул массасининг юқоридаги эле-ментлари «квази» - “қарийб пуллар” деб ҳам юритилади. квази - пуллар ликвид активлар бўлиб, улар тез орада пулга айланиши мумкин. ўзбекистонда пул массаси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат. м0 – нақд пуллар; м1 – м0 + счётлардаги пул қолдиғи + маҳаллий бюджет маблағлари …
3 / 7
ш ҳажми 1995 йил-даги 20,7% ўрнига 15,8% ни ташкил қилган. пул массасининг турли хил кўрсаткичларини ишлатиш пул муо-маласи ҳолатини таҳлил қилишга турли томонлардан ёндашишга им-кон беради. мамлакат миқёсида пул массаси ҳажмининг ўзгариши муомала-даги пул массасининг ўзгариши натижаси ва пулнинг айланиш тез-лашганлигининг натижаси бўлиши мумкин. пулнинг айланиш тезлиги – пул муомала ва тўлов воситаси сифа-тида амал қилгандаги унинг ҳаракат кўрсаткичидир. унинг миқдори ни ҳисоблаш қийин, шунинг учун уни ҳисоб-китоб қилишда бил-восита маълумотлардан фойдаланилади. саноати ривожланган мамлакатларда асосан пул айланиш тез-лиги ўсишининг икки кўрсаткичи ҳисобланади: – даромадлар айланмаси пулнинг муомалада бўлиш тезлиги кўрсаткичи. бу кўрсаткич ялпи миллий маҳсулот (ямм) ёки миллий даромаднинг пул массасига, аниқроғи м-1 ёки м-2 пул агрегатига нисбати билан аниқланади. бу кўрсаткич пул муомаласи ва иқтисодий ривожланиш жараёни орасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади; – тўлов айланмасида пулнинг айланувчанлик кўрсаткичи. бу кўрсаткич жорий банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган маблағлар йиғиндисининг пул массаси ўртача қийматига нисбати сифатида аниқланади. пулнинг айланиш тезлиги ўзгариши …
4 / 7
икатори пул агрегатлари пул массасини ўлчовчилардан (кўрсаткичларидан) иборат. пул агрегатлари статистикада пуллар ҳаракатининг муайян санага бўлган ёки муайян вақт давридаги ўзгаришини таҳлил этиш учун қўлланилади. пул агрегатларини қуриш учун моддий неъматларнинг ликвидлилиги даражасига қараб уларнинг босқичма-босқич жойлаштирилиши асос қилиб олинган. моддий неъматларнинг ликвидлилиги деганда ушбу неъматларнинг тез ва унчалик кўп зарарларсиз пулга айланиши қобилияти тушунилади. моддий неъматларнинг ликвидлилиги вақт билан ўлчанади. моддий неъматни пулга айлантириш учун қанчалик кам вақт талаб қилинса, унинг ликвидлилиги шунчалик юқори бўлади. нақд пуллар мутлоқ ликвидлиликка эга, чунки уларни пулга айлантириш учун зарур бўладиган вақт нулга тенгдир. муомаладаги нақд пуллар мо агрегатини ташкил этади. нақд пуллар банкноталар, ғазна патталари (билетлари) (агар мамлакатда иккита эмиссия маркази мавжуд бўлса) ва металл тангалардан иборат бўлади. металл тангалар нақд пулларнинг жуда кам қисмини (ривожланган мамлакатларда 2%-3% ни) ташкил қилади. уларни кейинчалик ёмбига айлантириб сотишга йўл қўймаслик учун одатда арзон металлардан зарб қилинади. шунинг учун танганинг реал қиймати номинал қийматидан бирмунча …
5 / 7
тўловнинг турли шаклларда ифодаланган у ёки бошқа воситаларини ҳисобга олиш асосида ажратилади. одатда, ҳар бир агрегат номинал рақамга эга бўлади. рақамнинг ўсиб бориши билан ушбу агрегат ёрдамида ҳисобга олинадиган воситалар сони ҳам ошади. шундай қилиб, катта сонли коэффициентли агрегат кичик индексли (рақамли) агрегатларда ҳисобга олинган барча пул маблағларини ўз ичига олади. фақат муомалада бўлган нақд пул маблағларини ҳисобга оладиган мо пул агрегати ўз маъноси ва моҳиятига кўра биринчи бўлиб ҳисобланади. м 1 – муомаладаги нақд пул маблағлари (яъни, мо агрегати), корхоналарнинг ҳисоб-китоб, жорий ва махсус ҳисобварақларидаги маблағлари, суғурта компаниялари маблағлари, аҳолининг тижорат банкларидаги «талаб қилиб олингунгача» ҳисобварақларидаги депозитлари. м 2 – м 1 агрегати + аҳолининг банклардаги муддатли омонатлари. м 3 – м 2 агрегати + давлат заёмларининг сертификатлари ва облигациялари. м 4 – м 3 агрегати + хорижий валютадаги депозитлар. шуни ҳисобга олиш керакки, бундай агрегатларнинг белгиланиши турли мамлакатларда турлича амалга оширилади. ушбу агрегатлар ўз ҳолича мамлакат тўлов обороти …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "pul massasi"

1. pul massasi, uning mohiyati va tarkibi. 2. pul massasini miqdoriy o‘lchash. 3. muomala uchun zarur bo‘lgan pul miqdorini aniqlash. pulning aylanish tezligi. 4. pul multiplikatori. monetazatsiya koeffitsienti. 5. pul agregatlari va ularning tarkibi. пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи пул массаси ҳисобланади. пул массаси хўжалик айланмасидаги нақд пуллик ҳисоб-китобларни аҳоли, корхоналар, давлат муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди. пул муомаласининг белгиланган муддат ва белгиланган даври учун миқдорий ўзгаришларини билиш учун, шунингдек, пул массаси ҳажми ва ўсиш суръатларини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқариш учун турли хил кўрсаткичлар ( пул агрегатлари) дан фойдаланилади. саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикас...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (31,1 КБ). Чтобы скачать "pul massasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: pul massasi DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram