pul-kredit tizimi. banklar va ularning bozor iqtisodiyotidagi roli

PDF 25 sahifa 615,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
xхi-мавзу 459 22-боб. пул-кредит тизими. банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли пулнинг ҳаракати бозор иқтисодиѐтининг молиявий асосларидан бири бўлиб, барқарор пул тизими, даромадлар ва харажатлар айланишига ҳаѐтий тус бағишлайди, бутун иқтисодиѐтнинг ривожланишини таъминлаб беради, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишга имкон туғдиради ва тўла бандликка эришишни таъминлайди. аксинча, беқарор пул тизими ишлаб чиқариш, бандлик ва нарх даражасининг кескин тебранишига асосий сабаб бўлиб, иқтисодий ривожланишга тўсиқ бўлиши мумкин. мазкур бобда пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятларининг мазмуни ѐритилади, пулга бўлган талаб ва таклиф таҳлил қилиниб, инфляциянинг моҳияти очиб берилади. шунингдек, кредит тизими, банклар ва уларнинг бозор иқтисодиѐтидаги роли, республикада миллий валютани мустаҳкамлаш вазифалари таҳлил қилинади. 22.1. пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари. пулга бўлган талаб ва пул таклифи бозор иқтисодиѐти шароитида пул маблағлари тўхтовсиз ҳаракатда бўлади, товарлар ва хизматларни айирбошлаш жараѐнида ресурслар учун тўловларни амалга оширишда, иш ҳақи ҳамда бошқа мажбуриятларни тўлашда пул қўлдан қўлга ўтиб, айланиб туради. пулнинг ўз …
2 / 25
калари, векселлар, аккредитивлар, тўлов талабномалари кабилар ѐрдамида амалга оширилади. уларнинг ҳаммаси пул агрегати деб юритилади. муомалада мавжуд бўлган пул массаси нақд ва кредит пулларни қўшиш йўли билан аниқланади. пул муомаласи ўзига хос қонунларга асосланган ҳолда амалга оширилади. унинг қонунларидан энг муҳими муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш ва шунга мувофиқ муомалага пул чиқаришдир. 460 муомалани таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги омилларга боғлиқ: 1. муайян даврда (масалан, бир йил давомида) сотилиши ва сотиб олиниши лозим бўлган товарлар суммаси. товарлар ва хизматлар қанча кўп бўлса, уларнинг нархи қанча баланд бўлса, уларни сотиш ва сотиб олиш учун шунча кўп пул миқдори талаб қилинади. 2. пул бирлигининг айланиш тезлиги. пул бир хил бўлмаган тезлик билан айланади. бу кўп омилларга, жумладан сотилаѐтган товарлар турига, уларнинг харидоргирлигига боғлиқ бўлади. пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори шунча кам бўлади. 3. кредитнинг ривожланганлик даражаси, пулдан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш. кўпинча товарлар …
3 / 25
лар – 40 млн. сўмни ташкил қилиб, пулнинг айланиш тезлиги 6 марта бўлса, у ҳолда муомала учун зарур бўлган пул миқдори 20 млн. сўмга тенг бўлади. яъни: ..20 6 4020100 ìóñìëíï ì     муомала учун зарур бўлган пул миқдори пул муомаласи қонунини миқдоран ифодалайди. чунки муомала учун зарур бўлган пул миқдорига нисбатан муомалага кам пул чиқарилса, кўпгина хўжаликларда пул етишмаслиги, нормал ҳолатда хўжалик юритиб бўлмай қолиш ҳолати юз беради. ёки, аксинча, муомалада бўлган пул миқдори сотилаѐтган товарлар ва хизматлар суммасига нисбатан ошиб кетиши ва бунинг натижасида товарлар билан таъминланмаган пулнинг пайдо бўлиши унинг 461 қадрсизланиши, яъни инфляцияни билдиради. пул миқдорига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиб, пул муомаласининг қуйидаги қонунига таъриф бериш мумкин: бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори сотишга чиқариладиган товарлар суммасига тўғри мутаносиб, пулнинг айланиш тезлигига тескари мутаносибдир. бунда сотишга чиқариладиган товарлар суммаси ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмига …
4 / 25
ур бўлган олтин пул миқдори товарлар қийматининг миқдорига тўғри мутаносибликда, олтиннинг ўз қийматига нисбатан эса тескари мутаносибликда ўзгаради: а) олтин пул қиймати ва товарлар ҳажми ўзгармаган тақдирда товарлар қиймати қанча паст бўлса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори ҳам шунча кам бўлади. агар товарлар қиймати ўзгармаса, пулнинг миқдори товарлар ҳажмининг ортишига қараб унга мутаносиб равишда кўпаяди; б) агар товарлар ҳажми ва қиймати ўзгармайди, деб фараз қилсак, муомаладаги олтин пул миқдори олтиннинг ўз қийматига қараб ўзгаради, яъни унинг қиймати ошса, пул миқдори камаяди, қиймати пасайса, пул миқдори кўпаяди. қоғоз пул муомаласи қонунлари олтин пул муомаласидан фарқ қилиб, уни қуйидагича ифодалаш мумкин: - қоғоз пул қанча миқдорда чиқарилмасин, унда белгиланган қиймат миқдори муомала учун зарур бўлган олтин пул миқдорининг қийматига тенг бўлади; - қоғоз пулнинг ҳар бир бирлигида белгиланган қиймат миқдори муомала учун зарур бўлган олтин пул қийматининг муомалага чиқарилган қоғоз пул миқдори нисбатига мос келади. қоғоз пул тизими амал қилиб турган …
5 / 25
жбуриятлари пул сифатида фойдаланади. пул операцияларининг асосий кўпчилик қисми нақд пулсиз, чеклар ва унга тенглаштирилган молиявий активлар ѐрдамида амалга оширилади. шу сабабли муомалада бўлган пул миқдорини ҳисоблаш учун м1 ...мn пул агрегатлари ѐки таркибий қисми тушунчасидан фойдаланилади. барча пул агрегатлари йиғиндиси ялпи пул массаси ѐки ялпи пул таклифини ташкил қилади. бизнинг республикамизда умумий пул миқдори қуйидаги (таркиб)лар асосида ҳисобланади: м0 – муомаладаги нақд (қоғоз ва металл) пуллар. м1 = м0 + аҳолининг жорий ҳисоб варақларидаги пул қолдиқлари, корхоналарнинг ҳисоб варақларидаги пул маблағлари, банклардаги талаб қилиб олиш мумкин бўлган пул омонатлари. м2 = м1 + тижорат банкларидаги муддатли омонатлар ва жамғарма ҳисоб варақларидаги пуллар, ихтисослаштирилган молиявий муассасалардаги депозитлар ва бошқа активлар. мазкур агрегат таркибига кирувчи пул маблағларини бевосита бир шахсдан бошқа бирига ўтказиш ҳамда айирбошлаш битимларида фойдаланиш мумкин эмас. улар асосан жамғариш воситаси вазифасини бажарадилар. м3 = м2 + банк сертификатлари + аниқ мақсадли заѐм облигациялари + давлат заѐм облигациялари + …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pul-kredit tizimi. banklar va ularning bozor iqtisodiyotidagi roli" haqida

xхi-мавзу 459 22-боб. пул-кредит тизими. банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли пулнинг ҳаракати бозор иқтисодиѐтининг молиявий асосларидан бири бўлиб, барқарор пул тизими, даромадлар ва харажатлар айланишига ҳаѐтий тус бағишлайди, бутун иқтисодиѐтнинг ривожланишини таъминлаб беради, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишга имкон туғдиради ва тўла бандликка эришишни таъминлайди. аксинча, беқарор пул тизими ишлаб чиқариш, бандлик ва нарх даражасининг кескин тебранишига асосий сабаб бўлиб, иқтисодий ривожланишга тўсиқ бўлиши мумкин. мазкур бобда пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятларининг мазмуни ѐритилади, пулга бўлган талаб ва таклиф таҳлил қилиниб, инфляциянинг моҳияти очиб берилади. шунингдек, кредит тизими, банклар ва уларнинг бозор иқтисодиѐтидаги роли, республикад...

Bu fayl PDF formatida 25 sahifadan iborat (615,2 KB). "pul-kredit tizimi. banklar va ularning bozor iqtisodiyotidagi roli"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pul-kredit tizimi. banklar va u… PDF 25 sahifa Bepul yuklash Telegram