maktab direktorlari va o'qituvchilariga tezislar

DOCX 5 стр. 25,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
4 мактаб директорлари ва ўқитувчиларига тезислар (2-ҳафта) 1-мавзу кафолатланган сифатли таълимнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 50-модда. ... (олтинчи қисм) таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади. тезислар фуқароларни, айниқса, соғлиғида муаммоси бўлган болаларни таълим ва тарбия олиши учун боғча, мактаб, олий таълим ташкилотларида махсус шароитларни яратиш ижтимоий давлатнинг вазифаларидан биридир. бугунги кунда жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган 21 231 нафар болалар учун республикамизда 90 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият юритмоқда. бундан ташқари, енгил даражадаги ногиронлиги бўлган 18 000 нафарга яқин ўқувчилар мактабларда соғлом болалар билан биргаликда ўқишмоқда. жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилиши лозим. бу шундай нуқсонларга эга болаларимизнинг яккаланиб қолмаслиги, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида шаклланиши ва камол топиши учун жуда муҳимдир. соғлиғида нуқсони бўлган болаларни фақатгина ихтисослашган мактабларда эмас, ҳамма қатори умумий мактабларда ҳам ўқишининг йўлга қўйилиши инсон …
2 / 5
арида афсуски ногиронлиги бор болаларимиз хам сони ортиб бормоқда. ногиронлиги бор болалар ҳам соғлом болалар каби умумий ўрта таълим олиш ҳуқуққа эга. уларга шароитлар яратилиши керак, жумладан брайл ёзувидаги дарсликлар, сурдотаржимон ўқитувчилар бўлиши шарт. агар бундай шароитлар яратилмаганлиги боланинг ҳуқуқи камситилишига олиб келади. мамлакатимизда бундай болалар учун тегишли шарт-шароитлар яратилиши ва енгил даражадаги ногиронлиги бор болалар соғлом болалар билан биргаликда ўқиши таъминланиши лозим. бу масалани асосий қомусимизда кафолатлаб қўйишимиз лозим. негаки ногиронлиги бор бола ҳам бу бизнинг юртимизнинг фарзанди, у хам бола. 2-мавзу ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматининг ҳимояси конституцияга киритилаётган ўзгариш 52-модда. ўзбекистон республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. тезислар устозлар қадри юксалган юрт, албатта, барқарор ривожланади. сўнгги йилларда мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми …
3 / 5
ри, маънавий ва маданий меросни ёшларга етказишда муҳим бўғин ҳисобланади. бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслик зарур. ота-она фарзандига қанчалик тарбия бермасин, билим олишга ундамасин, лекин улар ўз тақдир йўлини танлашида энг асосий, керак бўлса ҳал қилувчи ролни ўйнайдиган инсон, бу – албатта, муҳтарам устоз ва муаллимларимиздир. биринчи синфдан бошлаб қўлимизга қалам ушлатган, ҳарф танитган, билим остоналарига етаклаб, бизни камол топишга кўмак берган муаллимларимиз, ҳамиша жамият ардоғида, давлат ҳимоясида бўлади. афсуски амалда ҳали-ҳануз ўқитувчиларимизнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари учраб турибди. жумладан, ўқувчиларни таълимга ва тарбияга чақирган ўқитувчиларни ота-оналар томонидан таҳқирлаш ҳолатлари кузатиляпти. ахир ўқитувчи нафақат таълим беради, у шу билан бирга болага тарбия ҳам беради. уни ўқишга ундайди. ўқитувчи болага таълим ва тарбия беришга умрини сарфлайди. ўқитувчиларнинг ижтимоий ва моддий шароитлари амалда етарли, деб бўлмайди. келажакда болаларимиз етарли билим ва тарбия олишлари учун ўқитувчиларимизга тегишли шарт-шароитлар яратишимиз лозим. уларнинг шаъни ва қадр-қимматини конституция билан ҳимоялашни йўлга қўйишимиз лозим. ҳар биримизнинг …
4 / 5
кунга келиб 38 фоиз га етди. лекин, шуни ҳам тан олиб айтиш керакки, бугунги кунда ҳамма оилалар ҳам фарзандларини контракт асосида университетларда ўқитиш имкониятга эга эмас. моддий имконияти етарли эмаслиги туфайли ўқишга киролмаслиги ҳар қандай иқтидорли йигит ва қизнинг кўнглини чўктиради. шундай вазиятда давлат томонидан билимли ва иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутади. янги таҳрирдаги конституциямизга киритилаётган ушбу қоида ҳар бир ёшга энг муҳим ҳуқуқ – давлат ҳисобидан олий маълумотли бўлиш ҳуқуқини тақдим этади. бу янгилик давлатга қарашли институтларда ҳар йили тўғридан-тўғри давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган ўринлар ажратилишини ва уларни ҳар қандай абитуриент тест натижалари бўйича танлов асосида эгаллаши мумкинлигини англатади. бир сўз билан айтганда, ёшларимизга берилаётган бундай имконият уларни ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳамда давлат ва жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишишига хизмат қилади.
5 / 5
maktab direktorlari va o'qituvchilariga tezislar - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "maktab direktorlari va o'qituvchilariga tezislar"

4 мактаб директорлари ва ўқитувчиларига тезислар (2-ҳафта) 1-мавзу кафолатланган сифатли таълимнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 50-модда. ... (олтинчи қисм) таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади. тезислар фуқароларни, айниқса, соғлиғида муаммоси бўлган болаларни таълим ва тарбия олиши учун боғча, мактаб, олий таълим ташкилотларида махсус шароитларни яратиш ижтимоий давлатнинг вазифаларидан биридир. бугунги кунда жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган 21 231 нафар болалар учун республикамизда 90 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият юритмоқда. бундан ташқари, енгил даражадаги ногиронлиги бўлган 18 000 нафарга яқин ўқувчилар мактабларда соғ...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (25,3 КБ). Чтобы скачать "maktab direktorlari va o'qituvchilariga tezislar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: maktab direktorlari va o'qituvc… DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram