konstitutsiyani yangilashga zarurat

DOCX 10 sahifa 35,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
2 конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тезис (қорақалпоғистон республикаси) конституцияни янгилашга зарурат 1. сўнгги олти йилда эришган ютуқларимизни (хусусан иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларни олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит, дебитор-кредитор масалаларидаги муаммолар ҳал қилингани, қўшниларимиз билан орамиздаги 25 йиллик “музлар эригани” ва б.) ортга қайтмаслигини ишончли конституциявий ҳимоясини таъминлаш, ушбу эришилган ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликлардан нафақат ҳозирги, балки келажак авлодларимиз эмин-эркин фойдаланиши учун, уларни албатта конституцияда муҳрлаб қўйишимиз зарурлиги. 2. дунёда кундан-кунга янги-янги синовлар, хавф-хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётгани; бугунги зиддиятли жараёнлар, иқтисодий қарама-қаршиликлар қачон ва нима билан тугашини башорат қилиб бўлмаслиги; айрим давлатларнинг дунё харитасида қолиш-қолмаслиги савол остида қолаётганлиги; жаҳонда 100 миллион аҳоли ўз ҳаётини сақлаш учун, бошқа юртларда бошпана излаб юргани; озиқ-овқат етишмаслиги, энергия ресурслари танқислиги, пандемия каби глобал муаммолар ривожланган давлатлар аҳолисини ҳам жиддий ўйлантириб қўяётганлиги ва буларнинг барчаси бизга таъсир кўрсатиши; 3. минтақамиздаги вазият ҳам бизни …
2 / 10
авваллари конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйилган. - биринчи босқичда конституция лойиҳасини шакллантириш учун одамларимиз 60 мингдан зиёд таклифлар берди. ушбу таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олди; - иккинчи босқичда конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали лойиҳа билан 5 миллион аҳолимиз танишиб чиқиб, 150 мингдан ортиқ таклифларини билдирди. шу билан бирга, меҳнат жамоалари, олийгоҳлар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан бўлиб ўтган муҳокамаларда ҳам яна 10 мингта қўшимча таклиф келиб тушди. янги конституция конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. яъни, асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгиланди. янги конституциянинг асосий, принципиал янгиликлари ўзбекистон – ижтимоий давлат деб белгиланмоқда. ижтимоий, бу – инсонга эътибор ва ғамхўрлик, дегани. давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ конституциядаги нормалар 3 баробарга кўпайтирилаяпти. 1. конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. маълумот учун: ўтган …
3 / 10
ностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олинади. кўп учрайдиган 20 турдаги касалликлар бўйича бирламчи бўғиндаги бепул анализ турлари – 15 тадан 25 тагача, текширувлар – 10 тадан 20 тагача, дорилар – 64 тадан 90 тага оширилади. 4. ижтимоий давлатга хос бундай ёндашув таълим соҳаси бўйича ҳам кўпгина модда ва нормаларда ўз ифодасини топмоқда. таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошмоқда. 5. фуқароларнинг олийгоҳларга давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгиланмоқда. маълумот тариқасида айтиш мумкинки, 2017 йилгача олийгоҳларга кириш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келган бўлса, охирги олти йилда бу борадаги аҳвол бутунлай ўзгарди. грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди. шундан, магистратура учун – 5 баравар кўпайди. 6. фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши белгиланмоқда. 7. ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратилмоқда. шунинг учун, бундай имкониятлар инклюзив таълим сифатида конституцияга киритилмоқда. 8. давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун …
4 / 10
уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши белгиланмоқда. 13. давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши мустаҳкамланмоқда. 14. давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши қайд қилинмоқда. 15. болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан тўлақонли ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланиши белгиланмоқда. 16. ҳар ким ишсизликда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланмоқда. 17. пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда. бу дегани, 2 миллион 200 минг эҳтиёжманд оилалар давлатдан кафолатли моддий ёрдам олади. бу – жами оилаларнинг 25 фоизига тўғри келади, уларга ҳар йили 11 триллион сўм ажратилади. 18. конституция лойиҳасида 18 миллиондан ортиқ ёшлар масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилди. конституцияда ёшлар масалалари бўйича алоҳида боб киритилаётгани ҳам бежиз эмас. шунингдек, давлат: - ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва …
5 / 10
иши мустаҳкамланмоқда. ўзбекистон – ҳуқуқий давлат деб белгиланмоқда. 1. инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади этиб белгиланмоқда. инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа ошмоқда. 2. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб қилиб белгиланмоқда. 3. қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши шарт ва зарур. 4. ўзбекистон республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу конституцияга мувофиқ эътироф этилиши ва кафолатланиши қайд этилмоқда. 5. давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги мустаҳкамланмоқда. 6. қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига ўз розилигисиз юклатилиши мумкин эмаслиги қайд этилмоқда. 7. шунингдек конституциямизда: - ўлим жазоси тақиқланмоқда; - шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланмоқда; - одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ барча ҳаракатларга, фақат ва фақат суд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"konstitutsiyani yangilashga zarurat" haqida

2 конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тезис (қорақалпоғистон республикаси) конституцияни янгилашга зарурат 1. сўнгги олти йилда эришган ютуқларимизни (хусусан иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларни олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит, дебитор-кредитор масалаларидаги муаммолар ҳал қилингани, қўшниларимиз билан орамиздаги 25 йиллик “музлар эригани” ва б.) ортга қайтмаслигини ишончли конституциявий ҳимоясини таъминлаш, ушбу эришилган ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликлардан нафақат ҳозирги, балки келажак авлодларимиз эмин-эркин фойдаланиши учун, уларни албатта конституцияда муҳрлаб қўйишимиз зарурлиги. 2. дунёда кундан-кунга янги-янги синовлар, хавф-хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётгани; буг...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (35,1 KB). "konstitutsiyani yangilashga zarurat"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: konstitutsiyani yangilashga zar… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram