lazzatli mahsulotlar

PPTX 51 sahifa 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 51
powerpoint presentation ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг божхона институти “божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш” кафедраси “товаршунослик” фанидан 9-маъруза машғулоти мавзу: лаззатли маҳсулотларнинг тиф тн асосида таснифланиши маърузачи: и.ф.phd, доц., б/х майори ш.н.муратова режа: 1. лаззатли маҳсулотларнинг умумий тавсифи ва таснифланиши. 2. чой, кофе маҳсулотлари, уларнинг ассортименти, қадоқланиши, маркировкаланиши ва сақлаш шароитлари. таъм берувчилар, зираворлар, уларнинг ассортименти, қадоқланиши, маркировкаланиши ва сақлаш шароитлари. алкоголли, кам алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, уларнинг таснифи, ассортименти. ичимликларни қадоқлаш, маркировкалаш ва сақлаш шароитлари. тамаки маҳсулотларининг умумий тавсифи. алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг акциз маркалаш тартиби. 1. лаззатли маҳсулотларнинг умумий тавсифи ва таснифланиши лаззатли маҳсулотлар таркибидаги асосий компоненти асаб тизимига ҳамда ҳазм қилиш органларига таъсир кўрсатувчи моддалардан иборат бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидир. лаззатли маҳсулотлар иштаҳани яхшилайди, ҳазм қилишда ошқозон ширасининг ажралишини кучайтиради ва овқатнинг ҳазм бўлишини тезлаштиради. инсон организмига таъсир қилиш даражасига кўра улар 2 гуруҳга ажратилади: умумий таъсир қилувчи хусусий таъсир кўрсатувчи умумий таъсир қилувчи лаззатли маҳсулотлар алкоголь ичимликлари …
2 / 51
1. ошловчи моддалар (15,9—19%); 2. кофеин (2,0—3,5%); 3. эфир мойлари (0,006—0,021%); 4. минерал моддалар; 5. оқсиллар; 6. органик кислоталар; 7. ферментлар; 8. витаминлар, асосан с ва р витаминлари. товаршунослик амалиётида лаззатли маҳсулотлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади, яъни лаззатли маҳсулотларнинг қуйидаги ассортиментлари мавжуд: таъм берувчилар кофе алкоголсиз, кам алкоголли ва алкоголь ичимликлари зираворлар тамаки маҳсулотлари чой 2. чой, кофе маҳсулотлари, уларнинг ассортименти, қадоқланиши, маркировкаланиши ва сақлаш шароитлари. чой ёқимли таъми ва хушбўйлиги, шунингдек, соғломлаштирувчи ҳамда парҳез хусусиятлари туфайли жуда кенг тарқалган ичимлик ҳисобланади. чойнинг сифати кўк чой баргининг кимёвий таркибига боғлиқ. кўк чой барги таркибида чойга таъм, ранг ва шира берадиган дубил моддалари, асаб тизимини кўзғатувчи кофеин, чойга ёқимли тъм берадиган эфир мойлари бўлади. шунингдек, чой барги таркибида оқсиллар, углеводлар, кислоталар, пектин ва минерал моддалар, витаминлар ва ферментлар бор. тайёр чойнинг сифатига ишлов бериш усули ҳам таъсир қилади. ишлов бериш усулига кўра чойлар байха (сочма) ва прессланган чойларга бўлинади. рангига кўра чой …
3 / 51
мевалар, резаворлар ва ўсимликларнинг қуритилган баргларидан тайёрланади. қуритилган, қовурилган ҳамда патока ва қанд шарбати билан тўйинтирилган мева ва резаворлар ҳар хил эссенциялар билан хушбўйлантирилади, дамламасининг интенсивлигини ошириш учун унга цикорий қўшилади. чой гигроскоплик хусусиятига эа бўлиб, ҳавонинг намлиги ошиши билан чой ўзининг мазасини йўқотади ва моғорлайди. чой қуруқ, тоза, яхши шамоллатиб туриладиган, ҳавосининг нисбий намлиги 70-75% дан ошмаган хоналарда сақланади. гарантияли сақланиш муддати чойнинг фабрикадан чиққан вақтидан бошлаб 6 ой ҳисобланади. чой ичимликлари 100, 150, 200, 250 ва 300 гр. дан қоғоз пачкаларга ёки темир қутичаларга жойланади. улар ҳам худди табиий чой каби сақланади. чой ва чой ичимликлари қоғоз ёки полимер идишлар, қутичалар, халтачаларга оғирлиги 50, 75, 100, 125 г дан қадоқланиб, уларнинг сиртига этикеткалар ёпиштириш орқали маркировкаланади. ҳар бир идишга ёпиштирилган этикеткаларда товар белгиси ёки ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили, чой ишлаб чиқарилган давлат номи, нави, нетто оғирлиги, стандарт рақами кўрсатилади. шунингдек, чой ва чой ичимликлари бадиий безатилган металл, …
4 / 51
оннинг мокко, бразилиянинг сантос, хиндистоннинг малабар кофелари ва цейлон, колумбия, гватемала кофелари яхши кофелардир. туйилган кофе савдога икки турда: табиий – қўшимчасиз ва қўшимчали турлари чиқарилади. қўшимчали кофе таркибида 80% ва 20% қовуриб туйилган цикорий ёки анжир, баъзан уларнинг аралашмаси бор. цикорий ва анжир кофенинг аччиқ таъмини юмшатади, экстрактлигини ошириш, дамламасининг рангини кучайтириш учун қўшилади. чўкмасиз эрийдиган кофе кукун ҳолида чиқарилади. у хом кофе донидан тайёрланади. кофе дони қовурилгандан кейин майдаланади, иссиқ сув қуйилади, ҳосил бўлган сувли экстракт қуюқлаштирилади, кейин эса қуритилади. кукуннинг тузилиши ун каби майда донадор, ранги жигар ранг, кофенинг таъми ёқимли, ҳиди хушбўй бўлади. одатда бундай кофенинг намлиги 4% бўлиб, совуқ сувда ҳам, иссиқ сувда ҳам тамомила эрийди. концентратланган кофе – туйилган кофенинг қуритилган қаймоқ, сут, шакар билан аралашмасидир. у бир стакан кофега мўлжаллаб оғирлиги 20, 30, 40 г дан прессланган брикетлар шаклида тайёрланади. туйилган кофенинг ранги жигаррранг, аъло навининг таъми ва хушбўйлиги 1-навиникига нисбатан анча нафис, …
5 / 51
ва манзили, маҳсулотни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар, стандарт белгиси, ишлаб чиқарилган ва яроқлилик муддати. кофе ва кофе ичимликлари тоза, қуруқ, ёруғ, яхши шамоллатиб туриладиган ва омбор зараркунандаларидан зарарланмаган омборларда сақланиши лозим. тунука банкаларга жойланган кофе учун яроқлилик муддати – 12 ой, қоғоз қутичаларга жойлангани – 6 ой, қоғоз халтача ва фанер қутиларга жойлангани – 3 ой, тез эрийдиган кофе учун – 6 ой. 3. таъм берувчилар, зираворлар, уларнинг ассортименти, қадоқланиши, маркировкаланиши ва сақлаш шароитлари. таъм берувчилар кучли таъм ва мазага эга бўлган ўсимлик маҳсулоти ҳисобланади. улар кўпгина ферментатив жараёнларнинг катализатори бўлиб, ҳазм қилишни активлаштиришлаштиради, овқатнинг мазалилик хусусиятларини кучайтиради ҳамда тез ҳазм бўлишини таъминлайди. табиатда таъм берувчиларнинг 150 хилдан ортиқ тури аниқланган бўлиб, кадимдан уларнинг фақат айримларидангина фойдаланиб келинади. таъм берувчилар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: уруғли – хантал (горчица), мускат ёнғоғи, мускат ранги; мевали – ваниль, гармдори (қора, оқ, қизил); гулли – қалампир мунчоқ, шафран; баргли – лавр япроғи, розмарин; илдизли – имбирь …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 51 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"lazzatli mahsulotlar" haqida

powerpoint presentation ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг божхона институти “божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш” кафедраси “товаршунослик” фанидан 9-маъруза машғулоти мавзу: лаззатли маҳсулотларнинг тиф тн асосида таснифланиши маърузачи: и.ф.phd, доц., б/х майори ш.н.муратова режа: 1. лаззатли маҳсулотларнинг умумий тавсифи ва таснифланиши. 2. чой, кофе маҳсулотлари, уларнинг ассортименти, қадоқланиши, маркировкаланиши ва сақлаш шароитлари. таъм берувчилар, зираворлар, уларнинг ассортименти, қадоқланиши, маркировкаланиши ва сақлаш шароитлари. алкоголли, кам алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, уларнинг таснифи, ассортименти. ичимликларни қадоқлаш, маркировкалаш ва сақлаш шароитлари. тамаки маҳсулотларининг умумий тавсифи. алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг акци...

Bu fayl PPTX formatida 51 sahifadan iborat (1,5 MB). "lazzatli mahsulotlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: lazzatli mahsulotlar PPTX 51 sahifa Bepul yuklash Telegram