кечки палеозой босқичи

DOC 597,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481437463_66472.doc кечки палеозой босқичи режа: 1. геодинамикаси 2. палеогеографияси 3. иқлими. 4. органик дунёси 5. фойдали қазилмалари. кўмир. 6. нефт ва газ 7. маъдан конлари ернинг кечки палеозой (герцин) ривожланиш босқичи умумий давомийлиги 170 ± 10 млн йил бўлган девон, карбон ва перм даврларини ўз ичига олади. геологик томондан кечки палеозой тарихидаги ҳодисалар ер пўсти ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. бу, биринчи навбатда, платформалар ҳудудининг кенгайишида ўз аксини топган. геодинамикаси. девон даври ер тарихида кескин ўзгаришлар даврларидан бири бўлган. у эрта палеозойни якунлаган ва кечки палеозойни бошлаб берган. силур ва девон чегараси каледон орогенезининг лаврентия ва балтияни бирлаштирувчи каледонидларнинг шимолийатлантика қамбарини ва янги лавруссия мегаконтинентини яратган кульминациясига тўғри келади. бу вегенернинг пангейи ёки пангей-п нинг ҳосил бўлишига қўйилган биринчи қадам эди. каледон орогенези ўрта девонда якунланган. герцин босқичини бошлаб берган кечки девонда шарқий европа, баренцев-печора, сибир, жанубий америка, африка ва австралия платформалари вулканизм билан бирга кечган рифтогенезга учраган, шарқий европа …
2
билан якунлаган. карбоннинг иккинчи ярими ва пермда евросиё учун маҳим аҳамиятга эга бўлган янги тектоник босқич содир бўлади. триас даврининг бошларигача давом этган фаол тектоник ҳаракатлар туфайли шарқий европа ва сибир платформалари ҳамда ҳозирги евросиёнинг жанубий қисмлари орасида тоғли қуруқлик вужудга келган. бунинг натижасида қадимги қурилмалар ягона массивга пайвандланган. ҳозирги евросиё ва шимолий американинг катта қисмини ва жанубий материкларни ўз ичига олган улкан материк пангей вужудга келган. бу тектоник босқич жуда узоқ давом этган. у макон ва замонда бир-бирига мос келмайдиган бир неча фазадан иборат бўлган. перм даврининг бошларига келиб лавруссия сибир билан бирлашиб лавросиё ҳосил бўлган. унинг гондвана билан бирлашиши туфайли пангей-ii вужудга келган. пангей-ii ўзига хос кўринишга эга бўлган - у меридиан бўйлаб чўзилиб, жанубий гондвана қутбларгача чўзилган, сибир эса жуда юқори кенгликларга бориб қолган. бу эса ушбу ҳудудларни муз босишга олиб келган. палеозой эрасининг охирларида, қисман карбон, қисман пермда кўпчилик районларда орогенез бошланган. аппалачи геосинклиналининг катта қалинликдаги …
3
сил бўлишининг кейинги ривожланиши интрузияларнинг фаол ёриб кириши ва маъданлашув билан бирга кечган. перм давридаги тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари платформаларнинг умумий кўтарилиши билан бирга кечган ва пермнинг охирида пангейнинг евросиё қисми қуруқликка айланиб, унда олдин ҳосил бўлган тоғларнинг нураши ва илгари нам ва кейинчалик қуруқ иқлим шароитларида терриген ётқизиқлар тўпланган. гондвана суперконтиненти деярли бутунлай кўтарилган ҳудудни ташкил этган. фақат шимолий африка, шимолий-шарқий бразилия ва австралиянинг баъзи жойларидагина континентал ёки саёз денгиз шароитларида чўкиндилар ҳосил бўлган. палеогеографияси. девон даврининг бошларида (400 млн йил илгари) токембрий платформалари ва каледон вилоятлари кечки силурдаёқ бошланган денгиз регрессиясини ўз бошидан кечирган. кейинчалик ўрта ва кечки девон ҳамда карбонда денгиз бир неча бор платформаларга босиб келган ва чекинган. днгизларда қумлар, гиллар ва карбонатли ётқизиқлар тўпланган. карбонатли жинслар деярли бутунлай кечки палеозой денгиз ва океанларида тарқалган умуртқасиз ҳайвонларнинг қолдиқларидан таркиб топган. платформаларнинг соҳилбўйи ҳудудларида кўмирли ётқизиқлар шаклланган. девон даврида каледон вилоятлари, токембрий платформаларидан фарқли ўлароқ, аниқ ифодаланган …
4
а чўкабошлаган ва уларнинг пасттекислик қисмлари саёз денгизларга айланган. европа ва жанубий осиёнинг баъзи районлари бутун карбон даври давомида денгизлар билан қопланган бўлиб, уларда гилли сланецлар ва қумтошлар тўпланган. африка, австралия ва жанубий америкада қуйи карбон ётқизиқларининг жуда кам учраши бу ҳудудларда континентал шароитлар мавжуд бўлганлигидан далолат беради. кечки карбонда (шимолий америкада – пенсильвания) мате​риклардаги шароитлар ўзгарабошлаган. континентал ётқизиқларнинг кенг тарқалганлиги денгизлар эгаллаган майдонларнинг кескин қисқарганлигидан далолат беради. бу вақтда шимолий-ғарбий европанинг катта қисми субаэрал шароитларда бўлган. кенг эпиконтинентал ўрол денгизи шимолий ва марказий россияга тарқалган, йирик геосинклинал эса жанубий европа ва жанубий осиё (ҳозирги альп, кавказ ҳимолой тоғлари унинг ўқи бўйлаб жойлашган) орқали ўтган. тетис деб номланувчи бу денгиз кейинги бир қатор геологик даврларда мавжуд бўлган. кечки карбондан бошланган табиий шароитларнинг ўзгариши палеозой эрасини якунловчи перм даврида янада ривожланган. бу даврнинг бошларида ҳозирги ўрол тоғлари ўрнида шу номли геосинклинал жойлашган. саёз дангизлар европанинг шимолини даврий равишда қоплаб турган ва …
5
девон даври давомида иқлим илиқ ёки, ҳатто, иссиқ, арид ёки нам бўлган. кечки карбонда жанубий яримшар материкларида қоплама музликлар ривожланган. эрта пермда экваториал, тропик, субтропик ва мўътадил иқлим қамбарлари ажралган. юқори ҳароратнинг мавжуд бўлиши мономиктли, олигомиктли, экстракарбонатли, карбонат-сульфатли ва эвапоритли формацияларнинг ривожланишига, риф қурилмалари ва иссиқликни севувчи денгиз фаунасининг кенг тарқалишига олиб келган. органик дунёси. девон даврида органик дунё эволюциясида баъзи муҳим воқеалар содир бўлган. ер шарининг кўпчилик районларида дастлабки қуруқлик ўсимликларнинг қолдиқлари топилган. денгизларда кўп сонли қисқичбақасимонлар, балиқлар, қуруқликда эса зич ўсимликлар, шу жумладан папоротниклар вужудга келган (215-расм). расм. девон даврининг ҳайонот ва ўсимлик дунёси: 1-тулпетон, 2-акантостега, 3-ботриолепис, 4-эустендон, 5-псаммолепис, 6-плоурдостеус, 7-акантондлар, 8-папоротник, 9-таракан, 10-кўпоёқ, 11-чаён, 12-хорнеофитон, 13-астероксилон, 14-раний, 15-аглэофитон, 16-куксония, 17-тэниокарда, 18-эостерофиллум, 19-юзоёқ. умуртқасизлар орасида булутлар, маржонлар, мшанкалар, брахиоподалар ва моллюскалар кенг тарқалган. силур даврига нисбатан сони ва тур хилма-хиллиги анча қисқарган бўлсада, трилобитларнинг бир қанча туркумлари сақланиб қолган. девонни одатда балиқлар ўзининг гуркираган даврига кирганлиги учун уни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кечки палеозой босқичи"

1481437463_66472.doc кечки палеозой босқичи режа: 1. геодинамикаси 2. палеогеографияси 3. иқлими. 4. органик дунёси 5. фойдали қазилмалари. кўмир. 6. нефт ва газ 7. маъдан конлари ернинг кечки палеозой (герцин) ривожланиш босқичи умумий давомийлиги 170 ± 10 млн йил бўлган девон, карбон ва перм даврларини ўз ичига олади. геологик томондан кечки палеозой тарихидаги ҳодисалар ер пўсти ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. бу, биринчи навбатда, платформалар ҳудудининг кенгайишида ўз аксини топган. геодинамикаси. девон даври ер тарихида кескин ўзгаришлар даврларидан бири бўлган. у эрта палеозойни якунлаган ва кечки палеозойни бошлаб берган. силур ва девон чегараси каледон орогенезининг лаврентия ва балтияни бирлаштирувчи каледонидларнинг шимолийатлантика қамбарини ва янги лавруссия мегаконт...

Формат DOC, 597,5 КБ. Чтобы скачать "кечки палеозой босқичи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кечки палеозой босқичи DOC Бесплатная загрузка Telegram