фармакология. фармакологик эффект. биологик намуналаш.

DOCX 3 sahifa 19,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
мавзу8: умумий фармакология. фармакологик эффект. биологик намуналаш (стандартлаш) режа: 1. фармакологик эффект 1. биологик намуналаш дори моддалари ва организмнинг ўзаро таъсирини ўрганишда иккита асосий тушунча аҳамиятга эгадир: 1. фармакокинетика – дори воситасининг организмга юборилиши, сўрилиши, организмда тақсимланиши, тўпланиши, ўзгариши (метаболизми) ва организмдан чиқариб юборилиши. 1. фармакодинамика – дори воситасининг организмдаги фармакологик самараси, таъсир механизми, таъсири локализацияси (таъсир этиш жойи), таъсир турлари. фармакологик таъсирнинг турлари фармакологик моддаларнинг ва дори воситаларининг таъсир этиши ва таъсир механизми фармакодинамика ибораси билан юритилади. бундай таъсир модданинг организм тўқимасига боғланган (контакт) жойида ва қонга сўрилиб, организмда тарқалиб турли аъзо ва системаларга қаратилган бўлиши мумкин. шуни ҳисобга олиб, фармакологик таъсир икки кўринишда тафовут этилади: маҳаллий ва резорбтив таъсирлар . маҳаллий таъсир. дори моддаларининг организм тўқимасига тушган, теккан жойида қонга сўрилишидан олдин содир бўладиган ўзгаришларга маҳаллий еки пререзорбтив таъсир дейилади. масалан, лидокаин, дикаин шиллиқ пардага томизилса, суртилса еки сепилса, шу жойда оғриқ сезиш йўқолади. синтетик дориларни (йод, бриллиант …
2 / 3
и ҳисобланади. 1. танлаб таъсир этиши. кўпчилик дори препаратлари организмнинг айрим аъзоларига, системаларига танлаб таъсир этади. бу дориларнинг яхши хусусияти ҳисобланади. масалан, юрак гликозидлари (дигиталис препаратлари) юракка, айрим дорилар нерв системасига (нейротроп) танлаб таъсир этади. 1. бевосита ва билвосита таъсир. касалланган организм аъзосига еки системасига дориларни тўғридан-тўғри таъсири бевосита ҳисобланади, бу касаллик туфайли бошқа аъзо ва системаларда содир бўладиган ўзгаришларни йўқолиши эса дорининг билвосита таъсири дейилади. юрак фаолияти етишмовчилиги касаллигида юрак гликозидларининг (дигоксин) таъсири оқибатида юрак фаолиятининг яхшиланиши (бевосита таъсир) натижасида қон айланишини тикланиши ҳисобига буйрак фаолияти ошади ва сийдик ажралишининг кўпайиши билвосита таъсирга мисол бўла олади. 1. қайтар ва қайтмас таъсир. дори воситаларининг даво кўрсатиши уларнинг қайтар–вақтинчалик таъсирига асосланган. шу сабабдан ҳар бир дори қайта-қайта (1 кунда 2,3 ва б. марта) бериб турилади. шунинг билан бирга шундай дори воситалари ҳам борки,уларнинг таъсири вақтинчалик бўлмасдан қайтмас ҳисобланади. буларга мисол қилиб фосфорорганик моддаларнинг (хлорофос, бутифос) антихолинэстераз таъсирини еки аспириннинг антиагрегантлик таъсирини …
3 / 3
сол бўла олади. умумий ножўя таъсирга стрептомицин, гентамицин препаратларининг буйрак фаолиятига ва эшитиш нервига, амидопиринни қонга (лейкопения) салбий таъсири ва б. мисол бўлиши мумкин. дориларнинг заҳарли таъсири асосан уларни кўп миқдорда, ўзи билармончилик, врачни тавсиясисиз ўзининг еки ўзганинг жонига қасд қилиш мақсадида ишлатилиши ва айрим ҳолларда тиббиёт ходимларининг айби билан ҳам содир бўлиши мумкин. шу билан бирга бемор организмининг дорига сезувчанлигини ошиши заҳарланишга олиб келиши мумкин. бунда организмнинг аъзолар ва системаларда ва бутун танада катта ўзгаришлар кузатилади (юрак фаолияти, нафаси, ички аъзолар фаолияти издан чиқиши ва б.). айниқса хает учун зарур системаларда асоратлар бўлиши анча хавфлидир (ухлатувчи, наркотик препаратлар, юрак гликозидлари ва б.) айрим дори воситалари, айниқса оқсил сақлаган, синтетик препаратлар аллергия холатини келтириб чиқариши мумкин. булар тез ривожланувчи реакциялар (эшакем, тошмалар, шишлар ва б.) шаклида намоен бўлади. аллергиянинг анафилактик карахтлик тури хавфли ҳисобланади. чунки бунда ички орган ва системалар фаолияти кескин сусайиб кетади ва тез тиббий ердам кўрсатиш талаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фармакология. фармакологик эффект. биологик намуналаш." haqida

мавзу8: умумий фармакология. фармакологик эффект. биологик намуналаш (стандартлаш) режа: 1. фармакологик эффект 1. биологик намуналаш дори моддалари ва организмнинг ўзаро таъсирини ўрганишда иккита асосий тушунча аҳамиятга эгадир: 1. фармакокинетика – дори воситасининг организмга юборилиши, сўрилиши, организмда тақсимланиши, тўпланиши, ўзгариши (метаболизми) ва организмдан чиқариб юборилиши. 1. фармакодинамика – дори воситасининг организмдаги фармакологик самараси, таъсир механизми, таъсири локализацияси (таъсир этиш жойи), таъсир турлари. фармакологик таъсирнинг турлари фармакологик моддаларнинг ва дори воситаларининг таъсир этиши ва таъсир механизми фармакодинамика ибораси билан юритилади. бундай таъсир модданинг организм тўқимасига боғланган (контакт) жойида ва қонга сўрилиб, организмда...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (19,3 KB). "фармакология. фармакологик эффект. биологик намуналаш."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.