ҳуқуқ нормалари

DOCX 10 pages 27.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
10-мавзу. ҳуқуқ нормалари 1. ҳуқуқ нормалари тушунчаси, белгилари. 2. ҳуқуқ нормасининг тузилиши: гипотеза, диспозисия ва санксия. 3. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳуқуқ нормаларини баён этиш усуллари. 4. ҳуқуқ нормаларини турли асосларга кўра таснифлаш. ҳуқуқ нормалари тушунчаси, белгилари. ҳуқуқ нормаси юридик фан, хусусан, давлат ва ҳуқуқ назариясининг фундаментал категорияларидан бири ҳисобланади. ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий тизимнинг барча элементлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир томондан, у ҳуқуқ ижодкорлиги, шу жумладан қонунчилик жараёнининг маҳсули бўлса, иккинчи томондан, у ҳуқуқни қўллаш жараёни орқали амалга оширилиб, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш воситасига айланади, шунингдек ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий муносабатларнинг андозаси, модели сифатида майдонга чиқади. ҳуқуқ нормалари йиғиндиси жамият ҳуқуқий тизимининг норматив асосини, яъни ўзагини ташкил қилади.жамиятда қарор топадиган янги муносабатлар уларни тартибга солишга қаратилган тегишли ҳуқуқ нормаларини яратилишига туртки беради. ўз навбатида, бу ҳуқуқ нормалари янги муносабатларни қонуний жиҳатдан мустаҳкамлайди, муҳофаза қилади ва ривожлантиради. худди шу маънода ҳуқуқ нормалари жамият тараққиётига муҳим ҳисса қўшади, хизмат қилади. “норма” сўзи лотинчадан …
2 / 10
ийлиги билан тавсифланадиган кишиларнинг муносабатлари ва ҳаракатларини тартибга солишида намоён бўлади. 3. давлат билан ўзаро боғлиқлиги. ҳуқуқ нормалари давлат томонидан ўрнатилади, маъқулланади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади. ўз навбатида, давлатнинг жамият ҳаётининг турли йўналишларидаги фаолияти ҳуқуқ нормалари билан чегараланади ва тартибга солинади. ҳуқуқ нормаларининг бажарилиши давлат томонидан таъминланади. 4. умуммажбурийлиги. бу шуни англатадики, ҳуқуқ нормалари барча ҳуқуқ субъектларига қаратилган бўлади ва ушбу нормалар улар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 5. расмий ва шаклан аниқликка эгалиги. ҳуқуқ нормаси умумижтимоий ирода сифатида давлат томонидан ўрнатилган расмий юридик ҳужжатлар шаклида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив шартнома ва бошқалар) ифодаланади. шунингдек, бошқа ижтимоий нормалардан фарқли равишда ҳуқуқ нормалари акс этган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муайян реквизитларга эга бўлади (қабул қилинган вақти, жойи, рўйхат рақами, номи ва бошқалар). 6. тизимлилиги. тизим сўзи юнонча “systeme” терминидан олинган бўлиб, ўзбек тилида “яхлит”, “қисмлардан иборат” деган маъноларни билдиради. мазкур белги ҳуқуқ нормасининг муайян таркибий қисмларнинг мантиқий, изчил ва мутаносибликда эканлигини англатади. ҳуқуқ нормасининг тузилиши: …
3 / 10
раз ёрдамида хатти-ҳаракатнинг мавҳум варианти конкрет “ҳаётий” ҳодисага, маълум бир шахсга, вақтга, жойга “боғланади”. фаразда мустаҳкамланган ҳар бир вазият (ҳолат) хулқ-атвор қоидасига “ҳаёт нафасини киритади”, уни алоҳида ҳодиса даражасига кўтаради”. шунингдек, “гипотезада ҳуқуқ нормасида белгиланган қоида қай шароитда ва қай ҳолатда ҳамда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. гипотеза – ҳуқуқ нормасида белгиланадиган қоида қандай шароит ва ҳолатда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. гипотеза ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган муайян аниқ ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳолатлар) ўзининг ифодасини топади. шунингдек, гипотеза ҳуқуқ нормасининг ҳаракатини, амал қилиш шартини кўрсатувчи (вақт, жой, субъект ва бошқалар) юридик фактларни ифода этувчи таркибий қисм сифатида ҳам эътироф этилади. таъкидлаш лозимки, гипотеза матни “агар”, “агарда”, “у ҳолатда” каби сўзлари ёки шунга яқин сўзлар билан бошланиши ҳам мумкин. ўз навбатида, гипотеза ҳам бир неча турларга бўлинади. ҳуқуқ нормаларининг амал қилиши билан боғлиқ бўлган битта шарт-шароит акс этган гипотеза оддий …
4 / 10
ал қилишига тўсқинлик қилади. альтернатив (муқобил) гипотеза эса ҳуқуқ нормаларининг амал қилиши санаб ўтилган шарт-шароитлардан бирига боғлиқ эканлигини баён этади. масалан, “вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар” (ўзбекистон республикасининг конституцияси, 80-модда). диспозиция ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда гипотезада кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганида ҳуқуқ субъектлари риоя этишлари лозим бўлган хатти-ҳаракат қоидаси (ҳуқуқ ва мажбуриятлари) ифодаланган бўлади. диспозиция лотинча “disposition” сўзидан олинган бўлиб, “жойлашув”, “жойлашган”; инглизча “disposition” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “фармойиш”, “фармойиш бериш” маъноларини англатади. бу юридик норманинг ўзаги, ҳуқуққа мувофиқ хулқ-атвор намунаси, моделидир. бироқ диспозиция тартибга солиш хусусиятларини гипотеза ва санкция билан биргаликдагина намоён эта олади, ҳаракатда бўлади. юриш-туриш қоидасининг ифодаланишига кўра диспозициялар оддий, мураккаб ва муқобил ҳамда хулқ-атвор қоидаларини баён қилишнинг тўлалиги бўйича тавсифловчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспозицияларга бўлинади. оддий диспозиция хулқ-атвор, юриш-туришнинг конкрет вариантини, унинг мазмунини тўла очиб бермаган ҳолда кўрсатиб ўтади. масалан, ўзбекистон республикаси конституциясининг 10-моддаси мазмунига биноан, ўзбекистон республикаси …
5 / 10
иқиши ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши шарт: 1) ишни судга юбориш учун асослар мавжуд деб топиб, айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш; 2) ўз қарори билан айблов мазмунидан айрим бандларни чиқариб ташлаш, енгилроқ жиноятни назарда тутувчи қонунни қўллаш ва шу ўзгартиришлар билан айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш; 3) қўшимча тергов ўтказиш учун ишни ўз кўрсатмалари билан суриштирувчи ёки терговчига қайтариш; 4) суриштирув ўтказилган жиноят ишини терговга тегишлилик қоидалари бузилганлиги аниқланганда дастлабки тергов органига ўтказиш; 5) ишни юритишни тўхтатиш; 6) ишни тугатиш; 7) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш. тавсифловчи диспозиция – ҳуқуқ субъектларининг субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлари ҳамда хатти-ҳаракатларининг тўлиқ баёнини ифода этилади. масалан, жиноят кодексининг 169-моддаси “ўғрилик”, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш (қонунда, гарчанд бу мантиқан ўринли бўлмасада, талон-тарож қилиш деб ёзилган). бунда норма диспозицияси ҳаммага тушунарли бўлиши учун маълум бир маънода, қисқа шаклда изоҳ берилади. бланкет диспозиция ҳуқуқ нормасида …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳуқуқ нормалари"

10-мавзу. ҳуқуқ нормалари 1. ҳуқуқ нормалари тушунчаси, белгилари. 2. ҳуқуқ нормасининг тузилиши: гипотеза, диспозисия ва санксия. 3. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳуқуқ нормаларини баён этиш усуллари. 4. ҳуқуқ нормаларини турли асосларга кўра таснифлаш. ҳуқуқ нормалари тушунчаси, белгилари. ҳуқуқ нормаси юридик фан, хусусан, давлат ва ҳуқуқ назариясининг фундаментал категорияларидан бири ҳисобланади. ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий тизимнинг барча элементлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир томондан, у ҳуқуқ ижодкорлиги, шу жумладан қонунчилик жараёнининг маҳсули бўлса, иккинчи томондан, у ҳуқуқни қўллаш жараёни орқали амалга оширилиб, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш воситасига айланади, шунингдек ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий муносабатларнинг андозаси, модели сифатида майдонга чиқади. ҳуқу...

This file contains 10 pages in DOCX format (27.6 KB). To download "ҳуқуқ нормалари", click the Telegram button on the left.

Tags: ҳуқуқ нормалари DOCX 10 pages Free download Telegram