qandolat mahsulotlari

PDF 5 sahifa 320,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
1 ҳ у к м ўзбекистон республикаси номидан 2014 йил 09 декабрь куни жиноят ишлари бўйича тошкент шаҳар шайхонтоҳур туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья: ш.абдуқодиров, халқ маслаҳатчилари: б.абдурахманов ва м.акрамовалар а.гафуровнинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси б.закиров, ҳимоячи с.яхёевларнинг иштирокида: ўзбекистон республикаси жк 97-моддасининг 1-қисми билан айбланган: қурбонов шахобиддин намозиддин ўғли – 12.01.1997 йилда сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, ўзбекистон республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, партиясиз, мукофотлар олмаган, депутатликка сайланмаган, сурхондарё вилояти термиз касб-ҳунар коллежида 3-курс талабаси, муқаддам судланмаган, сурхондарё вилояти, денов шаҳри, нодирабегим кўчаси, 37-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш тарзидаги” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 29.07.2014 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан 1-927/2014-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд мажлисида судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: судланувчи ш.қурбонов 2014 йил 25 июль куни тахминан …
2 / 5
н олд томонидаги санчилган-кесилган яраси ингичка ичак ва ошқозон жароҳатланиши оқибатида ўткир ташқи ва ички қон йўқотишидан содир бўлганлиги, бу жароҳатлар шу жойларга ўткир, ясси, пичоқ тиғи типидаги санчиб-кесувчи жисм таъсирида ўлимидан олдин-ҳаётлигида етказилганлиги, ушбу жароҳатлар 2 биргаликда етказилган вақтида ҳаёт учун хавфли бўлиб, одатда, тирик шахсларда оғир тан жароҳати белгиларига эга эканлиги аниқланган. суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган ш.қурбонов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, “сатуратет-бреад” мчж қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида норасмий ишчи сифатида ишлаб келганлигини, 2014 йил 25 июль куни ишда бўлганлигини ва тозалик ишлари шуғулланишганлигини, тозалик ишларини амалга ошириб, мусорни ташлаб қайтаётганида п.бекназаров ва а.садиновлар уни тўхтатишганлигини ва п.бекназаров унга кўйлак кийиб юришини айтиб, унинг қўлидан тортиб, бошқа қўли билан урмоқчи бўлганида қўли тегмай қолганлигини, шу вақтда у билан бирга ишлайдиган а.абриев келиб, п.бекназаровга уришмаслигини айтиб, уни у ердан олиб кетганлигини, унинг ортидан эса шериклари ш.узаков, ж.шафоатов, а.донаевлар келишганлигини, цехда иш билан банд бўлганида ш.узаков, ж.шафоатов, а.донаевлар …
3 / 5
а п.бекназаров яна мушти билан унинг жағ соҳасига урганлигини, шу вақтда атрофдаги болалар уларни ажратиб олишганлигини, п.бекназаровнинг ёши ундан анча катта бўлганлиги сабабли уни ура олмаганлигини, шундан сўнг цехга келиб пешонасига музлатгичдан сув олиб босганлигини ва йиғлаб ўтирганлигини, а.абриев ва а.донаевлар бўлиб ўтган ҳолат юзасидан цех раҳбарлари ш.юсупов ва с.рустамовларга айтишганлигини, шундан сўнг улар келиб, п.бекназаровни чақиришганлигини ва у билан гаплашиб уларни яраштириб қўймоқчи бўлишганлигини, а.абриев унинг олдига келиб, уни ш.юсупов ва с.рустамовлар чақираётганлигини айтганлигини, шу вақтда у йиғлаб ўтирганлиги сабабли юзини ювиб чиққанлигини ва п.бекназаров у билан яна уришиб кетиши мумкинлигини ўйлаб, уни қўрқитиб қўйиш мақсадида стол устида турган ошхона пичоғини олиб чўнтагига солганлигини, ташқарига чиққанида ш.юсупов ва с.рустамовлар п.бекназаров билан суҳбатлашиб турган бўлишганлигини, шу вақтда у пичоқни шу ерда турган бедана қафаси олдига ташлаганлигини ва уларнинг олдига бориб турганида п.бекназаров с.рустамовнинг гапларига қулоқ солмасдан “битта шапалоқдан ҳеч ким ўлмайди” деган гапларини эшитганлигини, п.бекназаров уни шапалоқ билан эмас мушти …
4 / 5
игини, жабрланувчининг қариндошларидан кечирим сўрашлигини кўрсатиб, суддан енгиллик беришни сўради. суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили тариқасида сўроқ қилинган б.бекназаров марҳум п.бекназаров унинг ўғли эканлигини, п.бекназаров “сатуратед бреад” мчжга норасмий ишчи сифатида ишлаб оиласини боқиб келганлигини, 2014 йил йил 25 июль куни унга қайниукаси б.хурсанов келиб, ўғлини пичоқлаб қўйишганлигини ва ўғли вафот этганлигини айтганлигини, шундан сўнг ўғлининг мурдасини тошкент шаҳридан олиб келишганлигини ва дафн қилишганлигини, унга маълум бўлишича ўғли п.бекназаров ишлаётган цехда ш.қурбонов билан уришиб қолганлигини ва ш.қурбонов унга пичоқ тиқиб олганлигини билганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини кўрсатиб, суддан судланувчи ш.қурбоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган с.рустамов 2014 йил 25 июль куни унга цехида ишловчи а.абриев ва а.донаевлар қўнғироқ қилиб, п.бекназаров уларга тинчлик бермаётганлигини, уларни ураётганлигини айтганлигини, у цехга келганида ишчилари п.бекназаров уларни тинч қўймаётганлигини, уларни ураётганлигини айтишганлигини, ш.қурбонов пешонасига муздек нарса қўйиб йиғлаб юрган бўлганлигини, п.бекназаровни чақириб, ўзидан кичкина болаларни урмаслигини айтганлигини ва уларни …
5 / 5
игини кўрсатди. суд мажлисида судланувчи ва суд иштирокчиларининг розилиги билан суд мажлисига келмаган гувоҳлар ғ.буронов, а.садинов, а.аллаёров, а.абриев, ш.рахматуллаев, ш.юсупов ва а.донаевларнинг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди. бундан ташқари, судланувчи ш.қурбоновнинг айби жиноят ишида тўпланган ииб ходимининг билдиргиси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш баённомаси, судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ўз 4 тасдиғини тўлиқ топган. ўзбекистон республикаси олий суд пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли “қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорини 2-бандида “шуни эътиборда тутиш лозимки, қасддан одам ўлдириш жинояти ҳам тўғри, ҳам эгри қасд билан содир этилиши мумкин. қасддан одам ўлдириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qandolat mahsulotlari" haqida

1 ҳ у к м ўзбекистон республикаси номидан 2014 йил 09 декабрь куни жиноят ишлари бўйича тошкент шаҳар шайхонтоҳур туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья: ш.абдуқодиров, халқ маслаҳатчилари: б.абдурахманов ва м.акрамовалар а.гафуровнинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси б.закиров, ҳимоячи с.яхёевларнинг иштирокида: ўзбекистон республикаси жк 97-моддасининг 1-қисми билан айбланган: қурбонов шахобиддин намозиддин ўғли – 12.01.1997 йилда сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, ўзбекистон республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, партиясиз, мукофотлар олмаган, депутатликка сайланмаган, сурхондарё вилояти термиз касб-ҳунар коллежида 3-курс талабаси, муқаддам судланмаган, сурхондарё вилояти, денов шаҳри, нодирабегим кўчаси, 37-уйда истиқомат қилувчи, иш...

Bu fayl PDF formatida 5 sahifadan iborat (320,7 KB). "qandolat mahsulotlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qandolat mahsulotlari PDF 5 sahifa Bepul yuklash Telegram