инфляция рискларини бошqarish

DOC 12 pages 131.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
11-мавзу: инфляция рискларини бошқариш режа: 1. инфляция вужудга келиши ва иқтисодиётда инфляцион жараёнлар. 2. инфляция рискининг иқтисодий моҳияти ва юзага келиш сабаблари. 3. пулнинг сотиб олиш қобилияти пасайиши юзасидан ўрнини қоплашнинг асосий усуллари. 1. инфляция вужудга келиши ва иқтисодиётда инфляцион жараёнлар. инфляция макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири булиб, ҳозирги даврда барча мамлакатлар учун умумий булган ҳолат ҳисобланади. “инфляция” - атамаси (лотинча инфлатион – шишмоқ, кенгаймоқ) илк бора шимолий америкада 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши даврида қўлланилиб, муомалада қоғоз пулларнинг ҳаддан ортиқ купайиб кетишини ифодалаган эди. иқтисодий адабиётларда эса бу атама хх асрда, биринчи жаҳон урушидан кейин кенг тарқалди. инфляция тушунчаси жуда серқирра булиб, иқтисодий адабиётларда унинг куплаб изоҳлари мавжуд. маълумки, инфляция даражасига асосан омонатчилар, ҳоҳ у юридик шахс бўлсин, ҳоҳ у жисмоний шахс бўлсин, ўзларининг вақтинча бўш пул маблағларини тез суръатларда ҳамда катта даромад келтирадиган соҳаларга йўналтирадилар. агарда мамлакатдаги инфляция даражаси юқори суръатда бўлса омонатчилар ўз маблағларини турар-жой, хорижий валюта, олтин, автомобиллар …
2 / 12
инфляция тушунчасини ёритишда бир томонлама ёндошишга юл қуйилиб, унинг мазмунини тўла ва етарли даражада очиб бера олинмаган. инфляцияни туғри тушуниш учун пулнинг қадрсизланишини ва унинг сабабларини билиш муҳим аҳамиятга эгадир. пулнинг қадрсизланиши фақатгина қоғоз пулларгагина хос булган ҳодиса эмас, у ҳамма пулларга, жумладан металл (олтин) пулларга ҳам хосдир. олтин пул қуйидаги икки ҳолатда қадрсизланади: 1) олтин қазиб олиш технологияси такомиллашиб, янги техникаларни қуллаган ҳолда меҳнат унумдорлигининг ошиши ва, бинобарин, олтин қиймат ининг пасайиши натижасида. агар бошқа товарлар қиймати узгармаган ҳолда олтин қиймати икки баробар пасайган, деб фараз қилсак, у ҳолда товарлар одатдаги ҳажмларининг муомаласи учун икки баробар кўпроқ олтин пул керак булади. демак, бу ҳолатда товарлар нархи ошиб, олтин пулнинг қадрсизланиши руй беради. 2) баъзи иқтисодчилар металл пулларнинг қадрсизлан ишини қадимдан маълум булган металл пулларни сохталаштириш жараёни билан ҳам боғлайдилар. қадимги гретсия, рим империясида эрамизга қадар ва кейинчалик бошқа давлатларда ҳам олтин ва кумуш тангалар таркибини нисбатан арзон металлар аралаштириш …
3 / 12
и ва ишончсиз восита булиб, улар пулларнинг ортиқчалиги шароитида ҳам муомалада қоладилар. натижада муомалада ортиқча қоғоз пулларнинг кўпайиши мавжуд ялпи талабни янада кучайтириб, нархларнинг усишини тезлаштиради. инфляция бозор ҳўжалигининг ҳар хил соҳаларида такрор ишлаб чиқариш номутаносибликлари туғдирадиган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодисадир. бироқ, шуни ҳам назарда тутиш керакки, алоҳида товар бозорларидаги талаб ва таклиф нисбатининг ҳарқандай бузилиши ҳам инфляцияни келтириб чиқаравермайди. шунингдек, иқтисодиётдаги даврий узгаришлар, масалан, талабнинг мавсум билан боғлиқ ҳолда ошиши ёки табиий офатлар натижасида товарларга талабнинг кучайиши келтириб чиқарган нархларнинг усиши инфляцияни англатмайди. бу нархлар маълум муддат ўтгач, бозордаги талаб ва таклиф нисбати мувозанатга келгач, яна пасайиши мумкин. юқоридагилардан хулоса қилиб инфляцияга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади. бу эрда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши, пул эмиссияси узгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори узгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат …
4 / 12
р сотиб олинаётганлиги учун қоғоз пулларнинг товар ва хизматларга нисбатан инфляциясига алоҳида эътибор қаратилади ва адабиётларда инфляция даражаси нархларнинг узгаришига қараб ўлчанади. инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан улчанади. келиб чиқиш сабаблари ва ўсиш суръатларига қараб, инфляциянинг бир қанча турларини фарқлаш мумкин. инфляция риски - бу инфляциянинг ўсиши натижасида олинадиган пул шаклидаги даромадларнинг қадрсизланишидир. бунда тадбиркорлар сезиларли даражада молиявий йўқотишларга дучор бўладилар. инфляция рисклари ташқи тизимли риск ҳисопланиб, унга таъсир қилиш имкониятлари жуда кичик бўлади. инфляция риски - молиявий активларни шаклда ифодаланган ва кутилган даром куринишидаги реал капитал қийматининг қадрсизланиши билан изоҳланади. инфляция рисклари икки ёъналишда тасир кўрсатади: · ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва бутловчи қисмларни тайёр маҳсулотга нисбатан нархи тезроқ ошишига тасир кўрсатади. · тайёр маҳсулотнинг рақобатчи маҳсулотларга нисбатан тезроқ ошишига. 2. инфляция рискининг иқтисодий моҳияти ва юзага келиш сабаблари. инфляция – пул муомаласи қонунининг бузилиши, иқтисодиётда товар массаси ҳамда пул массаси ўртасидаги номутаносиблик жараёнида вужудга келади. инфляцияни …
5 / 12
рда ушбу пуллар олтин ва кумуш металлар ҳамда товарлар билан таъминланган эди. инфляциянинг вужудга келишига муомала ва ишлаб чиқариш соҳаси, шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий – сиёсий омиллар ҳам сабаб бўлади. инфляциянинг вужудга келишида пул муомаласи омилларига бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида муомалага қўшимча тарзда чиқарилган пуллар, иқтисодиётда асоссиз равишда берилган кредитлар ҳажмининг ортиб бориши, мамлакат пул – кредит сиёсатига аҳоли ишончининг пасайиши ва бошқалар сабаб бўлади. ишлаб чиқариш ва иқтисодий сиёсий омилларга мамлакатда импорт ҳажмининг экспорт ҳажмидан ортиб кетиши, товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва сифатининг пастлиги, бюджет – солиқ сиёсати, мамлакатнинг ташқи ва ички иқтисодий муносабатлар доирасида амалга ошираётган сиёсати ва бошқалар сабаб бўлади. инфляциянинг вужудга келишининг асосий сабабларидан бири иқтисодиётдаги ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатнинг бузилишидир. инфляция шароитида капитал ишлаб чиқариш доирасидан муомала доирасига оқиб ўта бошлайди, чунки ишлаб чиқариш жараёни иқтисодий жиҳатдан самарасиз соҳага айланиб боради. муомала жараёни кўп вақтни талаб этмаганлиги боис, дастлабки босқичларда унинг иштирокчиларига …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "инфляция рискларини бошqarish"

11-мавзу: инфляция рискларини бошқариш режа: 1. инфляция вужудга келиши ва иқтисодиётда инфляцион жараёнлар. 2. инфляция рискининг иқтисодий моҳияти ва юзага келиш сабаблари. 3. пулнинг сотиб олиш қобилияти пасайиши юзасидан ўрнини қоплашнинг асосий усуллари. 1. инфляция вужудга келиши ва иқтисодиётда инфляцион жараёнлар. инфляция макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири булиб, ҳозирги даврда барча мамлакатлар учун умумий булган ҳолат ҳисобланади. “инфляция” - атамаси (лотинча инфлатион – шишмоқ, кенгаймоқ) илк бора шимолий америкада 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши даврида қўлланилиб, муомалада қоғоз пулларнинг ҳаддан ортиқ купайиб кетишини ифодалаган эди. иқтисодий адабиётларда эса бу атама хх асрда, биринчи жаҳон урушидан кейин кенг тарқалди. инфляция тушунчаси жуда серқирр...

This file contains 12 pages in DOC format (131.5 KB). To download "инфляция рискларини бошqarish", click the Telegram button on the left.

Tags: инфляция рискларини бошqarish DOC 12 pages Free download Telegram