инвестиция рискларини бошқариш

PPTX 24 стр. 85,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 24
молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги инвестиция рискларини бошқариш режа 1. инвестиция рискларни таҳлил қилишнинг ва уларни бошқариш; 2. инвестицион лойиҳаларда рискларни сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилиш; 3. рискларни таҳлил қилиш ва бошқаришнинг ҳориж тажрибалари; инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ҳал этишда риск таҳлили асосий ўринни эгаллайди. бундай таҳлил асосида лойиҳа юзасидан мумкин бўлган барча йўқотишлар ўрганилиб, уларнинг олдини олиш ёки тегишли вазиятларда уларни бенуқсон ҳал этиш ёки пасайтириш чоралари ишлаб чиқилади. рискдан келадиган йўқотишларни камайтириш ёки барҳам топтириш ва улар билан боғлиқ салбий оқибатларни камайтириш усулларини таклиф этиш учун, энг аввало, рискларнинг вужудга келишига имкон берувчи омилларни аниқлаш, уларнинг аҳамиятини баҳолаш, яъни “риск таҳлили” деб номланувчи ишни бажариш лозим бўлади. риск таҳлилининг мақсади инвесторга инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ва мумкин бўлган молиявий йўқотишлардан ҳимояланиш бўйича чора –тадбирлар ишлаб чиқиш учун керакли маълумотларни тақдим қилишдан иборат. шунга кўра, риск …
2 / 24
ларни бошқариш қуйидаги асосий босқичларга бўлинади: риск омилини аниқлаш; риск омилини таҳлил қилиш ва баҳолаш; рискларни пасайтириш бўйича ишларни режалаштириш ёки риск оқибатларини бартараф этиш; рискларни олдини олиш ва назорат қилиш; рискларни бошқариш усулларини танлаш ва қўллаш; риск вазиятлари ва уларни оқибати хақида маълумот тўплаш ва келажакка тавсиялар ишлаб чиқиш. рискларни бошқаришдаги асосий вазифа - амалдаги бозор конъюнктурасига мос даражада рискларни минималлаштириш, кредитлаш хизматлари бозорида банк позициясини минимум сақлаб қолишдир. рискни бошқаришдаги асосий йўллар: рискларни ажратиш; рискларни лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимлаш; моддий таъминотни олиш (гаров); молиявий таъминотни олиш (кафолат ёки кафиллик); рискларни кредит бўйича юқори фоиз ставкасига кўчириш; рискларни венчур кредитлашга қабул қилиш; қарзлар бўйича йўқотишларни қоплаш учун фондларни шакллантириш кабилардан иборат. қуйида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда аниқланувчи, ҳисобга олинувчи рискларни таҳлил қилиш, уларни лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларидаги яна бошқа бир бошқариш тизимининг босқичлари келтирилган: - рискларни бошқаришни режалаштириш; - рискларни таснифлаш; - рискларни сифат жиҳатдан баҳолаш; …
3 / 24
қтаи назаридан лойиҳа бўйича бир қатор омилларнинг ўзгариши натижасида лойиҳа самарадорлиги мезонларининг ўзгаришини ўрганишдан иборатдир. лойиҳавий рискларнинг миқдорий таҳлилини ўтказиш лойиҳанинг ҳисоб-китобларига асосланилади. миқдорий таҳлилнинг асосий вазифаси лойиҳа самарадорлиги мезонларига асосан рискли омилларнинг ўзгариши таъсирини миқдор жиҳатдан ўлчашдан иборат бўлиб, миқдорий таҳлил рискларни лойиҳа натижаларига сон ўлчовида кўрсатиб беради. бундай таҳлил турида математик моделлар, эҳтимоллар назарияси, статистик усуллар қўлланилади. миқдорий таҳлилнинг камчиликлари: у катта ҳажмдаги маълумот, вақт ва аниқ билим талаб қилади, аммо бу таҳлил тури аниқ ўлчовли маълумот беради. миқдорий таҳлил қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади: - статистик кўрсаткичлар (дисперсия, вариация ва бошқалар); - сезгирлик усули (битта риск омили ўзгаришининг лойиҳа самарадорлиги мезонларининг ўзгаришига боғлиқлигини тадқиқ қилиш); - зарасизлик нуқтасини аниқлаш усули; - сценарийлар усули; - монте-карло усули; - дисконтлаш ставкасини ўзгартириш усули ва бошқалар. одатда, риск таҳлили қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: - биринчи босқичда муайян турдаги рискнинг кўпайиши ёки камайишига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар аниқланади; - …
4 / 24
бундай вақтларда турли хил йўқотишларга тайёр туриш учун олдиндан хавфсизлик заҳираси ташкил этилишини ҳам кўриб чиқиш мумкин. хавфсизлик заҳираси даражасини ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: башорат қилинган сотиш ҳажми - зарарсизлик нуқ тасига мос сотиш ҳажми ҳавфсизлик заҳираси = башорат қилинган сотиш ҳажми даражаси х 100% саноати ривожланган мамлакатларда, бизнес-режаларни тузиш жараёнида инвестицион лойиҳани бошқариш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилади. бунинг сабаби шундаки, саноати ривожланган мамлакатлар бўйича амалга оширилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра, инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдаги муваффақиятсизликларнинг 98% корхонанинг ўзига боғлиқ сабаблар туфайли юз берган, 2%и эса корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган омиллар таъсирида юз берган. ақшда ўтказилган шу борадаги тадқиқотларнинг натижалари инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдаги муваффақиятсизликларнинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат эканлигини кўрсатди: бошқарувчиларнинг уқувсизлиги – 45%; маҳсулот ассортиментини ишлаб чиқаришда тажрибанинг етарли эмаслиги – 9%; бошқариш тажрибасининг етишмаслиги – 18%; нисбий тажриба доирасининг торлиги – 20%; ўз мажбуриятларини бажармаслик – 3 %; алдаш – 2 %; табиий офатлар – 1 %. …
5 / 24
обланади: зак = сотилган маҳсулотнинг таннархи заҳираларнинг ўртача қиймати 5. узоқ муддатли қарздорлик коэффиценти (умқк). ушбу коэффицент қуйидаги формула асосида ҳисобланади: умқк = узоқ муддатли кредитор қарздорлик капиталлашган маблағларнинг умумий ҳажми 6. пул оқими даражаси кўрсаткичи (подк). ушбу кўрсаткич қуйидаги тартибда ҳисобланади: подк = пул оқими кредитор қарздорликнинг умумий миқдори 7. таъминланганлик коэффиценти (тк). ушбу коэффицент қуйидагича ҳисобланади: тк = солиқлар ва фоизларни тўлашгача бўлган соф фойда+амортизация фоизли тўловлар+асосий қарз суммасини тўлаш 8. ялпи фойда коэффиценти (яфк). бу коэффицент қуйидаги формула асосида ҳисобланади: яфк = сотишдан олинган тушум – сотилган махсулот таннархи сотишдан олинган тушум 9. соф фойда коэффиценти (сфк). бу коэффицент қуйидагича ҳисобланади: сфк = солиқларни тўлашдан кейинги соф фойда сотишдан олинган тушум 10. активларнинг айланиш коэффиценти (аак): аак = сотишдан олинган тушум моддий активларнинг умумий миқдори германия, австрия ва швейцария мамлакатларининг тижорат банклари томонидан шарқий европа мамлакатларида xx асрнинг 90-йилларида амалга оширилган инвестицион лойиҳаларни кредитлашда инвестицион рисклардан ҳимояланиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 24 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инвестиция рискларини бошқариш"

молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги инвестиция рискларини бошқариш режа 1. инвестиция рискларни таҳлил қилишнинг ва уларни бошқариш; 2. инвестицион лойиҳаларда рискларни сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилиш; 3. рискларни таҳлил қилиш ва бошқаришнинг ҳориж тажрибалари; инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ҳал этишда риск таҳлили асосий ўринни эгаллайди. бундай таҳлил асосида лойиҳа юзасидан мумкин бўлган барча йўқотишлар ўрганилиб, уларнинг олдини олиш ёки тегишли вазиятларда уларни бенуқсон ҳал этиш ёки пасайтириш чоралари ишлаб чиқилади. рискдан келадиган йўқотишларни камайтириш ёки барҳам топтириш ва улар билан боғлиқ салбий оқибатларни камайтириш усулларини таклиф этиш учун, энг аввало, рискларнинг вужудга келишига имкон беру...

Этот файл содержит 24 стр. в формате PPTX (85,1 КБ). Чтобы скачать "инвестиция рискларини бошқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инвестиция рискларини бошқариш PPTX 24 стр. Бесплатная загрузка Telegram