минераллар хакида асосий маълумотлар

DOC 328,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350572157_16997.doc минераллар ҳақида умумий маълумотлар режа: 1. минералларнинг таснифи 2. силикатли ва алюмосиликатли минераллар 3. оксидлар ва гидрооксидлар 4. сульфидли минераллар 5. сульфатли минераллар 6. карбонатли минераллар 7. галоген минераллар 8. кристалл моддалар ҳақида қисқача маълумотлар 9. минералларнинг табиий хоссалари минерал (лотинчадан minera - маъдан) – ер қаърида ва юзасида табиий жараёнлар туфайли кимёвий элементларнинг бирикишидан вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича ўзига хос бўлган табиий жисмдир. минераллар аксарият ҳолларда кристалли ва аморфли қаттиқ жисмлар ҳисобланади. табиатда 3 мингдан ортиқ минераллар топилган, аммо уларнинг оз қисмигина йирик тўпламлар ҳосил қилади; бундай минераллар жинс ҳосил қилувчи дейилади. жинс ҳосил қилувчи минераллар ер пўстида энг кенг тарқалган, тоғ жинсларининг доимий асосий таркибий қисмлари ҳисобланувчи табиий бирикмалардир. тоғ жинсларининг ҳар бир генетик гуруҳига ўзининг жинс ҳосил қилувчи минераллари хос бўлади. 1. минералларнинг таснифи минералларнинг замонавий таснифи асосига кимёвий таркиби ва кристалл структурасини кўзда тутувчи кристаллокимёвий тамойил олинган. таснифнинг бундай бирлиги бўлиб …
2
траэдрларда қатнашиши жуда муҳим ҳисобланади. расм. кремнекислородли тетраэдр [si04]4. тетраэдр марказида кремний иони, учларида эса кислород ионлари жойлашган. кремнекислородли тетраэдрлар энг муҳим жинс ҳосил қилувчи силикатлар ва алюмо-силикатлар гуруҳидаги минераллар структу-расининг асосини ташкил этади. кремне-кислородли тетраэдр-ларнинг ўзаро боғланиш тартибига мувофиқ силикатлар ва алюмоси-ликатлар орасида оролли, ҳалқали, занжирли, тасмали, варақли ва каркасли силикатлар ажратилади. расм. оролли, ҳалқали ва занжирли силикатларнинг тузилиши. структурасида кремнекислородли тетраэдрлар бир-биридан ажралган силикатлар оролли ёки ортосиликатлар дейилади. структурасида кремнекислородли тетраэдрлар ҳалқа ҳосил қилувчи сили-катлар ҳалқали, зан-жир ҳосил қилувчи-лари эса занжирли силикатлар дейилади (25-расм). тасмали силикатлар структурасида тетраэдрлар иккаланган занжирларни - тасмаларни ҳосил қилади (26-расм). кремнекислородли тетраэдрлар чексиз ясси тўрларни ҳосил қилиши мумкин. бундай силикатлар варақли силикатлар дейилади. варақли силикатлар гуруҳидаги минераллар структурасида тетраэдрларнинг чексиз ясси тўрлари қатнашади (27-расм). биотит ва мусковит слюдалар гуруҳига киради. слюдалар эса варақли силикатлар гуруҳини ташкил этади. биотитнинг формуласи: k(mg, fe)3[alsi3o10](oh, ci, f)2, мусковитники эса: kal2[alsi3o10][он]2. расм. тасмали силикатларнинг иккиланган занжири. таркибида темир …
3
қатлами ва уни ҳар икки томонидан ўраб турувчи октаэдрлар қатламларидан иборат. расм. варақли силикатларнинг тузилиши. улар орасида ковалент боғланиш мавжуд. 1 октаэд-лар ва 2 та тетраэдрлар қатламларидан ташкил топган пакетлар ўзаро мусбат зарядланган к+ ионлари билан боғланган. бу боғланиш ионли структурадаги энг кучсиз алоқа ҳисобланади. шунинг учун ҳам деформация вақтида слюдаларнинг кристаллари пичоқ ёки тирноқлар ёрдамида осон варақчаларга ажралади. каркасли силикатлар структурасида ҳар бир тетраэдр тўртта бошқа тетраэрлар билан боғланган. натижада кремнекислородли тетраэдрлар чексиз уч ўлчамли каркас ҳосил қилади. оролли силикатларга бир қанча минераллар ва минерал гуруҳлар киради. уларнинг структурасида кремнекислородли тетраэдрлар бир-биридан ажралган. гранатлар ва циркон оролли силикатларга киради. оливин ва каинит ҳам оролли силикатларга мансуб. оливиннинг формуласи (mg,fe)2sio4, каинитники эса al2sio5. минералларнинг бошқа муҳим синфларига оксидлар, карбонатлар, сульфидлар, сульфатлар, фосфатлар ва соф минераллар киради. уларнинг структураси, силикатларникидан фарқли ўлароқ, атомларнинг ўзгача бирикиши асосида тузилган. карбонат-ион [(co3)2-] карбонатлар гуруҳидаги структура асоси ҳисобланади. кальцит ер пўстида кенг тарқалган карбонатли минерал. …
4
арқалган минерал ҳисобланади. одамнинг ва кўпчилик ҳайвонларнинг тишлари апатитнинг микроскопик кристалларидан таркиб топган. фируза (cual6[po4]4[oh]85h2o) фосфатлар гуруҳидаги сийрак учрайдиган минерал. минераллар уланиши, қаттиқлиги, ранги, чизиғининг ранги, шакли, магнитлилиги, эрувчанлиги ва зичлиги бўйича аниқланади. минералларнинг табиий хоссалари уларнинг кимёвий таркиби ва минераллар структурасидаги кимёвий боғланишнинг тури билан белгиланади. 2. силикатли ва алюмосиликатли минераллар силикатлар синфига литосферани ташкил этувчи ва сон жиҳатдан энг кўп бўлган минераллар киради. уларнинг умумий сони 800 тага яқин бўлиб, ер пўсти массасининг 90 % га яқинини ташкил этади. силикатлар кўпчилик тоғ жинслари, айниқса магматик ва метаморфик жинсларни ҳосил қилувчи асосий минераллар ҳисобланади. силикатли минераллар орасида энг кўп тарқалганлари авгит, актинолит, андалузит, берилл, бронзит, везувиан, волластонит, геденбергит, гиперстен, диопсид, диоптаз, жадеит, каолинит, кианит (дистен), кордиерит, лазурит, лейцит, монтмориллонит, нефелин, оливин, пирофиллит, дала шпатлари, роговая обманка, родонит, серпентин, силлиманит, содалит, сподумен, ставролит, тальк, титанит (сфен), топаз, тремолит, турмалин, хлорит, хризоколла, цеолитлар, циркон, цоизит, эгирин ва бошқалар ҳисобланади. силикатлар таркибида …
5
люмосиликатлар [si3a108] ёки [si2al208] турдаги мураккаб умумий радикалга эга бўлган алюмо- ва кремнекислородли тетраэдрларнинг уч ўлчамли узлуксиз каркасидан иборат бўлади. тетраэдрлардаги кислороднинг барча атомлари умумий бўлган каркас структураси асос ҳисобланади ва каркас фақат кремнекислородли тетраэдрлардан тузилган ҳолда у кварц каркаси сифатида нейтрал бўлади. алюмосиликатларда каркас структураларининг борлиги ва турли-туманлиги уларда алюмокислородли тетраэдрларнинг мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, бунда ортиқча манфий заряд турли катионлар билан компенсацияланган бўлади. ташқи шароитларда беқарор бўлган каркасли алюмосиликатлар парчаланади, гидратацияланади ва натижада слюдалар, гидрослюдалар ва гилли минераллар вужудга келади. улар таркиби бўйича уч гуруҳга: дала шпатлари, фельдшпатидлар ва цеолитларга бўлиниши мумкин. дала шпатлари энг кўп тарқалган жинс ҳосил қилувчи минераллар ҳисобланади. улар ер пўсти массасининг 50 % дан ортиқроғини ташкил этади. дала шпатлари кўпчилик магматик ва метаморфик жинсларнинг асосий таркибий қисмидир. дала шпатлари кенг изоморф қаторларни: na[alsi308] - k[alsi308] - ca[al2si308] ҳосил қилади, одатда таркибида sr2+, ва2+ га эга бўлади. таркиби бўйича дала шпатлари иккита катта гуруҳга: …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "минераллар хакида асосий маълумотлар"

1350572157_16997.doc минераллар ҳақида умумий маълумотлар режа: 1. минералларнинг таснифи 2. силикатли ва алюмосиликатли минераллар 3. оксидлар ва гидрооксидлар 4. сульфидли минераллар 5. сульфатли минераллар 6. карбонатли минераллар 7. галоген минераллар 8. кристалл моддалар ҳақида қисқача маълумотлар 9. минералларнинг табиий хоссалари минерал (лотинчадан minera - маъдан) – ер қаърида ва юзасида табиий жараёнлар туфайли кимёвий элементларнинг бирикишидан вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича ўзига хос бўлган табиий жисмдир. минераллар аксарият ҳолларда кристалли ва аморфли қаттиқ жисмлар ҳисобланади. табиатда 3 мингдан ортиқ минераллар топилган, аммо уларнинг оз қисмигина йирик тўпламлар ҳосил қилади; бундай минераллар жинс ҳосил қилувчи дейилади. жинс ҳосил қилув...

Формат DOC, 328,5 КБ. Чтобы скачать "минераллар хакида асосий маълумотлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: минераллар хакида асосий маълум… DOC Бесплатная загрузка Telegram