mustaқil ўzbekiston respublikasining tashkil topishi va uning tarixiy ahamiyati

PPT 37 стр. 9,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
презентация powerpoint “xalqaro ommaviy huquq” kafedrasi toshkent davlat transport universiteti * «o’zbekistonning eng yangi tarixi» * 5-мавзу: мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли режа: 1. ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. 2. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 3. ўзбекистон республикаси конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. 1. ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. 1991 йил август воқеаларидан кейин марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб, марказ бошқарув қобилиятини йўқотган, ҳар бир минтақа, ҳар бир республика ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир шароитда республикада олий кенгаш сессиясини чақириш ва унда ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилиш зарурияти туғилди. ўзбекистон республикаси олий кенгаши 1991 йил 26 август куни ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда 31-августда олий кенгаш сессиясини …
2 / 37
и энг муҳим, айтиш мумкин бўлса, мустақил давлатчилик асосларини барпо этган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. шунинг учун ҳам ушбу қонунга ўзбекистон сср олий кенгашининг 1991 йил 30 сентябрида бўлиб ўтган vii сессиясида қабул қилинган қарори билан конституциявий қонун мақоми берилди. жумладан, унда шундай дейилди: “ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” 1991 йил 31 августда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг қонунига конституциявий мақом берилсин”. 1. мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинганидан кейинги тарихий вазият шундай эдики, энди давлат, халқ ўз тақдирини ўзи белгилайди, деб эълон қилиш етарли эмас эди. ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги билан боғлиқ қонунлар тизимини яратиш зарур эди. айни пайтда мустақиллик ғоясини ҳам фақат бир томонлама - ҳавойи ва юзаки талқин қилиб бўлмас эди. бинобарин, эришилган мустақилликни собитқадамлик билан мустаҳкамлаш, бунинг учун изчил курашиш лозим эди. ўзбекистон республикаси олий кенгашининг саккизинчи сессияси (1991 йил, 18-ноябрь) ---”ўзбекистон республикаси давлат байроғи тўғрисида”ги қонун. ---”ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонун. ---”ўзбекистон …
3 / 37
хида илк марта унинг ривожланиш йўлини танлашни белгиловчи умумхалқ референдуми бўлиб ўтди, иккинчидан, муқобил, умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида биринчи марта яширин овоз бериш орқали и.а. каримов мамлакатимизнинг президенти этиб сайланди. референдумда: "сиз ўзбекистон республикаси олий кенгаши томонидан эълон қилинган ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигини тасдиқлайсизми?" - деган савол қўйилган эди. овоз беришда рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 94,1 фоизи қатнашди. овоз беришда қатнашганларнинг 98,2 фоизи республиканинг давлат мустақиллигини тасдиқлаш учун овоз берди. овоз бериш натижалари ўзбекистон халқи ўзининг мустақил ривожланиш йўлини қатъий равишда танлаганлигини яна бир бор тасдиқлади. 1991 йил, 29-декабрь. – мамлакатимиз тарихида илк марта муқобиллик асосида ўзбекистон республикаси президентлигига умумхалқ сайлови бўлиб ўтди. президент лавозимига икки номзод – ўзбекистон хдп ва ўзбекистон касаба уюшмалари федарацияси номзоди и.а.каримов ва “эрк” демократик партияси вакили салой мадаминов (муҳаммад солиҳ) номзоди қўйилди. сайловлар якунига кўра, 8 мил. 514 минг 136 киши ёки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи ислом каримов номзодини, …
4 / 37
имконият яратди. юрт тарихи, қадимий маданияти тиклана бошлади. динга муносабат ижобий томонга ўзгарди. . мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши жамиятнинг барча қатламларини кенг ва эркин ривожланиши учун шароит яратди. бир ижтимоий-сиёсий тизимдан иккинчисига ўтишнинг ҳуқуқий асоси 1992 йил 8-декабрда ўзбекистон республикаси олий кенгаши томонидан қабул қилинган ўзбекистон республикасининг конституцияси билан мустаҳкамланди. мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар -1991 йил, 6-сентябрь – ”ўзбекистон республикаси мудофаа ишлари вазирлигининг ташкил этиш тўғрисида” (пф). -1992 йил, 14-январь – ўзбекистон қуролли кучларининг барпо этилиши. 14-январь – ватан ҳимоячилари куни. -1992 йил, 2-март – ўзбекистоннинг бмт га аъзо бўлиши. -1992 йил, 8-декабрь – ўзбекистон республикаси конституциясининг қабул қилиниши. * мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар --1992 йил, 2-июль – “ўзбекистон республикасининг давлат герби тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди (олий кенгашнинг x-сессияси). --1992 йил, 2-июль – “ мудофаа тўғрисида”ги қонун қабул қилинди (олий кенгашнинг х-сессияси). --1992 йил, 3-июль – “муқобил хизмат тўғрисида”, “умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” …
5 / 37
ҳудудий тузилиши --ҳудуди –447,4 минг кв. км. --аҳолиси – 35 мил. кишидан ортиқ. --пойтахти тошкент шаҳри (аҳолиси 3 млн. ортиқ). --вилоятлар -12 та, -- туманлар -159 та, -- шаҳарлар -120 та, -- шаҳар посёлкалари – 1085 та, -- қишлоқ аҳоли пунктлари – 11017 та. o’zbekiston tarixi 2. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 2. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. бозор муносабатларига ўтишнинг ўзбек модели, яъни, ўзбекистондаги бозор тизими тарихий ўтмишнинг хусусиятлари, миллий ва маданий қадриятлари, аҳолининг ҳулқ-атвор жиҳатлари, тадбиркорлик турлари, ишлаб чиқаришни бошқариш шакллари ва усулларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у сунъий равишда у ёки бу турдаги хорижий моделни автоматик равишда жорий этишни инкор этар эди. 2. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. суверен ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ, ўзининг янгиланиш ва тараққиёт йўлини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mustaқil ўzbekiston respublikasining tashkil topishi va uning tarixiy ahamiyati"

презентация powerpoint “xalqaro ommaviy huquq” kafedrasi toshkent davlat transport universiteti * «o’zbekistonning eng yangi tarixi» * 5-мавзу: мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли режа: 1. ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. 2. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. “ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 3. ўзбекистон республикаси конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. 1. ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. 1991 йил август воқеаларидан кейин марказ ва республикалар ўртаси...

Этот файл содержит 37 стр. в формате PPT (9,7 МБ). Чтобы скачать "mustaқil ўzbekiston respublikasining tashkil topishi va uning tarixiy ahamiyati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mustaқil ўzbekiston respublikas… PPT 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram