mantik

DOCX 318 sahifa 3,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 318
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим ваъзирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети м. шарипов, д. файзихўжаева, м.сафарбоев мантиқ ўқув қўлланма тошкент- 2008 ўқув қўлланма олий ва ўрта махсус, касб-унар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил “___”________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган. ўқув қўлланма мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети илмий кенгаши (2008 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома) ҳамда университет илмий-методик кенгаши томонидан нашрга тавсия қилинган. (2008 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома). муаллифлар: м.шарипов, д.файзихўжаева, м.сафарбоев масъул муҳаррир: ф.ф.н., доц. а.ўтамуродов тақризчилар: ў. абилов - ф.ф.д., тошкент тиббиёт академияси профессори; а. бобоев - ф.ф.н., тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти. ушбу ўқув қўлланма олий таълим тизимидаги «миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» (5141500) йўналишида ўқитилаётган «мантиқ» курси материалларини ўрганишга мўлжалланган. қўлланмадан бошқа йўналишлар, мутахассисликлар ва ихтисосликларда ўқийдиган бакалавр, магистр, аспирантлар ҳамда мантиқ билан қизиқувчи мутахассислар ҳам фойдаланиши мумкин. 2 мундарижа кириш …
2 / 318
асослари............................................131 муаммо. гипотеза. назария...............................................................142 мантиқ терминларининг қисқача луғати.....................................156 адабиётлар.............................................................................................174 3 кириш замонамиз фанларнинг барчасига инсон қадр – қиммати, унинг ахлоқи, маданияти нуқтаи назаридан қарашни тақозо этади. мантиқ фани ҳам бундан истисно эмас. инсон ҳаётининг сифати унинг моддий, маънавий, айниқса, ахлоқий равнақи, соғлом турмуш тарзи, мустақил, эркин фикр юритиш қобилиятига эга бўлиши билан боғлиқ. инсон муаммосини ҳал қилишда,маънавий маданиятнинг таркибий қисми бўлган мантиқ илми алоҳида аҳамият касб этади. чунончи, ҳозирги жамиятга хос мураккаб ижтимоий муносабатларни, қилинаётган муҳим илмий кашфиётларни тушуниб етиш учун юқори даражадаги мантиқий фикрлаш маданиятга эга бўлиш лозим. «миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» йўналишида таҳсил олаётган талабаларга “мантиқ” фанини ўқитишдан мақсад уларни тўғри фикрлашнинг мантиқий шакллари ва қонун-қоидалари билан таништириш асосида мантиқан изчил, асосли муҳокама юритишга ўргатиш, аниқ фикрлай оладиган баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларда янги турмуш ва тафаккур тарзини қарор топтириш ва шу тариқа етук мутахассис бўлишлари, янги демократик жамият қуришнинг фаол иштирокчиларига айланиши учун зарур …
3 / 318
, қоидалари билан таништириш; - талабаларга мулоқатда бўлиш ва, айниқса, савол-жавоб қилиш, баҳс юритиш сир-асрорларини ўргатиш; - уларни илмий билимларнинг мантиқий тузилишлари ҳамда илмий назарияларнинг мантиқий қурилиши билан таништириш ва бошқалар. 4 i-боб. тўғри фикрлаш. формал мантиқнинг асосий қонунлари 1-мавзу. мантиқ илмининг предмети ва аҳамияти тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти келиб чиқишига кўра арабча бўлган “мантиқ” (грекча–logos) атамаси «фикр», «сўз», «ақл», «қонуният» каби маъноларга эга. унинг кўпмаънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишда ўз аксини топади. хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини (масалан, «объектив мантиқ», «нарсалар мантиғи» каби ибораларда), иккинчидан, тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни характерлайдиган қонун-қоидалар йиғиндисини (масалан, «субъектив мантиқ» иборасида) ва учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фанни ифода этишда ишлaтилади. мантиқ илмининг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. «тафаккур» ҳам арабча сўз бўлиб, ўзбек тилидаги «фикрлаш», «ақлий билиш» сўзларининг синоними сифатида қўлланилади. тафаккур билишнинг юқори босқичидир. унинг моҳиятини яхшироқ тушуниш учун билиш …
4 / 318
раёндир. унинг дастлабки босқичини ҳиссий билиш – инсоннинг сезги органлари ёрдамида билиши ташкил этади. бу босқичда предмет ва ҳодисаларнинг ташқи хусусиятлари ва муносабатлари, яъни уларнинг ташқи томонида бевосита намоён бўладиган ва шунинг учун ҳам инсон бевосита сеза оладиган белгилари ҳақида маълумотлар олинади. ҳиссий билишнинг барча шаклларига хос бўлган хусусиятлари қаторига қуйидагилар киради: биринчидан, ҳиссий билиш объектнинг (предметнинг ёки унинг бирорта хусусиятининг) субъектга (индивидга, тўғрироғи, унинг сезги органларига) бевосита таъсир этишини тақозо этади. тасаввур ҳам бундан истисно эмас. унда 5 образи қайта ҳосил этилаётган (ёки яратилаётган) предмет эмас, у билан боғлиқ бўлган бошқа предмет–сигнал таъсир этади. иккинчидан, ҳиссий билиш шакллари: сезги, идрок ва тасаввур предметнинг ташқи хусусиятлари ва муносабатларини акс эттиради. учинчидан, ҳиссий билиш шакли предметнинг яққол образидан иборат. тўртинчидан, ҳиссий билиш конкрет индивидлар томонидан амалга оширилганлиги учун ҳам ҳар бир алоҳида ҳолда конкрет инсоннинг сезиш қобилияти билан боғлиқ тарзда ўзига хос хусусиятга эга бўлади. бешинчидан, ҳиссий билиш билишнинг дастлабки ва …
5 / 318
лиш ўз имкониятлари чегарасига эга. у бизга алоҳида олинган предметлар (ёки предметлар тўплами), уларнинг ташқи белгилари ҳақида маълумот беради. унда мавжуд предметлар ўртасидаги алоқадорлик (масалан, муз билан ҳавонинг ҳарорати ўртасидаги боғланиш) ўрганилмайди, предметларнинг умумий ва индивидуал, муҳим ва номуҳим, зарурий ва тасодифий хусусиятлари фарқ қилинмайди. предмет ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга тафаккур ёрдамида эришилади. тафаккур билишнинг юқори-рационал (лотинча ratio – ақл) билиш босқичи бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. тафаккур қуйидаги асосий хусусиятларга эга: 1. тафаккурда воқелик мавҳумлашган ва умумлашган ҳолда инъикос қилинади. ҳиссий билишдан фарқли ўлароқ, тафаккур бизга предметнинг номуҳим, иккинчи даражали (бу одатда билиш олдида турган вазифа билан белгиланади) белгиларидан фикран четлашган, мавҳумлашган ҳолда, эътиборимизни унинг умумий, муҳим, такрорланиб турувчи хусусиятларига ва муносабатларига қаратишимизга имкон беради. хусусан, турли кишиларга хос индивидуал белгиларни (хулқ-атвор, темперамент, қизиқиш ва шу кабилар) эътибордан четда қолдирган ҳолда, улар учун умумий, муҳим …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 318 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mantik" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим ваъзирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети м. шарипов, д. файзихўжаева, м.сафарбоев мантиқ ўқув қўлланма тошкент- 2008 ўқув қўлланма олий ва ўрта махсус, касб-унар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил “___”________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган. ўқув қўлланма мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети илмий кенгаши (2008 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома) ҳамда университет илмий-методик кенгаши томонидан нашрга тавсия қилинган. (2008 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома). муаллифлар: м.шарипов, д.файзихўжаева, м.сафарбоев масъул муҳаррир: ф.ф.н., доц. а.ўтамуродов тақризчилар: ў. абилов - ф.ф.д., тошкент...

Bu fayl DOCX formatida 318 sahifadan iborat (3,8 MB). "mantik"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mantik DOCX 318 sahifa Bepul yuklash Telegram