korruptsiya

DOCX 18 pages 46.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти. биз қуйида коррупциянинг тарихий илдизларига ва унга қарши курашиш хусусида фикр юритмоқчимиз. коррупция (лот. corrumpere — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади. «коррупция – шахсий мақсадда фойда олиш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилишдир». (бмтнинг коррупцияга қарши курашга оид маълумотномасидан). «коррупция – шахсий манфаат учун …
2 / 18
ахўрлиги қаттиқ қораланади. жумаладан, инжилда “совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, қуърони каримда “бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дейилган. қадимги юнон файласуфи аристотел шундай деган: “ҳар қандай давлат тизимида – қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим.” ғағарб мутафаккирларидан бири шарль монтескье коррупцияни қуйидагича талқин этган. “асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суиистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради.” рб жан-клод ваке (1600–1770)томонидан ёзилган “флоренсияда ахлоқ ва ҳокимият” номли китобида коррупция давлат билан эмас, балки инсон табиати билан боғлиқ ҳолат эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилган. томас гоббс ёзганидек, коррупция бу ҳар доим барча жиноятларнинг илдизи бўлган ва қонунларнинг хўрланишига олиб келган. коррупцион қилмишларга оид муносабат ватанимиз …
3 / 18
тиб ўтилган. сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрнининг ошиб бориши xix-xx асрларда ривожланган давлатларда коррупциянинг дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча камайишига олиб келди. и. а. каримов ўзининг “ўзбекистон xxi аср бўсағасида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида коррупциянинг ўзбекистоннинг ўз тараққиёти йўлида ривожланишига улкан тўсиқ бўлиши мумкинлигини баён қилган эди. “жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. бу коррупция ва порахўрлик. бу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга бевосита таҳдид туғдиради” давлатимиз раҳбари ш.м.мирзиёев: “жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур” деб таъкидлади. ушбу иллатни тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассислар қуйидаги факторларни коррупцияни юзага келтирувчи омиллар сифатида кўрсатади. икки хил маънони англатувчи қонунлар — ушбу вазият ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни турлича қўллаш имконини …
4 / 18
бирлиги тамойилинининг бузилиши — айнан битта фаолиятнинг турли инстанциялар томонидан тартибга солиниши: аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки; давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий секторда топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги; иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши; инфляциянинг юқори даражаси; мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги; мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари. 1. коррупция тушунчасининг мазмун-моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари ақшдан бўлган халқаро эксперт с.алатас коррупцияни синфларга ажратишда коррупциянинг оқибатлари ва тарқалиш кўлами нуқтайи-назаридан ажратган. унинг фикрича, коррупция уч синфга ажратилади: 1) коррупциянинг нисбатан чекланган тури. у асосан ҳокимиятнинг юқори босқичида жамланган бўлиб ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига кенг таъсир кўрсатмайди; 2) коррупциянинг ўта кенг тарқалган тури. жамиятда деярли барча нарса пора ёрдамида ҳал қилинади ва ҳаётнинг бутун соҳаларини қамраб олади; 3) коррупциянинг бу тури ижтимоий тузумни бутунлай вайрон қилади. яна бир америкалик мутахассис а.хайденхаймер коррупцияни синфларга ажратишда жамият томонидан коррупцияга нисбатан мавжуд муносабатга кўра (унга чидаш ёки уни маъқулламаслик) ажратади. а.хайденхаймер …
5 / 18
ди. социологларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра дин ниқобидаги экстремизм жамиятда тобора авж олаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ҳам боғлиқ бўлиб қолмоқда:  аҳоли турмуш даражасининг пасайиши;  ёшлар орасида ишсизлар сонининг кескин ошиши;  иш ҳақи ва бозордаги нарх-навонинг номувофиқлиги ҳамда озуқа сифатининг пастлиги;  айрим ҳудудларда ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасининг пастлиги ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, таълим олиш ва соғлиқни сақлаш имконининг чекланганлиги;  аҳоли орасида саводсизлик даражасининг юқорилиги;  яшаш шароитларининг пастлиги;  адолатли солиқ тизимининг мавжуд эмаслиги каби муаммолар шулар жумласидандир. 2. коррупцияга қарши курашишда жаҳон тажрибаси ақш, буюк британия, шветсия, сингапур, норвегия, жанубий корея республикаси каби мамлакатлар электрон ҳукуматни яратиш орқали коррупцияга қарши курашишда юқори натижаларга эришган. жаҳон мамлакатларида коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари мавжуд. ички назорат —бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспекциялар ва бошқа назорат органлари тузиш орқали) яратишни тақазо этади. бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "korruptsiya"

коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти. биз қуйида коррупциянинг тарихий илдизларига ва унга қарши курашиш хусусида фикр юритмоқчимиз. коррупция (лот. ...

This file contains 18 pages in DOCX format (46.3 KB). To download "korruptsiya", click the Telegram button on the left.

Tags: korruptsiya DOCX 18 pages Free download Telegram