korruptsiyaga qarshi kurash boralari

DOCX 8 pages 21.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
коррупцияга қарши курашиш борасида халқаро ҳуқуқий асосларнинг шаклланиши (бмтнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси, бмтнинг “давлат мансабдор шахсларнинг харакатларининг халқаро кодекси”, оеср тавсиялари ва бшқ.). коррупцияга қарши курашнинг европа механизми - коррупцияга қарши кураш европа иттифоқи ва европа кенгашининг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлар ташкил этади. булар: европа кенгашининг коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1999 йил 27 январь); европа кенгашининг коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1999 йил 9 сентябрь); европа кенгашининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни тозалаш, аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1990 йил 8 ноябрь); коррупцияга қарши курашнинг йигирмата принципи (европа кенгаши вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган 1997 йил 6 ноябрь); давлат хизматчилари учун модель хулқ-атвор кодекси (европа кенгаши вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2000 йил 11 май); сиёсий партияларни ва сайлов кампаниясини молиялаштиришда коррупцияга қарши ягона қоидалар (европа кенгаши вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2003 йил 8 апрель); молиявий …
2 / 8
қаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги конвенция ва коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенция. иккала конвенция ҳам 1999 йил қабул қилинган. коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенция 1999 йил 27 январда, унга қўшимача протокол 1999 йил 15 май қабул қилинди. бу конвенция оэср конвенциясидан фарқ қилган ҳолда, хорижий мансабдор шахсларнинг пассив порахўрлиги учун жиноий таъқиб қилиш, хусусий сектордада ҳам порахўрликка қарши курашиши масалаларини ҳам ўз ичига олган. коррупцияга қарши курашишда халқаро ҳуқуқий асослар. бмт, иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (оэср), ехҳт, европа кенгаши, еи, фатф каби халқаро ташкилотлар томонидан коррупцияга қарши кураш соҳасидаги бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. булар ичида бмтнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган), бмтнинг коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган), терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ операцияларни аниқлаш бўйича молиявий ташкилотлар учун fatf тавсиялари (2002 йил), иш юзасидан …
3 / 8
ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда. коррупциянинг нафақат миллий жиноятчилик, балки трансмиллий жиноятчилик эканлиги тўгрисидаги фикрлар ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб айтила бошланган эди. 1998-1999 йилларда европа комиссиясидаги бир қатор шахсларнинг ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиши, молиявий найрангларда айбланиши халқаро жамоатчиликни янада ҳушёрроқ бўлишга ундади. 1990-йилларда коррупциявий қилмишлар халқаро спорт ташкилотлари фаолиятида ҳам юз бергапи кўпчиликка маълум бўлса керак. кейинги ўн йилликда қатор халқаро ташкилотлар коррупцияга қарши курашда ташаббускорлик кўрсатиб, халқаро ҳамжамиятни бу иллатнинг олдини олишда ҳамкорликка даъват этиб келмоқда. бмтнинг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлари: 1) “ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодекси” (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган); 2) ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодексини самарали амалга оширилиши учун раҳбарий принциплар (бмтнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши резолюцияси билан 1989 йил 24 майда қабул қилинган); 3) давлат мансабдор шахсларининг халқаро хулқ-атвор кодекси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан …
4 / 8
xi аср чорловига жавоблар тўғрисидаги вена декларациясини амалга ошириш ҳаракат режаси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 2002 йил 15 апрелда қабул қилинган) 9) бмтнинг коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (бмт бош ассамблеясининг резолюцияси билан 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган). коррупцияга қарши курашга ўз фаолиятида алоҳида эътибор бериб келаётган қуйидаги халқаро ташкилотларни кўрсатиб ўтиш мумкин: бу ҳақида 1996 йилда қабул қилинган бмтнинг «халқаро тижорат операцияларида порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги декларацияси ҳам мавжуд. ушбу декларацияда аъзо давлатларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида коррупциянинг барча шаклларига қарши курашишда аниқ ва самарали чораларини кўриши, амалдаги қонунларнинг самарали ижро этилиши, хорижий давлат мансабдор шахсларининг порахўрлиги учун жиноий жавобгарликни белгилашда самарали усулларни қўллаш, порахўрликнинг асосий белгилари, мансабдор шахсларнинг таъмагирлиги, халқаро тижорат операцияларида мансабдор шахсларнинг ўз вазифасидан четга чиқиши, коррупцияга қарши курашда давлатлар ҳамкорлигидан максимал даражада ҳамкорлик қилиш, ҳамкорлик қилиш шакллари, маълумотларни алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган . бмт доирасида қабул қилинган 1996 йилдаги …
5 / 8
курашда конвенцияга қўшилган мамлакатларнинг мажбуриятлари ва коррупцияга қарши курашнинг кенг қамровли чоралари ўз аксини топган. бмтнинг коррупцияга қарши конвенцияси мазмуни, тузилиши, коррупциянинг олдини олиш чоралари, амалга ошириш механизмлари, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорлик масалалари. бмтнинг коррупцияга қарши конвенцияси - коррупцияга қарши кураш борасидаги энг асосий халқаро ҳужжат. конвенция 2003 йил 31 октябрьда қабул қилинган бмт томонидан қабул қилинган. конвенция муқаддима ҳамда 8 та боб, 71 та моддадан иборат бўлиб, 1-бобда (1-4) умумий қоидалар, 2-бобда (5-14) коррупциянинг олдини олиш чоралари, 3-бобда (15-42) жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, 4-бобда (43-50) халқаро ҳамкорлик, 5-бобда (51-59) активларни қайтариш бўйича чоралар, 6-бобда (60-62) техник ёрдам ва маълумот алмашинуви, 7-бобда (63-64) амалга ошириш механизмлари, 8-бобда (65-71) якуний қоидалар акс этган. “оммавий мансабдор шахс” – қуйидагиларни ҳисобланади: 1) шахснинг мансаб даражасидан қатъи назар, доимий ёки муваққат асосда, иш ҳақи учун ёки иш ҳақини олмасдан иштирокчи давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "korruptsiyaga qarshi kurash boralari"

коррупцияга қарши курашиш борасида халқаро ҳуқуқий асосларнинг шаклланиши (бмтнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси, бмтнинг “давлат мансабдор шахсларнинг харакатларининг халқаро кодекси”, оеср тавсиялари ва бшқ.). коррупцияга қарши курашнинг европа механизми - коррупцияга қарши кураш европа иттифоқи ва европа кенгашининг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлар ташкил этади. булар: европа кенгашининг коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1999 йил 27 январь); европа кенгашининг коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1999 йил 9 сентябрь); европа кенгашининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни тозалаш, аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисидаги конвенцияси (страсбург, 1...

This file contains 8 pages in DOCX format (21.9 KB). To download "korruptsiyaga qarshi kurash boralari", click the Telegram button on the left.

Tags: korruptsiyaga qarshi kurash bor… DOCX 8 pages Free download Telegram