ўзбекистон байроғи ва унинг маънилари

DOCX 7 стр. 118,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
ушбу ҳафта “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини ўтказиш учун тайёрланган ёрдамчи материаллар мавзу: “юрт байроғи - халқ бирдамлиги” байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. ватанимизнинг беқиёс рамзидир. қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради. озод ва обод ватанимиз — ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. шуни айтишимиз лозимки, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. аждодларимиз ҳам юрт …
2 / 7
ларга байроқ кўринмай қолмасин. соҳибқирон бобомиз замонида байроқни паст тутиш ёки сарбознинг қўлидан тушиб кетиши хосиятсиз саналган. бунга соҳибқирон алоҳида эътибор берган. байроқнинг пасайтирилиши мағлубият ва ортга чекиниш ишораси бўлган. шунингдек, «темур тузуклари»да таъкидланишича, душман устидан шижоат ва мардлик кўрсатиб, ғалаба қозонган амирлар ва сипоҳийларга давлат тимсоллари — туғ ва ноғора инъом қилинган. бу соҳибқирон давлатида салтанат рамзлари нечоғлик баланд мақом тутгани ва улар қандай катта ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий аҳамият касб этганидан далолат беради. ватанимиз байроғи. у тарихнинг халқимиз бошига мусибат тушган даврлари — ўтган аср бошларини ёдимизга солади. ўша кунлар халқимиз қалбида кетмас доғ бўлиб қолди. ватан байроғини тутган қўллар қайрилди, озодликни куйлаган овозлар бўғилди… миллат фидойилари «халқ душмани», «қулоқ», «сотқин» деган қора номлар билан таъқибга олинди. дунёга не-не алломаларни берган қадим халқоми, саводсизга чиқарилди. халқимизга нисбатан айтилган бу ҳақорат асл ватандошларимиз қалбида маърифа оловини ёқди — улар белини маҳкам боғлаб, миллатни эрк ва озодлик байроғи остида бирлашишга чақирди. бу …
3 / 7
ушиши билан юрагимизда чексиз фахр уйғонади, руҳимиз кўтарилади. байроғимиз тимсолида дунёнинг ҳар қайси нуқтасида ҳам ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини ҳис қиламиз. байроғимиз бугунги кунда миллий авиакомпания самолётлари, халқаро йўналишдаги поездларимиз орқали дунёнинг кўплаб мамлакатларига «парвоз қилиб», ўзбекистондай келажаги буюк давлат борлигини жаҳонга намойиш этмоқда. зотан, «ўзбекистон республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги қонуннинг 2-3-моддаларида таъкидланганидек, давлатимиз байроғи суверенитетимиз рамзидир. халқаро майдонда расмий делегацияларимизнинг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференциялар, жаҳон кўргазмалари ва спорт мусобақаларида мамлакатимиз тимсоли ҳисобланади. қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, фуқароларимиз, шунингдек, ўзбекистонда турган бошқа шахслар давлатимиз байроғини ҳурмат қилишлари шарт ва унга беҳурматлик учун жазо муқаррар. байроғимиз давлат идора ва ташкилотлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар — қўйингки, барча сарҳадларида ҳилпираб турибди. қуролли кучларимиз сафига чақирилган, ҳарбий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларимиз давлатимиз байроғи пойида ватанни кўз қорачиғидай асраш, уни ўз шаъни ва номусидай муносиб ҳимоя қилишга қасамёд қилади. нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юртимиз байроғини баланд кўтараётган спортчиларимизнинг ютуқлари қалбимизни ватанпарварлик …
4 / 7
ҳолат – ҳар биримизнинг ғурур ва ифтихоримиз! ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни мардона ўташ учун байроғимизни ўпиб қасамёд қилаётган ҳарбийларимизнинг қалбидаги оловни, кўзларидаги жўмардликни кўриб, фахрланамиз. ана шундай лаҳзаларда ҳеч муболағасиз ватанимиз байроғини кўзимизга тўтиё қилгимиз келади. бу фахрланиш аслида юртга бўлган чексиз меҳр ва садоқатнинг ёрқин кўринишидир. ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши кўп йиллар давомида тайёрланиб борилган ва тасодифий бўлмаган воқелик эканлигини расмий давлат рамзлари шаклларининг таёрланиши жараёни ҳам кўрсатиб туради.[footnoteref:1] [1: қаранг. ўзбекистонреспубликасидавлатрамзларинингяратилишитўғрисида. ўразаев ш.з. кўрсатилганасар. 43-44 б.; каримова л.а. ўзбекистонреспубликасинингдавлатрамзлари // ўзбекистонреспубликаси – мустақилдавлат. -т.,1994. –185-191 б. ] ўзбекистон республикаси давлат байроғи, герби ва мадҳиясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёни икки ярим йилдан кўпроқ муддатни ва амалий аҳамиятга эга бўлган бир неча босқичларни ўз ичига олган. биринчидан, ўзбекистон республикасининг рамзий белгиларини ишлаб чиқишга тайёргарлик босқичи амалга оширилди. 1990 йил 30 мартда “ўзбекистон республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида”ги, 1991 йил 15 февралда «ўзбекистон давлат байроғи ва давлат герби …
5 / 7
арбоблари, сиёсатшунос ва ҳуқуқшунос мутахассислардан иборат олий кенгашнинг махсус комиссияси тузилди. [2: ўзбекистонреспубликасидавлатрамзлари эксперт гурухинингтаркиби // совет ўзбекистони. – т. 1991.14-май.] давлат мадҳиясини қабул қилиш бўйича тузилган эксперт комиссия таркибига таниқли мусиқашунослар, бастакорлар ва бошқа мутахассислар: ўзбекистон республикасининг таниқли артистлари, давлат мукофотларининг лауреатлари, ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари и.акбаров, р.абдуллаев, с.жалил, м.бурхонов, у.мусаев, б.умиджоновлар кирдилар. иккинчидан, ўзбекистон республикаси давлат эмблемалари ва уларнинг мусиқавий эквивалентини ишлаб чиқиш бўйича танлов босқичи амалга оширилди. тайёргарлик ишлари 1991 йил 11 февралда бошлаб юборилган бўлса, июн ойидаёқ давлат байроғи ва герби лойиҳасига дастлабки танлов эълон қилинди. ўзбекистон республикасининг рамзий белгиларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган комиссиялар байроқ ва герб эмблемаси ҳамда энг яхши мадҳия матни учун танлов эълон қилди ва бу ишга мутахассислар билан бирга кенг жамоатчилик жалб қилинди. учинчидан, ўзбекистон республикаси давлат байроғи, герби ва мадҳияси лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси босқичи амалга оширилди. бу босқичда фуқаролар ва мутахассислар томонидан таклиф этилган давлат байроғи ва герби эмблемаларининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон байроғи ва унинг маънилари"

ушбу ҳафта “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини ўтказиш учун тайёрланган ёрдамчи материаллар мавзу: “юрт байроғи - халқ бирдамлиги” байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. ватанимизнинг беқиёс рамзидир. қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради. озод ва обод ватанимиз — ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор ва алб...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (118,7 КБ). Чтобы скачать "ўзбекистон байроғи ва унинг маънилари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон байроғи ва унинг маъ… DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram