ijtimoiy psixologiyada tadqiqotlar

DOC 6 стр. 51,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
7-мавзу:тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар. режа: 7.1.тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар. 7.2.тадқиқот ўтказиш босқичлари. 7.3.адабиётлар билан ишлаш, ва уни тизимга келтириш. таянч сўз ва иборалар: тадқиқотлар, ташкил этиш, талаблар,адабиётлар,босқич. 7.1.тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар. экспериментал психологияда тадқиқотларни ташкил этиш давомида белгиланган талабларга мос ҳолда ташкил этиш муҳим бўлиб ҳисобланади. тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар қуйидагича: 1. тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи: умумлаштириш, хулосаларни белгилаш, яъни тушунчалар, фактлар, назариялар, тендентсияларни ифодалаш. 2. буюртмачи тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари: (асосий хулосалардан иборат ҳисоботи, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат). умуман ижтимоий психологик тадқиқот натижаларини бундан илмий ва юксак савияда таҳлил қилиш улардан ижобий бошқариш амалиётида унумли фойдаланиш имконини беради. эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш жараёнидаёқ ўрганиётган объектнинг муҳим жиҳатлари кўрина бошлайди. бу жиҳатлари назарда тутган ҳолда илмий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш, ижтимоий психологик тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш учун асосий восита бўлиб хизмат қилади. ижтимоий психологик тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш босқичи …
2 / 6
жиҳати аниқ кўрсатилмоғи керак. бажариладиган ишлар эса мантиқий тартиб асосида кўриб чиқилади. 2. илмий ҳисоботнинг ҳар бир боби 2 қисмдан иборат қилиб тузилмоғи мақсадга мувофиқ. биринчи қисм муаммони ва тадқиқот натижаларини ўз ичига олса, иккинчи қисм эса илмий ҳулосаларни амалий таклиф ва тавсияларни ташкил этмоғи керак. 3. илмий ҳисоботда анкета саволлари умумлаштирилган ҳолда ихчам қилиб ифодаланади. ҳисобот аниқ, ҳаётий, ҳужжатли ва статистик маълумотлар асосида тасдиқланган бўлиши талаб этилади. 4. илмий ҳисобот ихчам ва тўғри ёзилиши зарур. кўпи билан 30-40 бетдан ошмаслиги, зарур жадваллар, диаграммалар илова тарзида ҳам берилиши мумкин. 7.2.тадқиқот ўтказиш босқичлари. ҳар қандай методдан фойдаланиш жараёнида қуйидаги методологик тамойилларга риоя қилиш зарур: -метод фаннинг предметига мос келиши ва унинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириши керак; -психологиянинг умумий методи объектив бўлиши шарт. -генетик (эволюцион) тамойилни сақлаш керак. - индивидуал фарқлар эътиборга олинган ҳолда илмий умумлаштиришдан фойдаланиш зарур. психологик тадқиқот босқичлари: 1. тайёргарлик босқичи: вазифа, фараз ва методикани аниқлаб олиш. 2. …
3 / 6
матик статистик таҳлил режасини ишлаб чиқишдан иборатдир. 2. тадқиқот ўтказиладиган жой ташқи таъсирлардан ҳоли бўлиши (хеч бўлмаганда улар ҳисобга олиниши керак). санитария-гигиена ва инженер-техник талабларга жавоб бериши зарур. 3. тадқиқотнинг техникавий таъминоти ҳал этилиши, лозим бўлган вазифаларнинг талабларига мос бўлиши керак. 4. текширувчиларни танлашда уларнинг сифат жиҳатдан бир хил бўлишига эътибор бериш лозим. 5. тадқиқотчи ишни режалаштиришдан тортиб хулоса ва тавсиялар ишлаб чиққунга кадар тадқиқотнинг боришига, шубҳасиз, таъсир этиб туради. 6. текширилувчи учун кўрсатма режалаштириш босқичида тайёрланиб, у қиска, лўнда ва тушунарли бўлиши керак. 7. тадқиқот баённомаси тўлиқ ва мақсадга мувофиқ ҳолда тўлдирилиб борилиши зарур. 8. олинган маълумотлар миқдорий ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиниши лозим. психологик тадқиқотларни ташкил этишнинг асосий тамойилларидан бири натижаларни сифат жиҳатдан таҳлил этилишидир. бунда текширилувчи томонидан вазифани неча марта бажарганлиги эмас, қандай амалга оширганлиги эътиборга олинади. 7.3.адабиётлар билан ишлаш, ва уни тизимга келтириш. ҳар бир экспериментал психологияда тадқиқот ўтказиш учун адабиётлар билан ишлаш,маълумотларни турли муаллифлар фикрлари …
4 / 6
ш миллий дастури”да кўрсатиб ўтилганидек, меҳнат ва касбий тайёргарлик сифатини янада яхшилаш, узлуксиз таълимнинг фаол методларини қўллаш, янги педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этиш, таълим ва тарбия бирлиги тамойилини собитқадамлик билан амалга ошириш лозим. шарқ мутафаккирлари таълимотида ўғил ва қизларга таълим ва тарбия бериш, уларга касб-ҳунар ўргатиш ғояси муҳим ўрин эгаллайди. қадимий анъаналаримизга биноан ҳунарманд ва касб, меъмор ва наққош, деҳқон ва чорвадор, тўқувчи ва нонвой устоз − шогирд муносабатларини амалга ошириб келмоқдалар. доно ҳалқимиз “устозидан ўзмаган шогирд – шогирд эмас”, “ҳунарли киши асло хор бўлмас”, “устоз отангдек улуғ”, “таълим берган устозингдан айрилма” сингари мақолларни ижод этганлар ва фарзандларининг баркамол бўлиб улғайишини орзу қилганлар. буюк қомусий олим абу наср фаробий касб-ҳунар тўғрисида илк фикрларини билдириб, қимматли маслаҳатлар берган, чунончи, таълим – сўз ва кўникмалар мажмуи, тарбия эса амалий малакалардан иборат иш-ҳаракат эканлигини, муайян касб-ҳунарга берилган, у билан қизиққан кишилар шу касб-ҳунарнинг чинакам шайдоси бўлишини айтган. бу мулоҳазалардан англашилиб турибдики, касб-ҳунар инсоният …
5 / 6
и ўрганса, уни ҳаётга татбиқ эта олса ва мустақил ҳунар туфайли оилани таъминлайдиган бўлсагина, отаси уни уйлантириб қўймоғи лозим, деб ҳисоблайди. ўспирин ҳунар эгаллаши билан унда нафақат ахлоқий ҳислар, балки характернинг иродавий хислатлари ҳам таркиб топа бошлайди. ҳунар эгаллаш орқали ўспиринларда сабр-бардошлик, чидамлилик, меҳнатсеварлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик, зукколик каби инсоний сифатлар шаклланади. ибн сино ҳар бир инсоннинг мижозидан келиб чиққан ҳолда унга алоҳида эътибор бериш кераклигини таъкидлаши туфайли жуда катта амалий иш қилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. унинг фикрича, ҳар бир инсон фақат унга тегишли бўлган хусусиятларгагина эгадир, унга ўхшаган инсонлар камдан-кам бўлади. ҳозирги даврда ҳам алломанинг фалсафий-психологик қарашлари, ижтимоий ҳаётимизда ўз қимматини йўқотгани йўқ. унинг тарбия ва мижоз хусусидаги фикрлари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, шахслараро муносабатлар этикасига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган. олимнинг фалсафа, мантиқ, психология, сиёсий-ижтимоий фанлар бўйича бизга мерос қилиб қолдирган асарлари башарият учун дастуруламал сифатида хизмат қилади. бу борада м.г.давлетшин ва к.қ.мамедовларнинг “ибн синонинг психологик қарашлари” (тошкент давлат аграр …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ijtimoiy psixologiyada tadqiqotlar"

7-мавзу:тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар. режа: 7.1.тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар. 7.2.тадқиқот ўтказиш босқичлари. 7.3.адабиётлар билан ишлаш, ва уни тизимга келтириш. таянч сўз ва иборалар: тадқиқотлар, ташкил этиш, талаблар,адабиётлар,босқич. 7.1.тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар. экспериментал психологияда тадқиқотларни ташкил этиш давомида белгиланган талабларга мос ҳолда ташкил этиш муҳим бўлиб ҳисобланади. тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар қуйидагича: 1. тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи: умумлаштириш, хулосаларни белгилаш, яъни тушунчалар, фактлар, назариялар, тендентсияларни ифодалаш. 2. буюртмачи тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари: (асосий хулосалардан иборат ҳисоботи, амалий таклифлар, тавсиялар ва ...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOC (51,0 КБ). Чтобы скачать "ijtimoiy psixologiyada tadqiqotlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ijtimoiy psixologiyada tadqiqot… DOC 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram