ал-ҳаким ат-термизийнинг асарларининг психологик таҳлили

DOC 8 sahifa 50,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
7-мавзу: ал-ҳаким ат-термизийнинг асарларининг психологик таҳлили режа 1. туш таъбирининг психологик тавсифи 2. ақл ва ҳаво рисоласи таҳлили 3. нафс ва ақл курашининг психологик таҳлили профессор ж.омонтурдиевнинг фикрлари кўра, олим уйқуда инсоннинг руҳий ҳолати, яшаш тарзи, ният-мақсади аксланади, дейиш билан тушнинг аввало дунёвий томонини тасдиқлайди. яхши ва ёмон туш кўришда туш кўрувчининг масъулигини ҳам таъкидлайди. бу фикрлар руҳий покликнинг моҳиятини очиб беришдан ташқари, бугунги руҳиятшунослик фанини бойитишда фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. ҳаким термизий туш сирлари ва унинг таъбири билан шуғулланганликларидан ташқари, жаноби расулуллоҳнинг туш таъбир қилиш усулларини – одобларини ўрганиб, кейинги авлодларга ибрат сифатида ёзиб қолдирганлар. ҳаким термизийнинг гувоҳлик беришларича, жаноби пайғамбаримиз кўпгина ҳакимлардек тушни яхши ва ёмонга ажратиб таъбир қилмаганлар. у киши ҳар куни бомдоддан сўнг саҳобаларидан туш кўрган бўлсаларингиз, менга айтинглар, деб сўрар эканлар. саҳобалар бунинг сабаби билан қизиққанларида, жаноби расулуллоҳ: туш ҳақлигини, уни ёмон бўлса ҳам, яхши таъбир қилиш лозимлигини – яхши таъбир билан яхшилик пайдо …
2 / 8
ҳиссалом)нинг суннатларига алоқадор ва хадисларда баён этилган жиҳатлари нуқтаи назаридан ёндашган. шунинг учун ҳам асарда мусулмон кишини катта-кичик гуноҳ, макруҳ ишлардан, хато ва камчиликлардан қайтарувчи ҳадислар танлаб олиниб шарҳлашга асосий эътибор қаратилган. муаллиф бу асарда дастлаб ҳадис матнини келтириб, сўнгра унинг мазмун-моҳиятини ва ҳикматини қуръон оятлари, пайғамбар (алайҳиссалом) суннатлари, ишончли уламолар хулосаларига асосланган ҳолда таҳлил қилиб изоҳлаган, дейди профессор ж.омонтурдиев. ал-ҳаким ат-термизий ўз олдига қўйган вазифани маҳорат билан уддалаб, асарни ўқувчи учун тушунилиши енгил ва таъбир услуби аниқ бўлишига эришган. асарнинг қўлёзмаларига келсак, унинг бизгача етиб келган икки нусхаси ҳақида маълумотга эгамиз. биринчиси, али ибн сулаймон ибн аҳмад ибн сулаймон ал-муролий ал-андалусий томонидан 1139 йили кўчирилган нусха бўлиб, у францияда париж миллий кутубхонасида 5018/хii рақами остида сақланади. иккинчиси, туркияда дастлаб сулаймония кутубхонасининг асъад афанди фондида 1479 тартиб рақами остида сақланган қўлёзма нусха. ҳозирги кунда у авқоф музейида 2032 рақами остида сақланмоқда. ал-ҳаким ат-термизийнинг “китоб ал-ақл ва-л-ҳаво” (“ақл ва кибрланиш ҳақида …
3 / 8
лиш учун, англаш учун уни қалбда ҳис этиш, қалб билан тасдиқлаш ва унга тилда иқрорлик изҳори даркор экан. ҳаким термизий кўпгина қомусий олимлар каби умрининг охирларида илми қол – дунёвий илмлар билан ҳам жиддий шуғулланган. аллома бу соҳадаги тадқиқотларида ҳам тасаввуф ғоялари ва ақидаларига амал қилган: моддий (касрат) олам руҳий оламнинг маҳсули, тажаллиси, зуҳури, жилваланиши, яъни моддий олам руҳий оламнинг мавжудлигини тасдиқловчи ашёлар, шакллар, илми қол, илми ҳол билан узвий боғлиқ, у руҳий оламни – моҳиятини англамоқ, маърифатни эгалламоқ, ҳақиқат (руҳи мутлақ)га эришмоқ учун моддият (табиат, жамият, ҳайвонот, наботот кабилар)ни ўрганиш, билиш зарур, бу жараён айни замонда, инсон билан аллоҳ ўртасидаги ҳижоб (тўсиқ)ни олиб ташлаш, инсонни руҳий оламга йўналтиришга имкон берадиган восита ҳамдир, деб тушунади. демоқчимизки, ҳаким термизийнинг табиат, фалакиёт ва табобатга бағишланган асарлари, жумладан, “наврўзнома” ва “солнома” рисолалари тасаввуфий қарашдан ажралган – соф дунёвий асарлар эмас, унда “ваҳдат ул-вужуд” ғояси бевосита ўз аксини топган. ал-ҳаким ат-термизий мусулмон дунёсида тасаввуф …
4 / 8
йилда ал-ҳаким ат-термизийнинг қоҳирада муҳаммад иброҳим ал-жуюший муҳаррирлигида “ал-масоил ал-макнуна” (“яширин масалалар”), 1981 йилда яна қоҳирада сами наср лутф таҳририда “илм ал-авлиё” (“авлиёлар илми”) асарлари нашрдан чиқади. ислом дунёси маънавият ва маърифатининг улкан даҳоси ал-ҳаким ат-термизий фаолиятининг айрим қирралари араб олимлари ҳусайний абдал муҳсин (ал-ҳаким ат-термизий маърифати. – қоҳира, 1967), ҳамида тоҳир фуад (ат-термизий асарларининг мантиқий тузилиши. париж, 1990) ва г. гобильо тадқиқотларида ўз аксини топган. ал-ҳаким ат-термизий фаолияти, унинг таълимоти ва алломанинг ислом дунёсида тутган ўрни таърифланган илмий тадқиқотларидан яна бири ив маркка тегишли бўлиб, 1999 йилда “ислом қомуси”да “ат-термизий” сарлавҳаси остида нашр қилинган. ҳаким термизий “китоб ал-ақл ва-л-ҳаво” (“ақл ва ҳавоийлик ҳақидаги китоб”) асарида ёзади: “ал- маърифаҳ тасдиқ ал-қалб би-иқрор ал-лисон”- “аллоҳни англашда қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиш лозим”. демак, аллоҳни билиш ва англаш учун қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрорлик изҳор этиш даркор экан! тасаввуф таълимотича, иймон ва илм муштарак тушунчалар, иймон – …
5 / 8
ошлаган: “меҳрибон ва марҳаматли нур номи билан ...”. ф.роузенталь фикрича, бу ҳолатда монийлик ва балким зардўштийлик таъсири сезилади. ат-табарий (839-923) ва аз-замахшарий (1074-1144)га таянган ф. роузенталь қуръондаги нур сўзидан “унинг воситасида осмондаги ва ердаги жонзотларни билиш ва ўзлигини билдирмоққа қодир”, деб хулоса чиқаради. тасаввуф бобида мансур ҳаллож мазкур қуръоний иборани “мунаввир ул-қулуб” – “қалбларни равшанлаштирувчи, маърифат берувчи” маъносида талқин қилган. бу оятга ал-ғаззолий (1058-1111) энг тўлиқ шарҳ битиб, “мишкот ул-анвор” (“нурлар чўққиси”) асарини яратган. аллома ҳар замон, ҳар он бот-бот такрорлайди ва уқтиради ҳамда асарларининг бош ғояси, етакчи шиори нафсни жиловлаш ёки нафсга жиҳод эканига урғу беради. аллома айтадики, киши ўзгалардан ўпкаламасин, балки ўзининг ёмон нафсидан ўпкаласин, бу эса ислом дини ва тасаввуф таълимотининг етакчи ғояси экани ҳеч кимга сир эмас. эслатилгани каби ислом динининг ҳаётий негизларини қуръони каримнинг оят ва суралари, ижтимоий илдизларини пайғамбар (с.а.в.) ҳадиси шарифлари ташкил этади. шу ўринда тасаввуфнинг мақомига ёки моҳиятига эътибор қаратиш жоиз, тасаввуф …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ал-ҳаким ат-термизийнинг асарларининг психологик таҳлили" haqida

7-мавзу: ал-ҳаким ат-термизийнинг асарларининг психологик таҳлили режа 1. туш таъбирининг психологик тавсифи 2. ақл ва ҳаво рисоласи таҳлили 3. нафс ва ақл курашининг психологик таҳлили профессор ж.омонтурдиевнинг фикрлари кўра, олим уйқуда инсоннинг руҳий ҳолати, яшаш тарзи, ният-мақсади аксланади, дейиш билан тушнинг аввало дунёвий томонини тасдиқлайди. яхши ва ёмон туш кўришда туш кўрувчининг масъулигини ҳам таъкидлайди. бу фикрлар руҳий покликнинг моҳиятини очиб беришдан ташқари, бугунги руҳиятшунослик фанини бойитишда фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. ҳаким термизий туш сирлари ва унинг таъбири билан шуғулланганликларидан ташқари, жаноби расулуллоҳнинг туш таъбир қилиш усулларини – одобларини ўрганиб, кейинги авлодларга ибрат сифатида ёзиб қолдирганлар. ҳаким термизийнинг гувоҳлик ...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (50,0 KB). "ал-ҳаким ат-термизийнинг асарларининг психологик таҳлили"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ал-ҳаким ат-термизийнинг асарла… DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram