туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес режалаштириш жараёнлари

DOCX 17 pages 34.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
7-мавзу; туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес режалаштириш жараёнлари режа: 1. бизнес режа,унинг аҳамияти,моҳияти ва мазмуни 2. сервис корхонаси бизнес режаси техник-иқтисодий асослаш. ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ корхонани ташкил қилишда корхонанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. техник-иқтисодий асослашга қуйидагиларни киритиш лозим: 0. ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарларга бўлган талабни таҳлил қилиш. 0. ишлаб чиқариш кўрсаткичлари: а) талаб қилинувчи конструкторлик, технологик ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги; б) ишлаб чиқариш дастури; в) дастурни бажариш зарур бўладиган машина, асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги; г) ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги ёки уларнинг лойиҳаси; д) асосий ишлаб чиқариш фондларининг мавжудлиги; е) айрим турдаги маҳсулот ёки хизматларнинг самарадорлиги; ё) амортизатсия тўловларининг миқдори. 3. молиявий кўрсаткичлар: а) маҳсулот сотишдан ёки хизмат кўрсатишдан олиниши мўлжалланган даромад; б) моддий ва унга тенглаштирилган бошқа сарф-харажатлар; в) бюджетга ўтказиладиган тўловлар; г) соф даромад; д) иш ҳақи жамғармаси; г) ташкил этилаётган бошқа жамғармалар миқдори. 4. ижтимоий кўрсаткичлар: а) ишчиларнинг тахминий сони; б) кутилаётган иш ҳақи …
2 / 17
аҳсулот, товар ва хизматларнинг таснифи битимнинг ресурслар таъминоти бозор конъюктураси, талаб ва сотув ҳажмининг таҳлили битимнинг самарадорлиги тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. режалаштирилаётган битимни амалга ошириш олдидан катта маблағ ишлатишни ва шу маблағ қанча фойда келтиришини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим. бунда ва умуман, бизнес-режа тузишда вақт омилини доимо ҳисобга олиш керак. бошқача қилиб айтганда, келадиган фойда вақтга қараб қандай тақсимланади ва инфлясияга нисбатан унинг самарадорлиги қандай бўлишлигини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим. бизнес-лойиҳани амалга оширишдан олдин шуни эътиборга олиш керакки, олинадиган фойда омонат банкка қуйилган шу миқдордаги маблағ келтирадиган фоиздан кўп бўлишини таъминлаши лозим. бизнес-режа тузувчиларнинг диққат марказида, марказий, устувор масаладан ташқари, бошқа мақсад ва вазифалар ҳам туриши керак. масалан, ижтимоий мақсадлар, тадбиркорлик мақомини кўтариш, махсус мақсад ва вазифалар, ҳомийлик тадбирлари ва бошқалар. иккинчи бўлим. «бизнес-режанинг умумий хулосаси, асосий параметрлари ва кўрсаткичлари» умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, бизнес-режанинг асосий ғоя ва мазмунининг қисқача кўринишидир. у режани ишлаб чиқиш жараёнида яратилиб, аниқланади …
3 / 17
усусияти, истеъмолчиларнинт талаби ва дидини қониқтириши; қилинган харажатларнинг қопланиши; таваккалнинг паст даражали-лиги; режалаштирилаётган натижани олиш кафолати). учинчи бўлим. «тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган маҳсулот, товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда қуйидагилар тақдим этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи: таърифи, модели, сурати ва бошқалар; ишбилармон ишлаб чиқарган товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллар (ҳаридорнинг товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли гуруҳи, ташкилотлар ҳақида маълумот; товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиши ҳақида маълумот, товарга бўлган талабга таъсир этувчи омиллар); ишлаб чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш. тўртинчи бўлим. «бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажми-нинг таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг давоми бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг сотилишини вақт мобайнида белгилаб берилади. бизнес-режани тайёрлаш жараёнида бозорнинг тадқиқоти, таҳли-ли ва баҳоланиши бир томондан, олдиндан тахмин қилишга асосланса, иккинчи томондан, бўлажак ҳаридор ёки савдо ташкилоти билан бўлган дастлабки битимга таянади. лойиҳаларнинг …
4 / 17
мнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига (ишлаб чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. ишбилармонлик ҳаракат дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари (реклама, сотиш бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, уларнинг талабини ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) товарларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат тадбиркорлигига оид); г) товарни сотиш жараёнида ва сотгандан кейин ҳаридорга хизмат кўрсатиш. ташкилий тадбирлар дастурий ҳаракатларнинг узвий қисми бўлиб, бизнес-режа бажарилишининг бошқарув услубини; лойиҳа бошқарувининг ташкилий тузилмаларини; ижро этувчи ҳаракатлар-нинг мувофиқлаштириш услубини қамраб олади. меҳнат ҳақининг махсус шаклини ўрнатиш, рағбатлантириш, кадрларни танлаб олиш, уларни тайёрлаш, ҳисоб, назорат ишлари ташкилий тадбирларга киради. олтинчи бўлим. «битимнинг ресурсли таъминоти». бу бўлимда тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўлган ресурслар тури ва ҳажми, ресурсларни олиш манбаи ва услуби ҳақида маълумот-лар берилади. ресурсли таъминот қуйидагиларни қамраб олади: моддий ресурслар (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, хом ашё, энергия, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар); меҳнат ресурслари; молиявий ресурс-лар (жорий пул маблағлари, капитал қўйилмалар, …
5 / 17
т: - соф жорий қиймат; - рентабеллик; - самарадорликнинг ички коеффитсиенти; - капитал қўйилмаларнинг қайтарилиш даври; - пулнинг максимал сарф-харажати; - зарарсизлик меъёрлари. соф жорий қиймат баъзида иқтисодий интеграл самара деб ҳам аталади. лойиҳани амалга ошириш вақтида маҳсулот сотишдан олинган умумий даромаддан шу вақт даврида кетган барча сарф-харажатлар айирмасига соф жорий қиймат дейилади. рентабеллик фойданинг капитал қўйилмаларга ёки аксионер капиталига нисбати шаклида аниқланади. тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда рентабеллик ҳар бир йилга ҳисоблаб чиқилади. бу эрда солиқлар ҳисобга олинади. интеграл самарадорликни нолга тенглаштирувчи рентабелликнинг дастлабки сатҳ мазмуни самарадорликнинг ички коеффитсиенти деб ҳисобланади. агар самарадорликнинг ички коеффитсиенти дастлабки сатҳ мазмунидан паст бўлмаса, лойиҳа самарали деб ҳисобланади. капитал қўйилмаларнинг қайтарилиш даври. бу кўрсаткич капитал қуйилмаларнинг ўз-ўзини қоплаш муддати сифатида амалда кенг қўлланилади. бу даврда функсионал-маъмурий зарарлар ҳисобдан чиқарилгандан кейин асосий капитал қўйилмалар қопланади. пулнинг максимал сарф-харажати. бу соф жорий қийматнинг энг катта салбий молиялаштириш ўлчамларини акс эттиради ва барча сарф-харажатларни қоплаш манбалари билан …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес режалаштириш жараёнлари"

7-мавзу; туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес режалаштириш жараёнлари режа: 1. бизнес режа,унинг аҳамияти,моҳияти ва мазмуни 2. сервис корхонаси бизнес режаси техник-иқтисодий асослаш. ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ корхонани ташкил қилишда корхонанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. техник-иқтисодий асослашга қуйидагиларни киритиш лозим: 0. ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарларга бўлган талабни таҳлил қилиш. 0. ишлаб чиқариш кўрсаткичлари: а) талаб қилинувчи конструкторлик, технологик ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги; б) ишлаб чиқариш дастури; в) дастурни бажариш зарур бўладиган машина, асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги; г) ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги ёки уларнинг лойиҳаси; д) асосий ишлаб чиқариш фондларининг мавжудлиги; е) айрим тур...

This file contains 17 pages in DOCX format (34.3 KB). To download "туризм хизмат кўрсатиш фаолиятида бизнес режалаштириш жараёнлари", click the Telegram button on the left.