ma'naviyatshunoslik fanidan ma'ruzalar

DOC 91 sahifa 626,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 91
маънавиятшунослик маънавиятшунослик фанидан маъруза матнлари 1-мавзу: “ma’naviyatshunoslik” fanining ob’ekti, predmeti va ma’naviyatning jamiyat hayotidagi o‘rni 1.“ma’naviyatshunoslik” fanining predmeti, mavzu doirasi, tarkibi, maqsad va vazifalari. 2. ma’naviyat tarixiy hodisa sifatida. ma’naviyatning jamiyat hayotidagi o‘rni. 3. “ma’naviyatshunoslik” fanining metodologik asosi masalasi. 4.“ma’naviyatshunoslik” tarixiy-nazariy fan sifatida. “маънавиятшунослик” фанининг предмети, мавзу доираси, таркиби, мақсад ва вазифалари. маънавият тарихий ҳодиса сифатида. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. “маънавиятшунослик” фанининг методологик асоси. масаласи. “маънавиятшунослик” тарихий-назарий фан сифатида. ҳар бир мустақил миллат ўз ҳаёт тарзини, келажагини аждодларнинг тарихий тажрибаси ва жаҳондаги илғор тамойиллар уйғунлиги асосига қурса, янглишмайди. бундай мустақил ривожланиш йўли истиқлолнинг дастлабки йилларидан эътиборан ўзбекистон президенти и.а. каримов томонидан ишлаб чиқилди ва ўтган йиллар мобайнида изчил амалга ошириб келинмоқда. “ўзбек модели” деб шуҳрат қозонган ушбу мустақил тараққиёт йўлида миллий маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган. 1999 йил 14 апрель куни очилган биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг xiv сессиясидаги "ўзбекистон ххi асрга интилмоқда" деб номланган маърузасида …
2 / 91
айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак". ўзбекистон республикаси президенти 2008 йилда босилиб чиққан “юксак маънавият – енгилмас куч” китобида бу масалага яна алоҳида урғу бериб шундай ёзади: “биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва, албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин.” маълумки, ғарб оламида фалсафа қанчалик машҳур бўлса, шарқда маънавиятга шундай катта эътибор бериб келинган. жумладан, жаҳон тан олган буюк ориф, шоир ва мутафаккир жалолиддин румийнинг 25700 байтдан иборат “маснавийи маънавий” асари маънавиятнинг …
3 / 91
ий тажрибаси билан белгиланади, шу билан бирга халқ донишмандлигининг турли суратларда зуҳур этиши ҳам ундаги назарий хулосаларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. шу нуқтаи назардан қараганда яна бир жиҳатни таъкидлаб ўтиш лозимки, жаҳон илмида маънавиятга оид масалалар махсус фан сифатида изчил ўрганилмаганлиги туфайли бугунги кунда маънавиятнинг умумбашарий муаммоларини кенг миқёсда ўрганиш учун тадқиқий асос етарли эмас. шу сабабли бу соҳанинг назарий асосларини ишлаб чиқишда биз асосан ўз аждодларимиз яратган назарий меросга таянишга мажбурмиз. қолаверса, ҳеч бир халқ ўзга халқлар маданияти, урф-одатлари, фалсафий тизимлари, мафкура ва дунёқараши асосида яшамайди, улардан кўр-кўрона кўчирма қилиб барака топмайди. “албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”. шундай экан, “маънавият асослари” фани ҳозирги кунда асосан миллий маънавиятимиз тарихий таржибасига таянган ҳолда ишлаб чиқилаётгани бежиз эмас. шу …
4 / 91
авият назарияси воқеликни фақат онг билан, ақл билан тушуниб етиш тажрибасига эмас, ҳақиқатни англаб етишнинг барча воситалари, эътиқод, ибрат, тақво, риёзат, ирфон, меҳр, дид-фаросат, амалий яратувчилик фаолиятининг барча турларига эътибор қаратиб, миллатнинг барча амалий ва назарий тажрибасини ўрганишга интилади, ушбу тажрибани онгли ўзлаштиришда ҳар бир инсонга кўмаклашади, мақсад - битта, кўнгил кўзгусига сайқал беришда ҳар бир шахсга иложи борича ёрдам бериш. инсон руҳида табиатга нисбатан, ўзгаларга нисбатан меҳр ва адолат туйғулари шаклланишига унинг моддийлиги билан бевосита боғлиқ бўлган нафси аммораси , яъни ғафлат, шаҳват ва кибр каби қусурлар доимо ҳалақит бериб туради, шунинг учун ҳар бир киши ҳаётга, ўз фаолиятига сергак боқиши лозим. ушбу иллатлар ҳар бир инсон фитрати билан боғлиқ бўлгани туфайли инсон моддий мавжудот сифатида тирик экан, унинг руҳиятидаги турли таъсирларни мувозанатловчи куч керак. айни шу куч - маънавиятдир. маънавият инсондаги яратувчилик қудратидир, инсонда шу қудратни уйғотиш ва ҳаракатга келтиришга муваффақ бўлинса, барча улуғвор режаларни амалга ошириш учун …
5 / 91
тибор ушбу “маънавий огоҳлик” масаласига қаратилади, шу бош мақсаддан келиб чиққан ҳолда, имкон даражасида ёш авлодни миллий маънавиятимизнинг асосий тамойиллари, унинг минг йиллик илдизлари, бош қадриятлари ва таянч нуқталари қисқача огоҳ этилади. шу билан бирга маънавиятнинг унга ёндош келувчи руҳият, маданият, ахлоқ, адабиёт ва санъат соҳалари ҳамда инсон ва жамият ҳаётидаги қолган муҳим йўналишлар, жумладан, сиёсат ва иқтисод йўналишларга нисбати масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади. маънавият соҳаси яхлит ҳодиса сифатида шу пайтгача жаҳон илмида назарий жиҳатдан деярли ўрганилмаган, фақат ушбу соҳага оид баъзи муаммолар ахлоқшунослик (этика), маданиятшунослик (культурология), фалсафа, илоҳиёт (теология), руҳшунослик (психология), тасаввуф илми, тарбияшунослик (педагогика), нафосатшунослик (эстетика), адабиётшунослик, инсоншунослик (антропология) каби фанлар таркибида турли даражада ўрганиб келинган, холос. мустақилликдан илгари “маънавият” тушунчаси расмий доираларда деярли ишлатилмас, ҳатто луғатларга ҳам киритилмаган, баъзан “маданиятшунослик” фани доирасида рус тилидаги “духовная культура” тушунчаси ўзбекчага “маънавий маданият” бирикмаси билан таржима қилиб ишлатиларди. аслида маънавият инсон ва жамият ҳаётининг иқтисод ва сиёсат сингари мустақил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 91 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ma'naviyatshunoslik fanidan ma'ruzalar" haqida

маънавиятшунослик маънавиятшунослик фанидан маъруза матнлари 1-мавзу: “ma’naviyatshunoslik” fanining ob’ekti, predmeti va ma’naviyatning jamiyat hayotidagi o‘rni 1.“ma’naviyatshunoslik” fanining predmeti, mavzu doirasi, tarkibi, maqsad va vazifalari. 2. ma’naviyat tarixiy hodisa sifatida. ma’naviyatning jamiyat hayotidagi o‘rni. 3. “ma’naviyatshunoslik” fanining metodologik asosi masalasi. 4.“ma’naviyatshunoslik” tarixiy-nazariy fan sifatida. “маънавиятшунослик” фанининг предмети, мавзу доираси, таркиби, мақсад ва вазифалари. маънавият тарихий ҳодиса сифатида. маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. “маънавиятшунослик” фанининг методологик асоси. масаласи. “маънавиятшунослик” тарихий-назарий фан сифатида. ҳар бир мустақил миллат ўз ҳаёт тарзини, келажагини аждодларнинг тарихий тажрибаси ва жа...

Bu fayl DOC formatida 91 sahifadan iborat (626,5 KB). "ma'naviyatshunoslik fanidan ma'ruzalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ma'naviyatshunoslik fanidan ma'… DOC 91 sahifa Bepul yuklash Telegram