ҳарбий саънат тарихи фанининг предмети ва вазифалари

DOC 85.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546674438_73500.doc ҳарбий саънат тарихи фанининг предмети ва вазифалари режа: 1.харбий санъат тарихи ва харбий тарих тарих фанининг таркибий қисми сифатида. 2.антик даврда ҳарбий санъат. 3.ўрта асрлар даврида ҳарбий санъат. 4.янги даврда ҳарбий санъатнинг ривожланиши. 5.иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий санъатнинг ривожланиши. 6.мустақил ўзбекистон республикасида ҳарбий санъат тараққиёти. харбий санъат тарихи ва харбий тарих тарих фанининг таркибий қисми сифатида. ҳарбий тарих- 1.ҳарбий ишнинг қадим замонлардан ҳозирга қадар бўлган ривожланиш жараёни; 2. ўтмишдаги урушлар ва қуролли кучларни ўрганувчи, уларнинг ривожланиш қонуниятларини очиб берувчи фан. ҳарбий тарих фанининг таркибий қисми ҳисобланади. шу билан бирга ҳарбий фаннинг бир қисми бўлиб, ўтмишдаги урушларнинг стратегия ва тактикаси назариясини ўрганади. ҳарбий тарихнинг энг муҳим соҳалари: урушлар тарихи-конкрет урушларнинг мақсади, сабаблари ва характерини, уларнинг бориши, натижалари ва тарихий жараёндаги аҳамиятини очиб беради; қуролли кучларнинг қурилиши тарихи-қўшин турлари ва қуролли кучларнинг ҳар хил турларининг яратилиши, тайёрланиши, тузилиши ва техник алоқалари жараёнини ўрганади; ҳарбий санъат тарихи-ҳарбий харакатларнинг бориш шакли ва …
2
р йили ўтказиб келинган. ҳозирги даврда 1смнга туркия, германия, ақш, албания, аргентина, австралия, австрия, бельгия, бразилия, болгария, хитой, чехия, дания, марокаш, финляндия, франция, жар, жанубий корея, нидерландия, буюк британия, ирландия, испания, исроил, швеция, швейцария, италия, япония, канада, венгрия, норвегия, польша, португалия, руминия, россия, словакия ва греция каби давлатлар аъзо бўлиб кирган. ҳарбий саънат-қуруқлик, денгиз, ҳавода ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга тайёргарлик кўриш ва уни олиб бориш назарияси ва амалиёти: ҳарбий саънат-ҳарбий фаннинг бир қисми. замонавий ҳарбий саънатнинг таркибий қисми ўзаро узвий боғлиқ бўлган ҳарбий стратегия, оперативлик санъати ва тактикадан иборат. ҳарбий саънат ишлаб чиқаришнинг тараққиёт даражаси ва ижтимоий тузум характери билан белгиланиб, мамлакатнинг ривожланиш тарихи хусусиятлари, миллий хусусиятлар ва аънаналар, географик шароит ва б.омилларга боғлиқ суратда ривожланади. ҳарбия стратегия-ҳарбий санъатнинг энг олий соҳаси. мамлакат ва қуролли кучларни урушга тайёрлаш назарияси ва амалиёти, урушни режалаштириш ва олиб бориш масалаларини ўз ичига олади, уруш қонуниятларини тадқиқ қилади, стратегик операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш усуллари …
3
иш ва уруш олиб бориш ҳақидаги билимлар тизими. ҳарбий фаннинг энг муҳим таркибий қисмлари: ҳарбий санъат назарияси; қуролли кучлар қурилиши назарияси; қуролли кучлар ҳарбий иқтисодиёти ва фронт орти назарияси; ҳарбий таълим тарбия назарияси ва бошқалар. ҳарбий фан ижтимоий табиий ва техникавий фанларнинг махсус соҳалари билан боғлиқ. ҳарбий фан узоқ тарихий давр мобайнида ташкил топган ва ривожланган. илк ҳарбий-назарий билимлар қадимги миср, эрон, хитой, юнонистон ва римда пайдо бўлган: уруш тажрибалари умумлаштирилиб, ҳарбий тарихий маълумотлар тўпланган. ўрта асрларда профессионал армияларнинг пайдо бўлиши, янгича ўт сочар қуролларнинг жорий этилиши уруш олиб бориш усулларига ҳам ўзгартиришлар киритди. бу эса ўз навбатида ҳарбий фанга таъсир кўрсатди. бу даврда яратилган асарлар ҳарбий-тарихий баён характерида бўлса ҳам ҳарбия фаннинг келгуси тараққиёти учун катта аҳамиятга эга. 18-аср урушларида тўпланган ва умумлаштирилган амалий жанговар тажрибалар ҳарбий-назарий фикрнинг ривож топишига сабаб бўлди. хусусан, буюк француз инқилоби (18-а.охири) ҳарбий фан асосларининг ташкил топишида муҳим роль уйнайди. 19-асрда ғарбий европада ҳарбия …
4
утузов, ф.ф. ушаков ва бошқа йирик саркардалар салмоқли ҳисса қўшдилар. қадимда қуллар меҳнатига асосланган иқтисодиёт шароитида бир неча минг жангчидан иборат армия тузиш имкони бўлган. аксарият мамлакатларда қўшиннинг асосий турини пиёда аскарлар ташкил қилган. қадимги шарқ давлатларида пиёда аскарлар ва отлиқ қўшиндан ташқари жанг аравалари, филлар ва туяларда жанг қилувчи қисмлардан ҳам фойдаланилган. қуролли кучлар таркиби, уларнинг қурол яроғи стратегия ва тактикасини белгилаган. қадимги шарқ давлатлари, ҳиндистон ва хитойда стратегия дастлаб нисбатан қисқа масофаларга қилинган қисқа муддатли ҳарбий юришлар билан чекланган. юнонистон ва қадимги римга хос бўлган қўшинлар таъминоти яхшиланиши, забт этилган давлатларнинг моддий ресурсларидан фойдаланишни йўлга қўйиш билан ҳарбий юришларнинг муддати узая бошлаган. антик давр стратегияси, асосан, урушга тайёргарлик кўриш, жанг майдони ва вақтини танлаш, асосий зарба бериладиган ерни белгилаш, қўшинларга раҳбарлик қилишда намаён бўлган. тактиканинг тараққиёти жанговар тартибнинг энг содда шаклларидан қўшинларни юзма-юз тўқнашувигача, жанг майдонида қўшинлари мураккаб манёврларни амалга оширишлари билан белгиланган. юнонистон бошқа қадимги шарқ мамлакатларига …
5
н қўшинлари билан бўлган урушлардагина ғалаба қилган. аммо уларга ўнқир-чўнқир ерларда жанг қилишга мослашган рим қўшини билан тўқнашишга тўғри келганда улар мағлубият аламини тортганлар. рим империяси қўшинининг (мил.ав.4-2-а.лар) ташкилий шакли легион эди, у манипулаларга бўлинган (ҳар бир манипулада 10 қатор, ҳар қаторда 12 тадан жангчи), 3 манипула когортани ташкил қилган. когорта бир кейинчалик 3 қатор бўлиб саф тортган. легион қанотларида енгил қуролланган пиёда аскарлар ва отлиқ қўшин турган: бу рим қўшинининг манёвр қилиш имкониятларини оширган. карфаген давлатининг саркардаси ганнибал мил.ав. 216 й.даги канна жангида бир пайтнинг ўзида ҳар 2 қанотдан зарба бериш усулини қўллаб оз сонли кучлар билан римликларнинг йирик қўшинини тўлиқ қуршовга олиб тор-мор келтиришга эришган. мил. ав 1-а.да рим саркардаси юлий цезарь штаб тузган, жанг майдонида қўшинлар манёврини моҳирона амалга оширган, рақиб қўшини қаноти ва олд томонига қарши ҳал қилув зарба бериш учун когортанинг 3-қаторидан фойдаланган, бу билан захира барпо этилишини бошлаб берган. қад.мисрликлар, оссурияликлар, хитойлар ва б.халқлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳарбий саънат тарихи фанининг предмети ва вазифалари"

1546674438_73500.doc ҳарбий саънат тарихи фанининг предмети ва вазифалари режа: 1.харбий санъат тарихи ва харбий тарих тарих фанининг таркибий қисми сифатида. 2.антик даврда ҳарбий санъат. 3.ўрта асрлар даврида ҳарбий санъат. 4.янги даврда ҳарбий санъатнинг ривожланиши. 5.иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий санъатнинг ривожланиши. 6.мустақил ўзбекистон республикасида ҳарбий санъат тараққиёти. харбий санъат тарихи ва харбий тарих тарих фанининг таркибий қисми сифатида. ҳарбий тарих- 1.ҳарбий ишнинг қадим замонлардан ҳозирга қадар бўлган ривожланиш жараёни; 2. ўтмишдаги урушлар ва қуролли кучларни ўрганувчи, уларнинг ривожланиш қонуниятларини очиб берувчи фан. ҳарбий тарих фанининг таркибий қисми ҳисобланади. шу билан бирга ҳарбий фаннинг бир қисми бўлиб, ўтмишдаги урушларнинг стратегия ва ...

DOC format, 85.0 KB. To download "ҳарбий саънат тарихи фанининг предмети ва вазифалари", click the Telegram button on the left.