birjalar haqida ma'ruza

DOCX 92 sahifa 190,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 92
1- мавзу. биржаларнинг иқтисодий моҳияти маъруза матни биржа иши тушунчаси, мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, инструментлари (пул ва қимматли қоғоз), тамойиллари, турлари, иштирокчилари ва уларнинг муносабатлари. биржа ишини ташкиллаштиришнинг методологик асослари. биржа ишининг замонавий тенденциялари ва муаммолари. биржа иши нинг мaзмуни, иқтисодиётдaги aҳaмияти вa ўрни биржа иши фаннинг мақсади биржаларнинг моҳияти, уларнинг келиб чиқиш тарихи, операциялари, савдо қилиш технологиялари, уларда мавжуд комиссия ва бўлимлар фаолиятини ўрганишдан иборат ҳисобланади. қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар (фонд биржалари, товар–хом ашё, валюта ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари) ҳамда инвестиция муассасалари махсус инфратузилмани ўзида намоён қилади иқтисодий нуқтаи назарда биржа: – товарлар бўйича ташкиллашган талаб ва таклиф функцияси сифатида -мунтазам регламентланган режимда фаолият юритувчи улгуржи бозорнинг алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб, унда товар сифатида биржа экспертизасидан ўтган ва савдога киритилган биржа товарлари ҳисобланади; · сотувчи ва харидорни бир-бири билан учраштириш йўли орқали товарлар савдосига кўмаклашувчи механизм; товарлар савдосини ташкиллаштирувчи ва бунда савдо …
2 / 92
ри киради. санаб ўтилган ташкилотлардан ҳар бири қимматли қоғозлар бозорида қатъий ихтисослашган фаолият турини бажариши лозим, шунга қарамай, айрим фаолият турларининг қўшилиб кетишига рухсат этилади. мазкур ташкилотлар қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолиятини кўрсатиш ёки мамлакат фонд бозори ҳолатига жавоб берувчи давлат идораси номидан инвестиция муассасаси сифатида операцияларни амалга ошириш учун мажбурий тарзда лицензияга эга бўлиши керак. қимматли қоғозлар олди – сотдиси бўйича битимлар фонд биржаларида ва биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади. бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда фонд биржаларига кам миқдордаги – фақат молиявий хўжалик аҳволи жуда ҳам барқарор бўлган эмитентларнинг акциялари келиб тушади. биржа – товарлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлиб, унинг фаолияти предмети бозорнинг профессионал иштирокчилари учун муайян жойда ва белгиланган вақтда товарлар бўйича савдоларини ташкил қилиш, уларнинг бозор нархларини (товарларга бўлган талаблар ва таклифлар ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) аниқлаш, улар юзасидан мувофиқ маълумотларни тарқатишдан иборат. биржа – юқорида санаб ўтилган хоссаларга эга бўлган махсус мақомли юридик шахс. биржа тарихи. …
3 / 92
иятларда ҳам ўхшаб кетади. замонавий биржалар эса бевосита ғарбий европа халқларининг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлиб, биржа савдоси шаклларини таҳлил қилган ҳолда ғарбий европа маданиятининг руҳий, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятларини кўриш мумкин. ғарбий европа «суперэтноси» (бир вақтнинг ўзида битта минтақада пайдо бўлган, тарихда тўлақонли бир сурат сифатида намоён бўладиган, бир нечта этнос-халқлардан иборат бўлган этник тизим) буюк карл ва унинг империяси даврида, яъни ix асрнинг бошида вужудга келган. xi асрга келиб эса ғарбий европа халқлари етук ҳолатга етади. айнан xi асрнинг охири ва xii асрнинг бошларида англия ва францияда ўрта асрларга хос илк ярмаркалар пайдо бўлди. xii асрнинг ўрталарига келиб бу ярмаркалар йириклашиб, хилма-хил кўринишга эга бўлди. ихтисослашувнинг ривожланиши билан айрим ярмаркалар инглиз, испан, француз ва итальян савдогарлари ўртасида савдонинг марказлашувига айланди. xiii асрда нақд пул билан жойида ҳисоб-китоб қилиш ва товарни дарҳол етказиб бериш асосидаги битимлар кенг тарқалган ва одатий бўлган; бироқ бу пайтда белгиланган намуналар бўйича сифат …
4 / 92
га эди. ху-ху1 асрларда биржалар йирик товар партиялари билан ташқи савдо операцияларини риовжлантириш заруратининг намоён бўлиши сифатида италия ва голландияда мануфактуралар пайдо бўлган жойларда вужудга кела бошлади. антверпен биржасига қараб лион (1545), лондон қироллик биржаси (1566) ва бошқа биржалар вужудга келиб, улар асосан товар ва векселлар билан савдо қилган. 1602 йилда ташкил қилинган амстердам биржаси xvii асрда жаҳон савдосида бош ролни ўйнаган, унда энди пайдо бўла бошлаган акциядорлик компанияларининг акциялари илк бор биржа битимлари предметига айланди. ақшда товар бозорлари 1752 йилдан бери мавжуд; уларда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар, уй хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари, тери ва жун, металл ва ёғоч билан савдо қилинган. дастлаб реал товар биржаси, яъни мануфактура ишлаб чиқаришига мос келадиган улгуржи савдо шакли вужудга келган. унинг замонавий биржаларга ҳам хос бўлган ажратиб турувчи жиҳатлари савдони тиклашнинг мунтазамлиги, савдонинг олдиндан ўрнатилган қоидаларга ва белгиланган жойга боғлаб қўйилганлиги ҳисобланади. биржа операцияларининг энг характерли тури нақд товар билан операциялар ҳисобланади. биржа …
5 / 92
(арбитраж) ва ахборот фаолияти ҳам қўшилди. биржалар аста-секинлик билан ҳалқаро савдо марказларига айланди. савдо айланмаси ўсиш суръатининг тезлиги, жаҳон бозорининг вужудга келиши нақд товар партиялари асосида савдо юритишни қийинлаштирди. оммавий ишлаб чиқариш уларнинг нархи ўзгариб турадиган хомашё етказиб берилишига ишончдан ташқари капиталга, жумладан, товар шаклида сотиш босқичида турган маҳсулот чиқаришга сарфланган капиталга фойда олишни ҳам талаб қилади. нархларнинг кескин ўзгариши рискни сезиларли ошириб, фойда олишдан ишончи комил бўлишни пасайтиради. натижада биржа операцияларида тадбиркорларга талаб қилинган сифатли товарни керакли пайтда фойда олиш имкониятини таъминлайдиган нархда етказиб беришни кафолатлайдиган реал товар билан муддатли битимлар етакчи роль ўйнай бошлади. биржа савдосининг ривожланишида кейинги босқичга фьючерс (улгуржи сиртқи, нақдсиз) савдосининг вужудга келиши айланди. замонавий фьючерс савдоси тарихи ақшнинг ўрта шарқида 1800-йилларнинг бошида бошланган. у чикагода тижорат фаолияти ва ўрта ғарбда дон савдосининг ривожланиши билан узвий боғлиқ. талаб ва таклиф соҳасидаги бетартиблик, юк ташиш ва сақлаш муаммолари фермерлар ва савдогарларни товарларни кейин етказиб бериш шарти …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 92 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"birjalar haqida ma'ruza" haqida

1- мавзу. биржаларнинг иқтисодий моҳияти маъруза матни биржа иши тушунчаси, мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, инструментлари (пул ва қимматли қоғоз), тамойиллари, турлари, иштирокчилари ва уларнинг муносабатлари. биржа ишини ташкиллаштиришнинг методологик асослари. биржа ишининг замонавий тенденциялари ва муаммолари. биржа иши нинг мaзмуни, иқтисодиётдaги aҳaмияти вa ўрни биржа иши фаннинг мақсади биржаларнинг моҳияти, уларнинг келиб чиқиш тарихи, операциялари, савдо қилиш технологиялари, уларда мавжуд комиссия ва бўлимлар фаолиятини ўрганишдан иборат ҳисобланади. қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар (фонд биржалари, товар–хом ашё, валюта ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари) ҳамда инвестиция муассасалари махсус инфратузилмани ўзида намоён қилади...

Bu fayl DOCX formatida 92 sahifadan iborat (190,0 KB). "birjalar haqida ma'ruza"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: birjalar haqida ma'ruza DOCX 92 sahifa Bepul yuklash Telegram