фонд бозори тизимидаги фонд биржалари

DOC 52,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1353589420_40128.doc фонд бозори тизимидаги фонд биржалари www.arxiv.uz режа: 1. фонд биржаси бозор иқтисодиётининг энг муҳим муассасаси сифатида. 2. фонд биржасининг ташкилий асослари. фонд биржаси бозор иқтисодиётининг энг муҳим муассасаси сифатида классик кўринишдаги фонд биржаси – бу профессионал иштирокчилар томонидан уюштирилган, энг яхши қимматли қоғозларнинг доимий равишда амал қилиб турувчи улгуржи бозори бўлиб, у савдо-сотиқнинг ҳамда қимматли қоғозлар ва брокерларга савдоларга рухсат беришнинг алоҳида тартиб, тамойилларига эгадир. классик фонд биржасининг асосий ўзига хос хусусияти қуйидагилардан иборат: · биржага фақат муайян талабларга жавоб берадиган энг яхши қимматли қоғозларга рухсат этилади; · биржа савдоларига фонд биржаси аъзоларининг махсус муассасасига алоқадор бўлган шахсларга рухсат этилади; · қимматли қоғозлар билан савдолар қилишнинг муваққат тартиби ва андозалаштирилган савдо-сотиқ тадбирларининг мавжудлиги; · савдо-сотиқни муайян жойда марказлаштириш; · биржанинг ўзини – ўзи тартибга солиши, яъни биржани бошқаришни биржа савдолари иштирокчиларининг ўзлари амалга оширади. фонд биржаси – қимматли қоғозларнинг алоҳида тарзда уюшган бозоридир. у узоқ ривожланиш тарихига эга.тўрт юздан …
2
арки бутун иқтисодиёт аҳволининг барометри бўлиб хизмат қилади. фонд биржаси – бу қимматли қоғозлар сотувчиси орқали бир-бирини топадиган жой.фонд биржаси қимматли қоғозлар бозорининг асосий унсури ҳисобланади, уни кўпинча “фонд бозори” деб ҳам аташади. 2.ўзбекистонда фонд биржасининг вужудга келиши. 1991 йилнинг баҳорида ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан республиканинг энг янги тарихида биринчи “тошкент” ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси ташкил этилди. ўша йилнинг ёзига келиб у товар секциясида савдоларни ўтказа бошлади. 1991 йилнинг сентябрида бизнес миллий университети базасида “тошкент” биржаси “акциялаштириш.қимматли қоғозлар биланоперациялар”махсус курсини ташкил этди.савдо залининг фонд секциясида ишлашни ҳоҳловчи барча брокерлар ушбу курсда ўқишлари лозим эди. ўша йилнинг куз ойлари мобайнида меъёрий ҳужжатлар пакетини ишлаб чиқиш бўйича жиддий ишлар олиб борилади ва бу ишлар 1992 йилнинг бошига келиб тугатилди. ўша фақтда “тошкент” биржаси фонд бўлими тўғриисда, брокерлик жойи тўғрисида, фонд бўлимининг аъзолари тўғрисида, эксперт, малака, котировка, низолар бўйича комиссиялар тўғрисида тасдиқланган низомларга ва энг асосийси бошқа республикалар, шунингдек, ғарбий европа давлатлари ҳамда …
3
ўркачли туя (матонатлилик ва чидамлилик рамзи), фонд биржалари фаолият кўрсатишининг мумтоз тамойилларига асосланган операцияларни амалга ошириш қоидаларига амал қилиш анъаналарини сақлаб қолган “тошкент” республика фонд биржаси ташкил этилди. фонд биржасининг ташкилий асослари ўзбекистон республикасининг қонун ҳужжатларига кўра фонд биржаси – бу қимматли қоғозлар бир маромда муомалада бўлишининг зарур шарт- шароитини таъминлаш, уларнинг бозор баҳосини (қимматли қоғозлар талаб ва таклифи ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) белгилаш ва уларга доир маълумотларни керагича тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб маҳоратини юқори даражада сақлаб бориш фаолиятининг алоҳида соҳаси бўлган ташкилотдир. фонд биржаси қимматли қоғозлар билан биржа фаолиятини юритиш учун лицензияга эга бўлиши керак. фонд биржаларининг муассислари бўлиб қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, уларнинг ходимлари ва мутахассислари биржаларнинг муассислари сифатида иштирок этиши мумкин эмас. фонд биржасида қимматли қоғозлар билан операциялар қуйидаги асосий тамойилларга мувофиқ амалга оширилади: · биржа …
4
ачилик, нархлар билан найрангбозликлар қилиниши, қасддан нотўғри ахборот берилишининг тақиқланиши ва таъқиб қилиниши ва ҳ.к. биржада қуйидагилар тақиқланади: · қалбаки, сунъий қисқа муддатли битимларнинг тузилиши; · монополияга қарши сиёсатни юритишга вакил этилган орган билан олдиндан келишувларсиз бир-бирининг мулкини назорат қилувчи бир шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бирор – бир эмитент акцияларининг 35 ва ундан ортиқ фоизини таъминловчи ёки акциядорлар овозларининг 50 фоизидан ортиғини таъминловчи акцияларни харид қилиш ҳимда битимларни рўйхатга олиш; · бир шахс томонидан бевосита ёки баҳолар котировкасига таъсир кўрсатишни мақсад қилган сохта шахс орқали қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш) бўйича кўламли битимларнинг тузилиши; · қимматли қоғозлар бозори конъюнктурасининг сунъий равишда ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон хабарларни тарқатиш ва қимматли қоғозлар билан савдолар қилишнинг асосий тамойилларига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган бошқа ҳаракатлар. фонд биржалари ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар жумласига киради. бу шуни англатадики, биржалар қимматли қоғозлар билан биржа савдолари қоидаларини, биржанинг таркибий тузилмалари, уларни аъзоларининг …
5
артномалар, аризалар, ҳисоботлар, хабарнома шакллари ва бошқа биржа ҳужжатларининг намуналари. қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолияти фонд биржасининг махсус фаолият тури бўлганлиги боис, қонунчилик билан унинг даромад манбалари қатъий регламентланган. чунончи, биржа фаолиятини ўз акцияларини, пайларини, брокерлик жойларини сотиш, мунтазам аъзолик бадаллари, биржа битимларини рўйхатга олишдан тушган йиғимлар, қимматли қоғозлар билан операцияларда воситачилик қилганлик учун воситачилик ҳақлари, шунингдек, ахборот ва айрим бошқа хизматлардан олинган даромадлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. адабиётлар : 1. «қимматли ќоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» ўзбекистон республикасининг қонуни. 1993 йил 2 сентябр 2. «биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида» ўзбекистон республикасининг қонуни. 2001 йил 29 август 3. каримов и.а. «иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш – энг муҳим вазифамиз». – т. «ўзбекистон», 2000. 4. каримов и.а. «ўзбекистон xxi асрга интилмоқда». – т. «ўзбекистон», 1999. 5. www.ziyonet.uz

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фонд бозори тизимидаги фонд биржалари"

1353589420_40128.doc фонд бозори тизимидаги фонд биржалари www.arxiv.uz режа: 1. фонд биржаси бозор иқтисодиётининг энг муҳим муассасаси сифатида. 2. фонд биржасининг ташкилий асослари. фонд биржаси бозор иқтисодиётининг энг муҳим муассасаси сифатида классик кўринишдаги фонд биржаси – бу профессионал иштирокчилар томонидан уюштирилган, энг яхши қимматли қоғозларнинг доимий равишда амал қилиб турувчи улгуржи бозори бўлиб, у савдо-сотиқнинг ҳамда қимматли қоғозлар ва брокерларга савдоларга рухсат беришнинг алоҳида тартиб, тамойилларига эгадир. классик фонд биржасининг асосий ўзига хос хусусияти қуйидагилардан иборат: · биржага фақат муайян талабларга жавоб берадиган энг яхши қимматли қоғозларга рухсат этилади; · биржа савдоларига фонд биржаси аъзоларининг махсус муассасасига алоқадор бўлган ...

Формат DOC, 52,0 КБ. Чтобы скачать "фонд бозори тизимидаги фонд биржалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фонд бозори тизимидаги фонд бир… DOC Бесплатная загрузка Telegram