сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар

DOC 84.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523174122_70828.doc сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар режа: 1. сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар 2. гидрометрик парракларни тарировкалаш 3. гидрометрик паррак ёрдамида тезликларни ўлчаш дарё участкасининг ҳолатига, нишаблигига, ўзаннинг тузилишига боғлиқ ҳолда кўндаланг кесимда тезликнинг тақсимланиши турлича кўринишда бўлиб, уларни ўлчаш ва ҳисоблаш ҳам мураккабдир. ушбу мавзуда тезликларни ўлчайдиган асбоблар, уларнинг турлари ва тузилиши, ишлаш тамойиллари ёритилади. ҳозирги кунда сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган жуда кўп асбоблар ва қурилмалар мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин: 1) сувнинг оқиш тезлигини тўғридан тўғри ўлчашга имкон берадиган асбоблар (қалқималар); 2) сувнинг оқиш тезлигини тўғридан тўғри аниқлашга имкон бермайдиган, лекин сув режимининг бирорта элементини ёки асбобнинг кўрсаткичини аниқлаш ёрдамида тезликни ҳисоблаб топиш. масалан, тезликни гидрометрик паррак ёрдамида ўлчаш парракнинг 1 секунддаги айланишлар сонини аниқлашга асосланган. бундай ҳолатда сувнинг оқиш тезлиги (v) парракнинг айланишлар сонига (n) боғлиқҳолда махсус графикдан топилади. гидрометрик паррак сувнинг оқиш тезлигини ўлчашда қўлланиладиган энг асосий асбобдир. бу асбоб ёрдамида …
2
и n билан сувнинг оқиш тезлиги vорасидаги боғланишни топиш гидрометрик парракни тарировкалаш дебаталади. тарировкалаш мақсадида ўтказиладиган тажриба табиат ҳодисасига тескари олиб борилади. маълумки, табиий шароитда гидрометрик паррак сув оқими таъсирида айланади. тарировкалашда эса унга тескари ишолиб борилади, аниқроғи сув массаси тинч ҳолатда бўлади, гидрометрик паррак эса белгиланган sмасофада турли тезликларда ҳаракатлантирилади. маълум t вақт ичида белгиланган тезликда ҳаракатлантирилган гидрометрик парракнинг умумий айланишлари сониnни аниқлаймиз. энг кичик тезликдан бошлаб, тезликларни секундига 3 мгача ўзгартириб, тажрибани қайта-қайта такрорлаймиз. қайд этиш лозимки, тажриба секундига 3 мдан ортиқ тезликда ўтказилмайди. тажрибалар сони 15 тадан 30 тагача бўлиши мумкин. ҳар бир тажриба натижасида аниқланган v ва n лар қайд этиб борилади: v1(n1; v2(n2; v3(n3ваҳоказо. сўнг тажрибалар натижаларидан фойдаланиб, v(f(n) боғланиш графиги чизилади. тажрибалар махсус тарировка ҳавзаларида ўтказилади. улар икки турда бўлади: 1) тўғриўзанли канал шаклида; 2) ўзани айланашаклида. ушбу ҳавзаларда гидрометрик паррак 5-10 ммасофада ҳаракатлантирилади. юқорида қайд этилган тажрибалар мажмуаси 4-5 марта қайтарилади. тарировкалашда дастлаб, …
3
ди. чунки график усулдан фойдаланиб, тарировка маълумотларини ишлаб чиқиш оддий ва шу билан бирга натижа яққолкўриниб туради. график усулни қўллашда v ва n ларнинг тажриба вақтида аниқланган жуфт қийматлари бўлиши керак. график миллиметровка қоғозга чизилади ва гидрометрик парракнинг паспорти ҳисобланади. тарировкалаш графигидан амалда фойдаланишда хатоликни камайтириш учун шу график асосида қуйидаги кўринишга эга бўлган ҳисоблаш жадвали тузилади 15-жадвал парракнинг айланишлари сони n га боғлиқ ҳолда тезлик v ни аниқлаш жадвали n v, м/с 0,00 0,01 0,02 0,03 0,04 0,05 0,06 0,07 0,08 0,09 0,0 0,03 0,05 0,07 0,09 0,11 0,13 0,15 0,21 0,27 0,33 0,1 0,347 0,36 0,38 0,393 0,406 0,419 0,432 0,445 0,458 0,471 0,2 0,485 0,498 0,511 0,524 0,537 0,55 0,552 0,555 0,3 жадвалдаги 0,03 ва 0,15 м/с тезликлар n га боғлиқҳолда графикдан аниқланади. уларнинг оралиғи эса интерполяция усули ёрдамида тўлдирилади. тезликнинг ундан кейинги қийматларини топиш учун (v аниқланади ва унинг қийматлари асосида тезлик 5 м/сга етгунча ҳисоблашлар …
4
инг чуқурлиги 0,5 мбўлса, тезликни 5 нуқтада ўлчаш мумкин эмас. тезликлар чуқурликларга боғлиқ ҳолда 3 тануқтада (0,2h; 0,6h; 0,8h), 2 тануқтада (0,2h; 0,8h), 1 тануқтада (0,6h) ўлчанади. тезликларни гидрометрик паррак диаметрига, чуқурликка боғлиқ ҳолда вертикалда нечта нуқтада ўлчаш мумкинлиги қуйидаги жадвалда тавсия этилади (16-жадвал). 16-жадвал гидрометрик паррак диаметри ва чуқурликка боғлиқ холда нуқталар сонини белгилаш d( 12-13 см d( 5-7 см h, м нуқталар сони h, м нуқталар сони ( 1,00 5 та ( 6,00 5 та 0,6-1,0 3 та 0,4-0,2 3 та 0,35-0,60 2 та 0,20-0,40 2 та 0,20-0,35 1 та 0,10-0,20 1 та ҳар бир нуқтада вертушкани камида 100 секунд ушлаб туриш керак. нуқта усулида тезликларни ўлчаш вақтида ҳар бир нуқтадаги тезликни t вақт (100 сек) давомида парракнинг умумий айланишлари сони n га боғлиқ ҳолда аниқлаш мумкин (агар пульсация ҳодисасининг қонунияти аниқ бўлса). акс ҳолда нуқтадаги тезлик сигналлар сони бўйича аниқланади. шу мақсадда алоҳида-алоҳида сигналлар учун кетган вақт …
5
думов д.е. методические указания по курсу «гидрометрия».-л.(гидрометеоиздат,1975. 2. быковв.д., васильева.в. гидрометрия. -л.: гидрометеоиздат, 1965. 3. железняковг.в. гидрологияигидрометрия. -м.: высш. шк, 1981. 4. карасеви.ф., васильева.в., субботине.с. гидрометрия. -л.: гидрометеоиздат, 1991. 5. карасеви.ф., шумкови.г. гидрометрия. -л.(гидрометеоиздат, 1985. ((((( ((( ((( ((( (( ((

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар"

1523174122_70828.doc сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар режа: 1. сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар 2. гидрометрик парракларни тарировкалаш 3. гидрометрик паррак ёрдамида тезликларни ўлчаш дарё участкасининг ҳолатига, нишаблигига, ўзаннинг тузилишига боғлиқ ҳолда кўндаланг кесимда тезликнинг тақсимланиши турлича кўринишда бўлиб, уларни ўлчаш ва ҳисоблаш ҳам мураккабдир. ушбу мавзуда тезликларни ўлчайдиган асбоблар, уларнинг турлари ва тузилиши, ишлаш тамойиллари ёритилади. ҳозирги кунда сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган жуда кўп асбоблар ва қурилмалар мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин: 1) сувнинг оқиш тезлигини тўғридан тўғри ўлчашга имкон берадиган асбоблар (қалқималар); 2) сувнинг оқиш тезлигини тўғридан тўғри аниқлашга имкон бермайди...

DOC format, 84.0 KB. To download "сувнинг оқиш тезлигини ўлчайдиган асбоблар", click the Telegram button on the left.