евросиё

DOC 6,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1521522064_70292.doc евросиё reja: 1. yevrosiyo materigining umumiy tabiiy geografik tavsifi. 2. geografik o`rni, okean qismlari, orollari, yarim orollari va chekka nuqtalari 3.tabiati rivojlanishining asosiy xususiyatlari 4. tektonik tuzilishi va rel`efining asosiy xususiyatlari. евросиё қирғоқлари яқинидаги океанлар евросиёни ғарб ва жануби-ғарбдан атлантика океани ва унинг денгизлари ўраб туради. бу океаниинг евросиёга бвосита туташиб турувчи шимоли-шарқий қисми ўрта атлантика тизмасидан шарқда ғарбий европа сув ости сойлигидан иборат; унинг энг чуқур жойи 6000 м дан ортади. бу сойлик тубида океан тйпидаги ер пўсти жойлашган. материк ёнбағрининг тик кўтарилган қисми сув ости сойлигининг материк саёзлигига ўтувчи жойидан иборат бўлиб, у европанинг ғарбий қирғоқлари яқинида айниқса кенгдир. худди шу жойда бискай қўлтиғининг шимоли-шарқий қисми атрофи, ярим берк шимолий денгиз ва ирландия денгизи, қуруқлик ўртасида жойлашган балтика денгизи ҳамда уларни бир-бири билан ва океан билан туташтирувчи бўғозлар жойлашган. материк саёзлигида британия ороллари бор. жануброқда материк саёзлиги торайиб, океан чуқурликлари европанинг жануби-ғарбий ва жанубий қирғоқларига деярли бевосита …
2
саёзлиги доирасида совет иттифоқи қирғоқларини ювиб турувчи чекка денгизлар бор. материк саёзлигидан шимолда шимолий муз океани бир қанча чуқур сув ости сойликларига бўлиниб кетган; бу сойликларни бир-биридан ажратиб турган сув ости тизмаларида бир группа материк ороллари шпицберген, франц-иосиф ери ва бошқалар жойлашган. баъзи ороллар 80° ш. к. дан шимолдадир. шимолий муз океанини тинч океандан сув ости баландликлари ажратиб туради, бу баландликлар устида чуқурлиги 50 м гача бўлган беринг бўғози жойлашган.евросиё ғарбий қисми табиий шароити қарор топишининг энг муҳим омилларидан бири-атлантика океанининг шимолий қисмидаги ва шимолий муз океанининг жануби-ғарбий қисмидаги илиқ денгиз оқимлари системасидир. бу оқимлар мексика қўлтиғидан оқиб чиқувчи гольфстрим билан бошланади. гольфстрим очиқ океанда 40° ш. к. билан 50° ғ. у. яқинида тугаб, бир қанча тармоқларга бўлиниб кетади. икки тармоғи жануб ва жануби-шарққа томон бурилади; энг кучли тармоғи эса, шимоли-шарққа бурилиб, шимолий атлантика ёки гольфстрим дрейфи номини олади ва европа қирғоқларига етиб келади. шимолий атлантика оқими 50° ш. к. …
3
атерик ёнбағри бўйлаб бориб, баренц денгизига ўтади. бу оқим туфайли сканди-йавиянинг шимоли-ғарбий қирғоқлари яқинида қишда сувнинг юза қисми температураси +5° дан +12°с га етади. океаниинг илиқ юзасида ҳосил бўлган ҳаво қишки температурасининг нисбатан анча баландлиги ва намлигининг катталиги билан характерланади. температуранинг қишки аномалияси скандинавиянинг шимолий қирғоқлари яқинида 20°с дал ортади, шимолий европанинг то баренц денгизининг жануби-ғарбий қисмигача бўлган ҳирғоқ бўйи сувларида сузиб юрувчи музлар бўлмайди ва шимолий портлар яқинида сув музламайди. сузиб юрувчи музлар (бундай музлар энг кўп тарқалган даврда) фақат исландия оролидан шимолда норвегия денгизининг шимоли-шарқий қисмида ва шпицберген атрофларида анча кўп бўлади ва улар кема қатновини қийинлаштиради. шимолий муз океани қолган қисмининг режими унинг қутбёнида жойлашганлигига, шунингдек, атлантика ва тинч океанларнинг чуқурдаги сувларидан сувости остоналари билая тўсилиб қолганлигига боғлиқ. шу сабабли океаниинг 600 м дан чуқур жойларидаги сув совуқ (-0° дан-1°с гача) бўлади. атлантикадан кириб келувчи илиқ оқимлар баренц денгизида тугайди. океаниинг кўп қисми ёзда ва қишда сузиб …
4
ва зонд ороллари жанубий хитой денгизини чегаралаб туради. тинч океаниинг чекка қисми материк ер пўстидан иборат геосинклинал структурага эга, марказий қисмиэсачуқур лиги 5000 м дан ортққ жойлари бўлган океан типидаги чўкмалардан иборат. улар оралиғидаги чегара андезит лавалари қуйиладиган зона билан базальтлар тарқалган районни бир-бирида ажратиб турувчи андезитли чегарага тўғри келади. геосинклинал минтақадаги океан таги рельефи мураккаблиги билан ха.рактерланади: бу ерда кенг материк саёзлиги ороллар ёйи ва сув ости тизмалари ёни бўйлаб чўзилган тектоник чўкмалар ҳамда жуда чуқур новлар системаси билан алмашинади. дунё океани тагининг энг чуқур жойлари мана шу новлар билан боғлиқ: курил-камчатка чўкмасининг чуқурлиги-10542 м, ер, шаридаги энг чуқур мариана чўкмасининг чуқурлиги 11034 м, филиппин чўкмаси- 10265 м. ороллардаги тоғларнинг баландлиги 2-3 минг м ва ундан ҳам ортиқ. ороллар ёйи орасида жойлашган сувости тектоник сойликларининг чуқурлиги 4-6 минг м (япон денгизи-4036 м, жанубий хитой денгизи-4400 м, филиппин сойлиги-6363 м). тинч океаниинг ғарбий қисмидаги оқимларнинг мураккаб системаси евросиё шарқий қисмлари …
5
қа буриб юбормагунча, давом этади. куросивонинг шимоли-шарқдаги давоми аввал куросиво дрейфи, сўнгра эса шимолий тинч океан оқими дейилади; шимолий тинч океан оқими 1-2 км/соат тезликда шимолий америка қирғоқларига томон ҳаракат қилади. куросиво ёзда, яъни муссон шамоллари эсган вақтда, айниқса кескин намоён булади. қуросиво япониянинг жанубий қирғоқлари яқинида йўналишини тез-тез ўзгартириб меандралар ҳосил қилади. куросиво ва шимолий тинч океан оқимлари гольфстрим ҳамда шимолий атлантика оқимларига ўхшайди, бироқ улар кучсизроқ ва суви ҳам салқинроқдир. совуқ курил (ойясиво) оқими беринг денгизида ҳосил бўлади ва аввал камчатка, сўнгра эса курил оқими номи билан жанубга йўналади. қишда бу оқимни охота денгизидан келувчи совуқ сувлар янада кучайтиради. хонсю оролининг жануби-шарқий этакларида курил оқими чуқурга тушиб кетади. бу оқим евросиёнинг шимоли-шарқий қисми иқлимига (то япониянинг шимолий қисмигача) кучли таъсир кўрсатиб, ёз температурасининг пасайишига сабаб бўлади. унинг қалинлиги беринг ва охота денгизларида қишнинг қанчалик совуқ келишига қараб, йилдан-йилга кескин ўзгариб туради. курил ороллари ва хоккайдо ороли райони тинч …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"евросиё" haqida

1521522064_70292.doc евросиё reja: 1. yevrosiyo materigining umumiy tabiiy geografik tavsifi. 2. geografik o`rni, okean qismlari, orollari, yarim orollari va chekka nuqtalari 3.tabiati rivojlanishining asosiy xususiyatlari 4. tektonik tuzilishi va rel`efining asosiy xususiyatlari. евросиё қирғоқлари яқинидаги океанлар евросиёни ғарб ва жануби-ғарбдан атлантика океани ва унинг денгизлари ўраб туради. бу океаниинг евросиёга бвосита туташиб турувчи шимоли-шарқий қисми ўрта атлантика тизмасидан шарқда ғарбий европа сув ости сойлигидан иборат; унинг энг чуқур жойи 6000 м дан ортади. бу сойлик тубида океан тйпидаги ер пўсти жойлашган. материк ёнбағрининг тик кўтарилган қисми сув ости сойлигининг материк саёзлигига ўтувчи жойидан иборат бўлиб, у европанинг ғарбий қирғоқлари яқинида айниқса кенгди...

DOC format, 6,0 MB. "евросиё"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: евросиё DOC Bepul yuklash Telegram