янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар

DOCX 5 sahifa 20,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясида баён этилган янги ғоя ва ташаббуслар, бутун халқимиз билдирган таклиф, фикр ҳамда мулоҳазалар билан умумлаштирилиши ва такомиллаштирилиши ҳисобига янада сайқал топди. биринчидан, президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони; иккинчидан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури; учинчидан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби лойиҳалари ишлаб чиқилди. хусусан, агар ҳаракатлар стратегиясида 5 та устувор йўналиш белгилаб олинган бўлса, тараққиёт ўзгаришларининг янги тарихий босқичда давом эттирилиши кўзда тутилган ҳолда, янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясига 2 та янги устувор йўналиш қўшилди. шундай қилиб, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясида еттита устувор йўналиш назарда тутилган. тараққиёт стратегиясида ҳаракатлар стратегияси доирасида эришилган ютуқлар, хусусан, асосий натижаларга оид далил ва рақамлар ҳам келтирилган. ҳаракатлар стратегиясини ижро этиш учун 300 дан ортиқ қонун ва кодекс, президентимизнинг 4 …
2 / 5
биқ этиш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясини бевосита халқимиз билан маслаҳатлашиб, одамларимизнинг фикр ва таклифлари асосида ишлаб чиқдик” деган эди. тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ва энг муҳим вазифаларнинг таҳлили шундан далолат берадики, янги ўзбекистонда мутлақо янги миллий ҳуқуқий тизим шаклланмоқда. яъни “инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари, айниқса, қадри — олий қадрият”, деган тамойил эътироф этилмоқда. янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясида йиллар давомида амал қилиб келган “давлат — жамият — инсон” тамойили “инсон — жамият — давлат” тамойилига ўзгартирилмоқда. янада содда қилиб айтганда, ўзбекистонда ҳар бир фуқаронинг қадрини юксалтириш ва фаровонлигини ошириш зарурлигига урғу берилмоқда. энг асосийси, янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги 7 устувор йўналишнинг бош ғояси — инсон қадрини таъминлаш. чунки президентимизнинг сайловолди дастуридаги асосий ғоя ҳам “инсон қадри учун” тамойили эди. инсон қадрини жойига қўйишни қонуний ва ташкилий-ҳуқуқий йўллар билан ҳаётимизнинг барча соҳаларида миллий, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик даражаларида қандай қилиб амалга ошириш керак? тараққиёт стратегиясида бу долзарб …
3 / 5
ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ҳақида сўз борган. 2017–2021 йиллар давомида ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича «ҳаракатлар стратегияси» доирасида мамлакатимизда изчил амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатиб, эришилган натижалар «янги ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»га мустаҳкам пойдевор бўлди. еттита устувор йўналишдан иборат «тараққиёт стратегияси» ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида «очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш»га оид бир қатор стратегик мақсадлар ва вазифалар белгиланган. хусусан, тараққиёт стратегиясида: • ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш; • марказий осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш; • анъанавий ҳамкорлар билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратиб, иқтисодий дипломатияни кучайтириш; • бмт органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятни кучайтириш; • жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш; …
4 / 5
иб бориш йўналиши бўйича ҳам қатор долзарб вазифалар белгиланган. жумладан, «йўл харитаси»да марказий осиё давлатлари, анъанавий ҳамкор ва етакчи мамлакатлар, шунингдек нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан алоқаларни янада ривожлантириш, улар билан мувозанатли ва доимий мулоқот олиб бориш орқали мамлакат миллий манфаатларини фаол илгари суриш назарда тутилган. қолаверса, ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош устувор йўналиши бўлмиш марказий осиё давлатлари билан дўстона, аҳил қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадида олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликнинг барча форматдаги механизмларидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда. бу борада марказий осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ҳар йили мунтазам ташкил қилишни таъминлаш ва уларда фаол иштирок этиш ҳамда марказий осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар муҳим аҳамиятга эга. бундан ташқари, аниқ чора-тадбирлар қаторида қозоғистон ва туркманистон билан чегараолди эркин савдо ҳудудларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда «хитой – қирғизистон – ўзбекистон» темир йўллари лойиҳаларини жадаллаштириш, қўшни давлатларда ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси …
5 / 5
измат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг қамровини кенгайтириш, янги дипломатик ваколатхоналарни очиш, жаҳон саҳнасида ўзбекистон имижини илгари суриш ҳамда мамлакатдаги ислоҳотлар ва демократик янгилаш жараёнлари ҳақида холис ахборот тарқатишни самарали давом эттириш, хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш, алишер навоий халқаро институтини ташкил этиш ҳамда «ўзбекистон маданият кунлари» каби тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда. таъкидлаш жоизки, «ҳаракатлар стратегияси» доирасида ташқи сиёсат йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, айниқса ўзбекистон президенти ш.мирзиёевнинг марказий осиё давлатлари билан аҳил қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда етакчи хорижий давлатлар билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатлари, шунингдек минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида миллий манфаатларга асосланган ташаббусларни илгари сурилиши ва уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида ўзбекистоннинг халқаро майдонда обрўси ортиши билан бирга, минтақамиз улкан имкониятларга эга ҳамкорлик маконига айланди. эътиборлиси, жорий йилда ўзбекистоннинг учта нуфузли халқаро ташкилот – шанхай ҳамкорлик ташкилоти, туркий давлатлар ташкилоти ва иқтисодий ҳамкорлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар" haqida

янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясида баён этилган янги ғоя ва ташаббуслар, бутун халқимиз билдирган таклиф, фикр ҳамда мулоҳазалар билан умумлаштирилиши ва такомиллаштирилиши ҳисобига янада сайқал топди. биринчидан, президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони; иккинчидан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури; учинчидан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби лойиҳалари ишлаб чиқилди. хусусан, агар ҳаракатлар стратегиясида 5 та устувор йўналиш белгилаб олинган бўлса, тараққиёт ўзгаришл...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (20,9 KB). "янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.