2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

DOCX 8 sahifa 35,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
ўзбекистон республикаси президентининг фармони, 28.01.2022 йилдаги пф-60-сон 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида еттита йўналиш: . -инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; -мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; -миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; -адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; -маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; -миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш; -мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш. iv. адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш 37-мақсад: ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш. касбий таълим билан тизимли равишда шуғулланиш масалаларини тўлиқ равишда бандлик ва меҳнат муносабатлари …
2 / 8
боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб боришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш. 2022 — 2026 йилларда 160 мингдан зиёд педагог кадрларнинг малакасини ошириш. мактабгача таълим-тарбия жараёнларини илмий асосланган ёндашувлар асосида такомиллаштириш. 40-мақсад: мактабгача таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш. мактабгача таълим тизимида молиявий жараёнларнинг шаффоф тарзда амалга оширилиши учун зарур шароитларни яратиш. 41-мақсад: мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш. янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи миллий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш. нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали уларнинг улушини 2026 йилда 8 фоизга, шу жумладан 2022 йилда 3 фоизга ошириш. 2022 — 2026 йилларда 217 та «баркамол авлод» болалар мактабини ривожлантириш бўйича дастурни амалга ошириш. ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва iт технологиялари соҳасида билим ва …
3 / 8
чет эллик мутахассислар иштирокида экспертизадан ўтказиш тизимини жорий этиш. 43-мақсад: малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 ақш доллари эквивалентига етказиш. иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб бориш. ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизимни жорий этиш. 44-мақсад: мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш. мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш. тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш. умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш. мактабларда директор ва унинг ўринбосарларини тайинлаш тизимини мактаб ўқитувчилари ва ота-оналарнинг иштироки таъминланишини назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш. халқ таълими тизими туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига оптималлаштириш. 45-мақсад: қорақалпоғистон республикаси ва хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш. қорақалпоғистон республикаси …
4 / 8
да қабул кўрсаткичини камида 250 мингга етказиш. давлат олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик бериш, шу жумладан улар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов-контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилаш амалиётини йўлга қўйиш. давлат олий таълим муассасаларининг тегишли ҳуқуқ ва ваколатларини аниқ белгилаш. 47-мақсад: 2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини qs ва tнe халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш. олий таълим муассасаларининг qs ва tнe халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш. 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини танлаш. салоҳияти ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, халқаро рейтингларга киритиш бўйича 5 йилга мўлжалланган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 48-мақсад: қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш. талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усулларини йўлга қўйиш. 2022 йилда 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойларини барпо этиш. 2026 йилга қадар 72 400 ўринли 181 та талабалар турар …
5 / 8
иб, унда камида 4 та хорижий университетнинг филиал ва кампусларини жойлаштириш. хорижий давлатларнинг етакчи техника университети билан биргаликда самарқанд технология университетини ташкил этиш. урганч давлат университети қошида муҳаммад ал-хоразмий номидаги халқаро математика маркази ва жамғармасини, ўзбекистон давлат хореография академиясининг урганч филиали ва унинг қошида урганч бошланғич рақс санъати мактаб-интернатини ташкил этиш. 2026 йилга қадар республика ҳудудларида камида 1 тадан нодавлат олий таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали уларнинг сонини 50 тага етказиш. 50-мақсад: «эл-юрт умиди» жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш, бунда ёшларнинг 50 фоизини техник, аниқ фанлар ва it соҳаларига ўқитиш. хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловларини ўтказиш. хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларида қатнашиш мақсадида жамғарма томонидан очиқ танлов эълон қилиш ва ўтказиш. 70-мақсад: ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" haqida

ўзбекистон республикаси президентининг фармони, 28.01.2022 йилдаги пф-60-сон 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида еттита йўналиш: . -инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; -мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; -миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; -адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; -маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; -миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш; -мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (35,4 KB). "2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 2022 — 2026 йилларга мўлжалланг… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram