ерларни баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларида унинг аҳамияти

DOC 44,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1446980309_62068.doc ерларни баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларида унинг аҳамияти ерларни баҳолаш давлат ер кадастрининг таркибий қисми бўлгани ҳолда, иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиладиган табиий ресурсларни умумий тарзда баҳолашнинг бир қисми ҳисобланади. бунда айниқса қишлоқ ҳужалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги ерларни баҳолаш алоҳида аҳамият касб этади. у жойнинг минтақавий фарқини ҳисобга олиш ва таққослаш бўйича муҳим муаммолардан бири сифатида гавдаланади. иқтисодиётнинг аксарият масалаларини, шунингдек қишлоқ хўжалик корхоналари ички масалаларини, давлатнинг ердан фойдаланганлик учун тўловлар сиёсатини ер тузиш ва ердан фойдаланиш муаммоларини ва ернинг сифат ҳолатини ва уни қиёсий баҳоламасдан туриб муваффақиятли ҳал қилиш мумкин эмас. баҳолаш муаммосини муваффақиятли ҳал қилиш, энг аввало,уни объекти ва субъектини тўғри белгилашга боғлиқдир. тупроқшунослик бўйича олиб борилган тадқиқотлар ҳамда ерларни баҳолашга оид махсус адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги ерларини баҳолашда унинг асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер участкалари объект бўлиб хизмат қилишини эътибор этишимиз керак. ернинг қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги асосий хусусияти …
2
иқий ҳамда иқтисодий. табиий унумдорлик табиатнинг ўзи орқали ҳосил бўлади. у узоқ давом этадиган тупроқ пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнида иқлим, ўсимликлар, жойнинг рельефи, она жинсларининг таъсири остида пайдо бўлади ҳамда хоссасини ўзгариб туради. у тупроқларнинг физик, кимёвий ва биологик хоссалари билан тавсифланади. аммо табиий унумдорликка асосланиб ернинг ҳақиқий сифатига баҳо бериб бўлмайди. тупроқда жуда кўп миқдорда озуқа моддалари бўлиши мумкин, аммо улар турли сабабларга кўра (намлик, ёруғлик ва бошқ.) ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган ёки кам ўзлаштирадиган шаклда бўлиши мумкин. бундан ташқари, битта ер участкаларидаги озуқа моддалари ўсимликлар осон ўзлаштирадиган, иккинчи участкада эса, аксинча, қийин ўзлаштирадиган ҳолатда бўлиши мумкин. сунъий унумдорлик табиий унумдорликка эга бўлаган ер участкаларида тупроқ хусусиятига инсон меҳнати орқали таъсир эти шва уларнинг бирлашиши натижасида ҳосил бўлади. бошқача қилиб айтганда, табиий унумдорликка эга бўлган ер участкалари инсоннинг онгли фаолияти учун меҳнат предмети бўлиб хизмат қилади. ҳақиқатдан ҳам табиий ва сунъий унумдорликлар ўртасидаги чегара кўп жиҳатдан шартли, абстракт ҳисобланади. …
3
лик экинларини озуқа моддаларига бўлган талабини қондириш қобилиятига айтилади. инсоннинг асосий вазифаси ушбу жараённи бошқариш, тупроқни ишдан чиқишига йўл қўймаслик, ундаги озуқа моддаларни ўсимликлар ўзлаштиришига имкон яратишдан иборат. ер майдонларини чегараланганлиги, тупроқларнинг хилма-хиллиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабнинг доимо ўсиб бориши, сифат жиҳатидан афзал ва афзал бўлмаган ерлардан ҳам фойдаланишни талаб қилади. бу ўз навбатида ерга сарфланаётган капитал маблағлар ҳажмини ошириш ва шунинг асосида маълум бир потенциал унумдорликка эга бўлиш эвазига эришилади. натижада тупроқнинг иқтисодий унумдорлиги вужудга келади. иқтисодий унумдорлик тупроқ унумдорлигининг ҳақиқий ифодаси сифатида гавдаланади. ҳамда у деҳқончилик маданиятининг унумдорлик даражаси сифатида тавсифланади. тупроқнинг иқтисодий унумдорлиги сарфланган капитал маблағлар миқдорига, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиш даражасига, маҳсулотларни қайта ишлаш, сотиш ва бошқа омилларга боғлиқдир. иқтисодий унумдорлик одатда абсолют ва нисбий унумдорликларга бўлинади. абсолют унумдорлик - бу маълум бир шароитда етиштирилган маҳсулотлар миқдори билан ифодаланади ва маълум бирликдаги ер майдонининг ҳосилдорлик кўрсаткичи ёрдамида тавсифланади. нисбий унумдорлик эса …
4
рмоқларида ердан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қатор муаммоларни оқилона ечишда ер баҳолаш маълумотларидан фойдаланиш сўзсиз ижобий самара беради. жумладан, ер баҳолаш материаллари қуйидаги қатор масалаларни ижобий ҳал қилишда фойдаланилади: қишлоқ хўжалиги тармоқларини тўғри жойлаштириш; қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорликларини режалаштириш; қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятларини таҳлил қилиш асосида ердан ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш даражаларини аниқлаш; ер солиғи ставкаларини белгилаш; ижара ҳақи миқдорларини аниқлаш; қишлоқ хўжалик ерларини ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратишда қишлоқ хўжалиги кўрадиган зарарни ўрнини қоплаш миқдорларини ҳисоблаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш баҳоларини белгилаш; хўжаликлараро ва хўжаликда ер тузиш лойиҳаларини асослаш ва бошқалар.
5
ерларни баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларида унинг аҳамияти - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ерларни баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларида унинг аҳамияти"

1446980309_62068.doc ерларни баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларида унинг аҳамияти ерларни баҳолаш давлат ер кадастрининг таркибий қисми бўлгани ҳолда, иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиладиган табиий ресурсларни умумий тарзда баҳолашнинг бир қисми ҳисобланади. бунда айниқса қишлоқ ҳужалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги ерларни баҳолаш алоҳида аҳамият касб этади. у жойнинг минтақавий фарқини ҳисобга олиш ва таққослаш бўйича муҳим муаммолардан бири сифатида гавдаланади. иқтисодиётнинг аксарият масалаларини, шунингдек қишлоқ хўжалик корхоналари ички масалаларини, давлатнинг ердан фойдаланганлик учун тўловлар сиёсатини ер тузиш ва ердан фойдаланиш муаммоларини ва ернинг сифат ҳолатини ва уни қиёсий баҳоламасдан туриб муваффақиятли ҳал қилиш мумкин эмас. баҳолаш муаммосини муваффақиятл...

Формат DOC, 44,0 КБ. Чтобы скачать "ерларни баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларида унинг аҳамияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ерларни баҳолаш, иқтисодиёт тар… DOC Бесплатная загрузка Telegram