молиявий бозорлар

PPTX 33 pages 345.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 33
4-мавзу. молия бозори ва инструментлари молиявий бозорлар режа: молиявий бозорнинг моҳияти ва аҳамияти. молия бозорининг таркиби ва ўзига хос хусусиятлари. молия бозори операциялари ва воситалари. бирламчи ва ҳосилавий қимматли қоғозлар. молия бозори кенг маънода қўлланиб, олди-сотди муносабатларига киришадиган мулк эгаларининг ўзаро алоқаларини тавсифлайди. молия ресурсларининг бозор орқали ўтадиган қисми молия бозорининг объектини ташкил этади. бундаги муносабатлар мулкдорлар билан пулга эҳтиёжмандлар ўртасида юз беради. молия бозорларининг самарали фоалият кўрсатиши учун маълум муҳит мавжуд бўлиши шарт. авваламбор, мазкур шарт иқтисодий тизим барқарорлиги ва молия тизимининг эркин ва ишончли ҳаракат қилишига мўлжалланган қонунчиликка асосланиши талаб қилинади. молия бозорининг асосий функцияларидан бири – молиявий инструментларнинг объектив бозор курсини (нархини) шакллантиришдир. молия бозори вазифаларини асосий ва қўшимча вазифаларга ажратиш мумкин. асосий вазифалари унинг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти ва қулай шароитларни таъминлаши билан ифодаланади. молия бозорининг асосий вазифалари қуйидагилар: иқтисодиётнинг реал секторига инвестицион молия ресурсларни самарали жалб қилиниши; капитални самарасиз тармоқдан самаралисига қайта тақсимланиши; давлат бюджетига …
2 / 33
рларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва мақсад-манфаатларини таъминлаш. молия бозори таркибига қуйидагилар киради: пул бозори қимматли қоғозлар бозори валюта бозори инвестиция бозори ссуда капитали бозори суғурта бозори ва ҳ.к. пул бозори – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар ва пулга муҳтож бўлган субъектлар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. пул бозори давлат хазинасига бевосита нақд пул тушишини таъминлайди ва фирма ёки жисмоний шахсларга ўзларининг вақтинчалик бўш маблағларидан даромад олишга имкон беради. қимматли қоғозлар бозори - у даромад келтирувчи дивиденд ва фоиз келтирувчи қимматли қоғозлар муомаласи орасидаги муносабатларни англатади. валюта бозори – бунда турли мамлакатлар валютаси олди-сотди қилинади. бу бозорда корхона, фирма, давлат идоралари ва фуқаролар қатнашадилар. валюта бозори амалиётда кщпинча валюта билан савдо қилувчи банклар кўринишида бўлади. ҳозирги вақтда валюта муомалалари асосан ақш долларида ва еврода олиб борилади. инвестиция бозори - фойда, дивиденд ёки даромадларнинг бошқа шаклларини олиш мақсадида сақлаб, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга, шунингдек, қимматли қоғозларга сармоя қуйиш борасидаги муносабатларни англатади. …
3 / 33
раси асосида иқтисодиёт субъектлари ўртасида тартиблашган тарзда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишининг коммутатори”. бунда бозор конъюктураси фискал ва монетар сиёсатлар ёрдамида тартиблаштирилади; “иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш катализатори” сифатида илмий-техникавий прогресс ва инновацияларни рағбатлантиради; давоми “бозор қатнашчилари таркибини интернационализатори” сифатида иқтисодий глобаллашувни ривожлантиради; “молиявий инструментлар ва улар билан боғлиқ операцияларни стандартизатори” сифатида молиявий глобаллашув жараёнини ривожлантиради; давоми “иқтисодиёт субъектларининг инвестицион фаоллигини стимулятори” сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш. инвестицион фаоллик молия бозорида инвесторларнинг ҳақ-хуқуқларини ҳимояланганлик даражаси ва рисклар шароитида молияни самарали бошқарилишга боғлиқ; “бозор иқтисодиёти шароитидаги стихияли жараёнларни регулятори”. бундай жараёнлар маълум индикаторлар (кўрсаткичлар) ёрдамида баҳоланиб, уларнинг критик (чегаравий) қийматларини билган ҳолда маълум регулятив воситалар ёрдамида тартиблаштирилади; давоми “бозор нархлари стабилизатори” сифатида бозор савдоси тенденцияларини (динамикасини) барқарорлаштиради, талаб ва таклифни мувозанатлаштиради “иқтисодиётни тартиблашган фаолиятини таъминловчи алгоритмик процессор” сифатида барча молиявий муносабатларни бозор қатнашчилари томонидан мақсадли стратегик тарзда амалга оширилишига кўмаклашади давоми “активлар секьюризатори” сифатида самарасиз реал активларни қимматли қоғозларга трансформациялаб, …
4 / 33
аолият бўйича ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштиради “иқтисодиётнинг инвестицион муҳити сифати ва муаммолари даражасини анализатори” “бозор қатнашчиларига ўз муаммоларини англашга, баҳолашга ва ҳал қилишга кўмаклашадиган механизм” давоми “эквивалент кўзгу” сифатида барча бозор қатнашчиларининг фаолият натижалари сифатини бевосита ва билвосита акс эттиради ҳамда келажакдаги стратегияларини мақсадли қуришга кўмаклашади; спекулятив операциялар тотализатори” сифатида бозор қатнашчиларини кутилажак, аммо рискли, манфаатлар томон чорлайди. буни эсда сақланг!!! қарз инструментларини яна қайд қилинган даромад инструменти (fixed-income instruments) деб ҳам аташади. зеро, улар бўйича келгусида қайд қилинган суммани тўлаш ваъда қилинади. уларни яна қаттиқ фоизли қимматли қоғозлар деб аташ ҳам мумкин. қарз инструментлари, шунингдек, қарзни узиш муддати асосида ҳам классификацияланади. қисқа муддатли (қарз узиш муддати бир йилдан кам бўлган) қарз мажбуриятлари бозори пул бозори (money market) номига эга. узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ва акциялар бозори эса капитал бозори (capital market) деб номланади. акция – бу фирма мулкдорлари томонидан унинг активлари қисмига қўйиладиган талабдир. корпорация капитали улушига эгалик қилишдан …
5 / 33
маълум бир миқдордаги активларни белгиланган нархда опцион амал қилиш муддатининг ўтиб кетиши ёки тугагунига қадар исталган пайтда сотиб олиш ҳуқуқини берадиган воситадир. сотишга опцион, ёки «пут» опцион (put option) – бу, эгасига опцион амал қилиш муддатининг ўтиб кетиши ёки тугагунига қадар хоҳлаган пайтда контракт бўйича ўрнатилган нархда маълум бир миқдордаги активларни сотиш ҳуқуқини берадиган воситадир. актив эгаси ушбу активни сотиш учун опцион сотиб олар экан, ўзини унинг нархи контрактда кўрсатилганидан камайиб кетиш хавфидан самарали суғурта қилади. форвард контрактлар деб, контрактда кўрсатилган нарх ва вақт бўйича маълум бир активларни бир томон сотиб олиш мажбуриятини, иккинчи томон эса сотиш мажбуриятини олувчи воситаларга айтилади. бу хил контрактлар сотувчига ва харид қилувчига ушбу активларнинг келгусида сотиладиган нархининг ноаниқлигига боғланиб қолмаслик имконини беради. қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори - бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг вакили томонидан дастлабки сармоядорга сотиш бозоридир. эмитент томонидан қимматли қоғозларни такрор чиқарилиши …

Want to read more?

Download all 33 pages for free via Telegram.

Download full file

About "молиявий бозорлар"

4-мавзу. молия бозори ва инструментлари молиявий бозорлар режа: молиявий бозорнинг моҳияти ва аҳамияти. молия бозорининг таркиби ва ўзига хос хусусиятлари. молия бозори операциялари ва воситалари. бирламчи ва ҳосилавий қимматли қоғозлар. молия бозори кенг маънода қўлланиб, олди-сотди муносабатларига киришадиган мулк эгаларининг ўзаро алоқаларини тавсифлайди. молия ресурсларининг бозор орқали ўтадиган қисми молия бозорининг объектини ташкил этади. бундаги муносабатлар мулкдорлар билан пулга эҳтиёжмандлар ўртасида юз беради. молия бозорларининг самарали фоалият кўрсатиши учун маълум муҳит мавжуд бўлиши шарт. авваламбор, мазкур шарт иқтисодий тизим барқарорлиги ва молия тизимининг эркин ва ишончли ҳаракат қилишига мўлжалланган қонунчиликка асосланиши талаб қилинади. молия бозорининг асосий фу...

This file contains 33 pages in PPTX format (345.7 KB). To download "молиявий бозорлар", click the Telegram button on the left.

Tags: молиявий бозорлар PPTX 33 pages Free download Telegram