ota-ona va bola munosabatlari psixologiyasi

PPTX 28 sahifa 2,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
боланинг ота-онаси билан муносабати психотерапияси 15-маъруза: ота-она ва бола муносабатлари психологияси режа: 1.onalik va otalik psixologiyasi. 2.bola shaxsini shakllanishida ota va onaning roli. 3.ota –onalarning bola bilan о‘zaro munosabat va muloqot uslublari. 4.bola tomonidan ota-onalarning va ota-onalikning idrok etilishi. таянч тушунчалар: амбивалент боғлиқлик перинатал психология оналик депривакцияси oилавий муносабатларнинг энг таъсирли, жозибали ва муҳим бўлаги – бу она-бола муносабатларидир. уларнинг муҳимлиги шундаки, айни дастлабки мулоқот ва меҳрли муносабатлар боланинг кейинги психик ва ақлий тараққиётини ҳамда онанинг хулқ-атворини шакллантиради. бола туғилишининг дастлабки онларида она ва бола ўзаро ҳиссан ва психологик жиҳатдан боғланган бўлиб, иккаласи бир тан, бир вужуд ҳисобланади. шу боис уларнинг муносабатларида симбиотиклик (бир хиллик, қўшилиб кетганлик, яхлитлик) бўлади. бола улғайиб, катта бўлгани сари улар ўртасидаги масофа, психологик дистанция ортиб бораверади, симбиоз муносабатлар ақлий-когнитив муносабатлар шаклидаги психологик алоқаларга айланиб кетаверади. оламни она орқали билишга имкон берувчи психологик ҳолатлардан яна бири – бу ҳиссий-эмоционал боғланганликдир. инглиз психиатри жон боулби томонидан ишлаб …
2 / 28
ач, атрофга қарайди, қидиради, лекин она қайтгач, унга талпиниши минимал бўлиб, ҳаттоки, тескари қараб ҳам олади, ўйинчоқларини ўйнашда давом этаверади; авбивалент боғлиқлик. онаси кетгач, гўёки қотиб қолгандай депрессияга тушади, ўйнамайди ҳам атрофга қарамайди ҳам; онаси қайтгач, онасига талпинмайди ҳам, ундан қочмайди ҳам. унинг хафалигини ҳам, хурсанд эканлигини ҳам англаш қийин бўлади; тартибсиз боғлиқлик. болада онага нисбатан боғлиқликни кузатиш қийин, гўёки болага барча нарса бефарқдай, қилиқларда мантиқни кузатиш мушкул. “нечта фарзандингиз бор?” саволига берилган жавоблар фарзандлар сони “ижтимоий фикр” “оила” шаҳар қишлоқ шаҳар қишлоқ 1 та 16,4 9,8 17,4 19,2 2 та 33,6 20,6 34,9 37,7 3 та 25,2 21,2 29,4 24,0 4 та 12,7 27,9 10,2 16,2 5 ва ундан кўп 12,1 27,9 0 1,5 ота-оналик установкалари ва тарбия шакллари оила, ундаги шахслараро муносабатлар, эр-хотин ва ота-она ҳамда болалар муносабатлари кўплаб тадқиқотларнинг объекти ва предмети бўлган. бу борада ўзбекистон олимларининг ишлари ҳам диққатга молик. лекин бу ҳақда маҳаллий матбуотда, республика …
3 / 28
бўлади. ота-она бу ишни ҳаёт тарзига айлантиради, яъни она учун ҳам, ота учун ҳам бола тарбияси ҳаётининг мазмун-муддаосига айланади. ғамхўрликдан устун келадиган гиперпротекция – бунда эркалатишдан кўра ота-она томонидан боласининг ҳар бир юрган қадами ва хатти-ҳаракатини назоратга олиш орқали унга эътибор бериш назарда тутилади. шунинг учун бу тарбия услубида турли хил таъқиқлар, чегаралашлар (“у мумкин эмас”, “бу мумкин эмас” қабилида) бисёр бўлади. ўта кучли ахлоқий масъулият – бунда ота-она томонидан болага нисбатан талаблар даражаси юқори бўлади, лекин унинг асл хоҳиш-истаклари, эҳтиёжлари унчалик эътиборга олинмайди. ота-она боласининг келажагини пухта қилишни ўйлаб, унинг юриш-туриши учун ўзларини масъул деб ҳис қилган ҳолда, шахсий тасаввуридаги инсонни яратишга, шахсни шакллантиришга уринадилар, баъзан назорат остида боланинг ёши, ақлий ёки жисмоний имкониятларига зид талаблар, топшириқлар ҳам берилаверади. масалан, “сен тўнғичимизсан, укаларингга сен қарашинг керак”, деган маънода унга оиладаги кичик аъзоларга ёки касалликка чалинган оила аъзосини парвариш қилиш каби масъулиятли ва оғир ишлар ҳам юкланади. эмоционал раддия – …
4 / 28
ни ўйлаб яшайди. бундай оилада болани у ёки бу хулқи учун жазолаш одат тусига кириб қолади, бола қўрққанидан ота-она ҳукмига итоат этаётганлиги, бунинг истиқболда ёмон асоратлари борлигини катталар билмайдилар, билсалар ҳам бу усул улар учун самарали туюлади. айбдорлик, айбга яраша жазо каби усуллар бола хулқ-атворини бошқарувчи психологик омилга айланади, у ҳам келажакда доимо айбдорларни қидиришга ўрганиб боради. гипопротекция – шундай ҳолатки, унда ота-онанинг бола билан шуғулланишга ё вақти етишмайди, ёки бу ишни бошқаларга юклаб қўяди. айрим ота-оналар шу тарзда ҳаёт кечириб, фарзандларини умуман назорат ҳам қилмайди, унинг тақдирига бефарқ бўлади, ғамхўрлик кўрсатмайди, боласининг келажагига қайғурмайди. гипопретекциянинг яширин шаклида ота-она бола устидан номига нималардир қилгандай бўлади. лекин аслида уларни фақат ўзларининг кундалик муаммолари қизиқтиради. бола бу ҳолатларни таҳлил этиб, ўзининг керак эмаслигини, оилада ортиқча эканлигини англаб боради. гипопротекциянинг ҳам ҳаддан зиёд шакли борки, унда бола ота-она назоратидан атайлаб ташлаб қолдирилгани сабабли, унинг нотўғри йўлларга кириб кетаётганлигига ҳам катталар бефарқ бўладилар. а.е. …
5 / 28
айверади. бола томонидан ота-оналарнинг ва ота-оналикнинг идрок этилиши г.т. хоментаускас (1989) оилада ота-она хулқ-атвори ва боланинг бу хатти-ҳаракатларни идрок қилиши ва ота-онага муносабатининг 5 та асосий кўринишларини таҳлил қилган: демократик болага нисбатан ҳаддан зиёд меҳрибонлик (гиперпротекция болага нисбатан эътиборсизлик, меҳрсизлик ота-она меҳрига тўймаган болани асраб олиш. ёлғиз ота-оналар. ота ёки онадан бири мавжуд бўлган оилаларнинг пайдо бўлишига турли сабаблар бор: ажрим туфайли биттаси қолади, никоҳсиз пайдо бўлган оила шароити, бунда онанинг ёши катта бўлиши ҳам (ёши ўтиб бораётганлигидан никоҳсиз бўлса ҳам битта фарзанд туғиб, уни ёлғиз ўзи катта қилади), жуда ёш бўлиши (тасодифан ёшлик қилиб қиз мактаб ёшидаёқ она бўлиб қолган ҳолатлар) ҳам мумкин. одатда турли сабабларга кўра ёлғизланиб қолган нотўлиқ оила аъзолари жамиятдан анча айри яшашга, ёлғизликка маҳкум бўлади, бундай оилалар молиявий инқирозларга ҳам учрайди. динимизда фарзанд тарбияси масалалари фарзандларнинг келажакда гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ота-она фарзанди ҳақига қиладиган хайрли дуолар ўрни беқиёсдир. чунки дуо ибодат мақомида. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ota-ona va bola munosabatlari psixologiyasi" haqida

боланинг ота-онаси билан муносабати психотерапияси 15-маъруза: ота-она ва бола муносабатлари психологияси режа: 1.onalik va otalik psixologiyasi. 2.bola shaxsini shakllanishida ota va onaning roli. 3.ota –onalarning bola bilan о‘zaro munosabat va muloqot uslublari. 4.bola tomonidan ota-onalarning va ota-onalikning idrok etilishi. таянч тушунчалар: амбивалент боғлиқлик перинатал психология оналик депривакцияси oилавий муносабатларнинг энг таъсирли, жозибали ва муҳим бўлаги – бу она-бола муносабатларидир. уларнинг муҳимлиги шундаки, айни дастлабки мулоқот ва меҳрли муносабатлар боланинг кейинги психик ва ақлий тараққиётини ҳамда онанинг хулқ-атворини шакллантиради. бола туғилишининг дастлабки онларида она ва бола ўзаро ҳиссан ва психологик жиҳатдан боғланган бўлиб, иккаласи бир тан, бир вужу...

Bu fayl PPTX formatida 28 sahifadan iborat (2,5 MB). "ota-ona va bola munosabatlari psixologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ota-ona va bola munosabatlari p… PPTX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram