o’zbekistonda “yashil iqtisodiyot”ni rivojlantirish va shakllantirish bosqichlari

PPTX 30 стр. 17,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
презентация powerpoint 6-mavzu: o’zbekistonda “yashil iqtisodiyot”ni rivojlantirish va shakllantirish bosqichlari. режа: ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси: зарурияти ва мақсади. ўзбекистонда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш истиқболлари. яшил иқтисодиёт сиёсати мақсадларига эришиш режалари ва лойиҳаси. иқлим ўзгариши билан боғлиқ ўсиб бораётган глобал таҳдидларга комплекс жавоб қайтариш мақсадида 2015 йил 12 декабрда франция пойтахтида ўтказилган бмт иқлим ўзгариши доиравий конвенцияси (бмт иўдк) конференциясининг 21-сессиясида париж битими қабул қилинди. ушбу битим 2016 йил 4 ноябрда кучга кирди ва 2020 йилдан бошлаб амалга оширилади. ҳозирги вақтда париж битимини имзолаган 197 мамлакатдан 180 таси ушбу ҳужжатни ратификация қилган. париж битимининг мақсади 2030 йилда 2020 йилга нисбатан сайёрамизда глобал исишни индустриал ривожланиш давридаги ўртача ҳароратга нисбатан цельсий шкаласи бўйича 2 с га сақлаб туриш ҳамда ҳароратнинг 1,5 с гача ўсишини чеклашга ҳаракат қилишдан иборат бўлиб, 2050 йилга келиб иссиқхона газларини глобал ажратмаларини 40-70 %га камайтиришни ва 2100 йилга келиб унинг 0 ёки манфий кўрсаткичга етказиш талаб этилади. …
2 / 30
идан фойдаланиш ва инновацион технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик (10-модда); иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги ҳамкорлик, бу мамлакатга иқлим ўзгаришига мослашишни кучайтириш ва заифликни камайтириш учун мослашиш чора-тадбирларини амалга ошириш имкониятини (миллий манфаатларни) таъминлайди. бу орол фожиаси муаммосини ҳал этиш нуқтаи- назаридан муҳим ҳисобланади; иқлим ўзгариши натижасида олинган зарарлар далиллари тақдим этилган ҳолатларда иқлим ўзгаришининг ноқулай таъсири оқибатлари донорлар томонидан бартараф этилади. 2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, жумладан, париж битими мажбуриятлари бажарилиши мақсадида 2019 йил 4 октябрда ўзбекистон республикаси президентининг “2019-2030 йиллар даврида ўзбекистон республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги пқ-4477-сон қарори қабул қилинди. стратегиядан кўзланган мақсад мамлакатда амалга оширилаётган тузилмавий ислоҳотларга “яшил” иқтисодиёт тамойилларини интеграция қилиш орқали ижтимоий ривожланишга, иссиқхона газларининг ажратмалари даражасини пасайтиришга, иқлим ва экология барқарорлигини таъминловчи мустаҳкам иқтисодий тараққиётга эришишдан иборат. ўзбекистонда узоқ муддатли истиқболда “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси қуйидаги тамойилларга асосланади: барқарор ривожланиш соҳасида миллий мақсад ва вазифаларга мувофиқлик; ресурслардан …
3 / 30
убликасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясининг тўртта устувор йўналишлари белгиланган бўлиб асосий эътибор: энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўзлаштириш, иқлим ўзгаришлари оқибатларига мослашиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини ишлаб чиқишга қаратилганлигини кузатиш мумкин. мақсадли кўрсаткичлар кутилаётган натижа иссиқхона газларининг яимга нисбатан солиштирма ажратмаларини қисқартириш 2010 йилдаги даражадан 10%га қисқартириш энергия самарадорлигини ошириш икки баравар тикланадиган энергия манбаларини янада ривожлантириш умумий электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг 25%идан кўпроғига етказиш аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий, арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имкониятини яратиш 100%гача саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва саноат раёнларидан янада кенг фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш энергия самарадорлигини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш мотор ёқилғиси ва автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш, электр транспортни ривожлантириш энергия самарадорлик ва экологик жиҳатдан яхшилаш иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш 1 млн. гектаргача майдонда томчилатиб суғориш технологиясини …
4 / 30
стонда аксарият ривожланаётган мамлакатлар сингари “яшил энергетика” секторининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган қатор омиллар мавжуд: биринчидан, анъанавий энергия ишлаб чиқаришга нисбатан тикланадиган энергия ишлаб чиқариш харажатларининг юқорилиги ва ўрнатилган ускуналар қувватининг пастлиги. иккинчидан, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган молиявий (тарифлар, солиқлар) қўллаб- қувватлаш механизмининг чуқур ишлаб чиқилмаганлиги. учинчидан, замонавий бошқарув тизимларига асосланган илғор техника ва технологияларнинг ривожланмаганлиги. тўртинчидан, аксарият ривожланаётган мамлакатлар сингари аҳолининг замонавий тикланадиган энергия манбалари тўғрисида етарлича маълумотга эга эмаслиги. бешинчидан, тикланадиган энергия соҳасида инновацион технологияларнинг жадал суръатларда ривожланиши. олтинчидан, “яшил энергетика” секторининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллардан бири атом энергетикасининг ривожланиши ҳисобланади. тадқиқотлар кўрсатишича, муқобил манбалар ҳисобидан экологик соф энергия ишлаб чиқариш атом электр станцияларига нисбатан 20 марта қимматга тушади. ҳисоб-китобларга кўра, жаҳон кўмир захиралари 270, нафть – 50, газ – 70 йилга етади. атом электр станцияларида ишлатиладиган уран захиралари миқдори 5,7 млн. тоннани ташкил этади ва унинг захиралари 2500 йилга етади. айрим мамлакатларда атом электр станцияларининг …
5 / 30
станциялари асосан марказий ва жанубий вилоятларда (жиззах, самарқанд, бухоро, қашқадарё ва сурхондарё вилоятлари) жойлаштириш кўзда тутилган. бироқ, республиканинг бошқа минтақаларида 50-200 мвт қувватга эга қуёш электр станциялари қурилади. водород қуйидаги ўринларда ишлатилиши мумкин: а) ёқилғи сифатида – водород ёниши жараёнида фақат сув буғлари ажралиб чиқади. ёниш жараёнида олинган иссиқлик энергияси бевосита иссиқлик энергияси сифатида ишлатилиши, иссиқлик электр станцияларида электр энергияга айлантирилиши ҳам мумкин. б) ёқилғи элементлари сифатида – бу элементда водород ёқиш жараёнисиз тўғридан-тўғри электр энергияси олинади. жараён натижасида фақат тоза сув ҳосил бўлади. бу элементлардан водород автомобилларда ҳам фойдаланилади. “яшил энергетика” нуқтаи назаридан водородли ёқилғи элементларида фойдали иш коэффициенти ўта юқори – 70-90%. қиёслаш учун: энг яхши ички ёнув двигателлари фойдали иш коэффициенти 35-40%ни ташкил қилади. қуёш электр станциялари учун фойдали иш коэффициенти атиги 15-20%ни ташкил қилади ва об-ҳаво шароитига бевосита боғлиқ. энг яхши шамол электр станцияларининг фойдали иш коэффициенти 40%гача чиқади, бу буғли генераторларникига тенг, лекин шамол станциялари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o’zbekistonda “yashil iqtisodiyot”ni rivojlantirish va shakllantirish bosqichlari"

презентация powerpoint 6-mavzu: o’zbekistonda “yashil iqtisodiyot”ni rivojlantirish va shakllantirish bosqichlari. режа: ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси: зарурияти ва мақсади. ўзбекистонда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш истиқболлари. яшил иқтисодиёт сиёсати мақсадларига эришиш режалари ва лойиҳаси. иқлим ўзгариши билан боғлиқ ўсиб бораётган глобал таҳдидларга комплекс жавоб қайтариш мақсадида 2015 йил 12 декабрда франция пойтахтида ўтказилган бмт иқлим ўзгариши доиравий конвенцияси (бмт иўдк) конференциясининг 21-сессиясида париж битими қабул қилинди. ушбу битим 2016 йил 4 ноябрда кучга кирди ва 2020 йилдан бошлаб амалга оширилади. ҳозирги вақтда париж битимини имзолаган 197 мамлакатдан 180 таси ушбу ҳужжатни ратификация қилган. париж битимининг мақсади 2030 ...

Этот файл содержит 30 стр. в формате PPTX (17,6 МБ). Чтобы скачать "o’zbekistonda “yashil iqtisodiyot”ni rivojlantirish va shakllantirish bosqichlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o’zbekistonda “yashil iqtisodiy… PPTX 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram