"мен кимман?" тренинг машғулоти

DOCX 29 стр. 98,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 29
хулқи оғишган ўсмирлар учун тренинг машғулотлар “мен кимман?” тренинг машғулоти. машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: гуруҳий психокоррекцион фаолиятда ҳамда индивидуал психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлиб *эмоционал-ҳиссий соҳадаги бузилишларни, *қадриятлар тизимида юзага келган бузилишларни, *характер акцентуациясини психокоррекция қилишда, *шунингдек. мотивацион соҳани ривожлантириш, шахсдаги ижтимоий ролларни конструктив рефлексия қилиш ва психологик ресурсларни шакллантиришда,* шахслараро (гуруҳий, оилавий, ота-она ва фарзанд) муносабатларидаги бузилишларни коррекция қилишда. кун ва мак-партленднинг “мен кимман?” методикасининг фойдаланиш қулайлиги, соддалиги билан бир қаторда самарадорлиги ўрганиб чиқилди. мазкур методиканинг ўзига хослиги ва олиб борган тажрибаларимизнинг янгилиги шундаки, методикадан психологик консультация жараёнида бир вақтнинг ўзида профессионал психодиагностик тест ҳамда психокоррекцион таъсирга эга универсал методика сифатида фойдаланиш мумкин. юқоридагиларни эътиборга олиб, амалий психологлар кун ва мак-партленднинг “мен кимман?” методикасидан “хулқи оғишган” ўсмирлар билан психологик консультация олиб боришда фойдаланишса, психологик фаолият самарадорлиги янада жадаллашади. “мен кимман?” методикаси дастлаб 1945-йилда америкалик психологлар м.кун ва мак-партлендлар томонидан таклиф этилган бўлиб, тест методика сифатида тавсифланган. методиканинг назарий асоси …
2 / 29
адга мувофиқ эканлигини илгари суришган. хх аср охирларида рус тилида мазкур методикани бир қатор (т.в.румянцева, в.и.юрченко) модификациялари яратилган ва амалиётда фойдаланилган. республикамиздаги амалий психологлар фаолиятида ҳам мазкур методикага мурожаат қиладиган ҳамда ижтимоий психологик тренингларда ундан фойдаланадиган психолог олимлар (и.и.махмудов, х.м.алимов) мавжудлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. шундай бўлсада, психологларимиз илмий адабиётлар орқали “мен кимман?” методикасининг назарий ва амалий асослари билан тўлиқ таништирилмаган. методиканинг дастлабки варианти ва унинг модификациялари ўртасидаги асосий фарқларга тўхталадиган бўлсак, дастлабки вариантда (м.кун ва мак-партленд) синалувчи 12 дақиқада “мен кимман?” деган саволга 20 та ўзининг жавобларини бериши керак бўлган. йўриқнома ҳам шу тарзда берилган. т.в.румянцева таклиф этган модификацияга кўра, синалувчи 15 дақиқа давомида 20 тадан ортиқ жавоб бериши мумкин. в.и.юрченконинг (“шахснинг ўзига бўлган муносабатини белгиловчи 20 та таъкид” деб аталган) модификациясида синалувчига қўйиладиган саволлар иккита бўлиб, улар “мен кимман?” ва “мен қандайман?” тарзида берилган. синалувчи ушбу саволларнинг ҳар бирига 20 тадан 40 тагача жавоб бериши лозим бўлган. лекин, …
3 / 29
ан ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари билан олиб борган амалий тажрибаларига асосландик. муайян ўзгартиришлар ва қўшимчалар методиканинг самарадорлигини, универсаллигини, профессионаллигини ошириш мақсадида киритилган ҳамда бўлим мутахассислари томонидан ўтказилган психологик консультация ва тренингларда синовдан ўтказилган ҳолда самарали натижаларга эришилган. берилган талқинлар, ўз навбатида псхихокоррекцион тавсиялар билан бойитилган. психокоррекцион тавсияларни психолог консультация жараёнида синалувчига қадамма-қадам етказиб бориши мақсадга мувофиқ. шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, “мен кимман?” методикасидан нафақат индивидуал психологик консультацияда, балки гуруҳий ижтимоий психологик тренингларда ҳам фойдаланиш мумкин. методикадан гуруҳий тарзда фойдаланилганда, синалувчиларга талқин қилиш йўллари тренинг жараёнида тушунтирилади ва синалувчилар тренер кўрсатмалари асосида натижаларини мустақил ҳисоблашлари керак бўлади. тренер синалувчиларга олинган натижаларини бевосита тушунтириб боради. методика 13-14 ёшдан катта бўлган ўсмирлар учун мўлжалланган. методика учун керакли ресурслар: ручка ва а4 форматдаги қоғоз (ёзиш учун қулайлик бўлиши учун дафтарга ёзиш ҳам мумкин). синалувчига бериладиган йўриқнома: 15 дақиқа давомида “мен кимман, қандайман?” деган саволга иложи борича кўпроқ жавоб вариантларини беришингиз керак. жавобларингиз битта сўздан ёки …
4 / 29
м чегарасидан нариги томонига назар солгиси келмайди. жавоблар 8 тадан кам бўлса синалувчи ўзини очиб бергиси келмаган, ҳатто ўзи учун ҳам очиб бергиси келмаган. шунингдек, 9 та ва ундан кам бўлган жавоб вариантларига эга инсонлар, ўзини намоён эта олиш ва рефлексия даражаси паст, ўзи ҳақидаги тасаввури кундалик турмушидаги энг муҳим ёки кўп учрайдиган одатий ҳодисаларни ўйлайдиган инсонлардир. бундай инсонларга, ўзи ҳақидаги тасаввурини бойитиш, қизиқиш, интилиш, ҳарактер хусусиятлари ва қобилиятлари ҳақида кўпроқ ўйлаб кўриш тавсия этилади. ўзи ҳақида ўйлашга дангасалик қилмасликни маслахат бериш ҳам мумкин, чунки айрим инсонлар ўз шахсини чуқур ўрганишга дангасалик қилган ҳолда, ўзларини ҳаётда намоён этишга, ҳатто гоҳида ўрнини ва йўлини топишга қийналишади. 10 тадан 17 тагача жавоб берган синалувчилар – улар ўртача рефлексия ва ўзини намоён эта олиш даражасига эга. ўрта даража, ўзи ҳақида сўз кетганда, аниқ айтиши қийин, инсон ўзини қандай эканлигини биладигандек, бироқ унчалик яхши даражада эмас, ёки бўлмаса ўзи ҳақида камроқ ўйлайди. бундай инсонларга …
5 / 29
. бунда инсонлар ҳар қандай вазиятда ютуқ сари интилишини кўрсатади. ўз навбатида ўзини жуда яхши билиш, рефлексия ва ўзини намоён эта олиш даражасининг юқорилиги белгиси ҳам бўлади. қадриятлар талқини: шахсий қадриятларни талқин этиш. синалувчи томонидан берилган биринчи 4 та жавобни олий шахсий қадриятлар сирасига киритамиз. иккинчи 4 та жавоб иккинчи даражали қадриятлар сирасига киритилади ва қолган жавоблар ўз кетма-кетлиги бўйича кейинги даражадаги қадриятлар ҳисобланади. олий ва иккинчи даражали қадриятларни қуйидаги 4 та мезонлар (қадрият йўналишлари) асосида ажратиш мумкин. оила қадриятлари касб-фаолият (карьера) қадриятлари этиқодий қадриятлар муносабатларга йўналган қадриятлар ҳар бир берилган жавоб юқоридаги мезонларга боғлиқлиги таҳлил қилинади ва натижада у ёки бу қадриятларга мансуб деб топилади. шу орқали синалувчи қайси қадриятларни ўз шахсида устунроқ идрок қилишини аниқлаш мумкин. вақтни идрок этиш талқини: жавобларни қайси вақтга тааллуқли эканлигини таҳлил қилиш. келажакка, ҳозирга, ўтмишга ёки вақтдан ташқари жавоб вариантлари бўлиши мумкин. ўтмишга тегишли жавоблар кўпроқни ташкил этса, демак синалувчи учун унинг ўтмиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 29 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""мен кимман?" тренинг машғулоти"

хулқи оғишган ўсмирлар учун тренинг машғулотлар “мен кимман?” тренинг машғулоти. машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: гуруҳий психокоррекцион фаолиятда ҳамда индивидуал психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлиб *эмоционал-ҳиссий соҳадаги бузилишларни, *қадриятлар тизимида юзага келган бузилишларни, *характер акцентуациясини психокоррекция қилишда, *шунингдек. мотивацион соҳани ривожлантириш, шахсдаги ижтимоий ролларни конструктив рефлексия қилиш ва психологик ресурсларни шакллантиришда,* шахслараро (гуруҳий, оилавий, ота-она ва фарзанд) муносабатларидаги бузилишларни коррекция қилишда. кун ва мак-партленднинг “мен кимман?” методикасининг фойдаланиш қулайлиги, соддалиги билан бир қаторда самарадорлиги ўрганиб чиқилди. мазкур методиканинг ўзига хослиги ва олиб борган тажрибаларимизн...

Этот файл содержит 29 стр. в формате DOCX (98,5 КБ). Чтобы скачать ""мен кимман?" тренинг машғулоти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "мен кимман?" тренинг машғулоти DOCX 29 стр. Бесплатная загрузка Telegram