кўзғалувчан тўкималар ва уларнинг хоссалари

DOCX 7 sahifa 23,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
8 мавзу. кўзғалувчан тўкималар ва уларнинг хоссалари режа: 1. кўзғалувчан тўкималар ва уларнинг хусусиятлари. 2. нерв толалари, уларни турлари ва хоссалари. 3. кўзғалишни нерв толалари бўйлаб ўтказилиши. 4. синапс хакида тушунча. 5. кўзғалишни синапс оркали ўтказилиши. таянч иборалар:аксон, дендритлар, лабиллик (функционал харакатчанлик), нейрон (алоқа тузилмаси), нерв толалари, рефрактерлик, синапс,утказувчанлик, қўзғалиш, парабиоз, қўзғалувчанлик. организмда содир бўладиган жараёнларни икки турга, яъни вегетатив ва соматик функсияларга ажратилишили маълум. одам вегетатив функсияларини (модда алмашинув, нафас, ҳазм, айирув, ўсиш, кўпайиш) рўёбга чиқиши, ифодаланиши, уларнинг моҳияти нерв системаси орқали бошқарилади. бу бўлимда одам соматик функсияларини (ҳаракат фаолиятини) моҳияти, уларнинг рўёбга чиқиши вегетатив функсиялар ва функтсионал системаларни тузилиши шаклланиши билан узвий боғлиқлиги, ҳамда нерв система бўлим-ларининг уйғунлашуви, бош мия пўстлоғи назоратида бўлади. одам ҳаракат фаолияти махсус система (нерв мускул тўқималари) орқали амалга оширилади. одам организмининг барча тўқима ҳужайралари турли омиллар таъсирига, ўзларида содир бўлиб турган фаоллик ҳолатини ўзгартириш билан жавоб беради: без ҳужайралари суюқлик (шира, гормон) ажратиш, …
2 / 7
з; таъсирчанлик – қўзғалувчан тўқималарнинг омил таъсирини қабул қилиш қобилияти. қўзғалувчанлик – нерв, мускулнинг омил таъсирига махсус реаксия, яъни қўзғалиш (електр импулси) билан жавоб бериш қобилияти. қўзғалиш – омил таъсирида рўёбга чиқадиган мураккаб биологик жараён, у ҳужайрада модда алмашинуви, иссиқлик ҳосил бўлиши ва функтсионал ўзгариши натижасида мембрана қутбларини алмашиниши (деполяризатсия)дан иборат. тормозланиш – омил таъсирида рўёбга чиқадиган жараён, лекин ҳужайрада содир бўлиб турган фаоллик ҳолатини пасайиши ва сусайиши, ёки мутлақ тўхташидан иборат. қўзғалиш ва тормозланиш ҳужайраларда омиллар таъсирида ҳосил бўладиган физиологик жараёндир. шунинг учун улар ҳосил бўлиш жиҳатдан бир ҳил жараёнлардир, лекин уларнинг ташқи ифодаланиши ҳар хил. бу икки физиологик жараён доимо ўзаро таъсирда бўлиб, тўқималарнинг фаоллик ҳолатини аниқлайди. фаоллик ҳаракатчанлиги (лабиллик) – ташқи муҳит таъсирларига организмнинг муайян тезлик билан жавоб қобилияти. одамнинг фаоллик ҳаракатчанлиги турлича ва ўзгарувчан. организм ҳаёт фаолиятидаги ҳар қандай ўзгаришлар нерв-мускул тўқималарининг фаоллик ҳаракатчанлигини ўзгариши билан боғлиқ. организмнинг индивидуал ривожланиши ҳам фаоллик ҳаракатчанлиги билан боғлиқдир. фаоллик …
3 / 7
шни ҳосил бўлиши ва қўзғалувчанлик қобилиятини эса пасайиши билан боғлиқ, у 1 мсек давом этади. нисбий фаза – тўқима қўзғалувчанлигини ўсиши, ортиши, билан, яъни тўқима қўзғалувчанлигини тикланиши билан боғлиқ. парабиоз – табиий муҳитда омилларнинг турли таъсир этиш кучига мувофиқ жавоб кузатилади, лекин нервга омил узлуксиз таъсир этиб турганида унга яна кучли омил таъсир эттирилса жавоб реактсияси омилларнинг таъсир этиш кучига боғлиқ бўлмайди, чунки нерв фаолиятида кетма - кет содир бўлувчи турли ўзгаришлар кузатилади. бу ўзгаришларни э.введенский ўрганиб уни парабиоз деб атаган. парабиоз ҳодисаси уч фазада кузатилади. 1) тенглаштирувчи фаза – турли кучли омиллар таъсирига нерв бир хил жавоб беради, чунки бу фазада нервнинг қўзғалувчанлигини пасайиши кучли ва тез таъсир этувчи омиллар таъсирида кучсиз омил таъсирига нисбатан кўпроқ намоён бўлади. 2) парадоксал фаза – ( нотўғри, кутилмаган) - омил таъсири қанча кучли бўлса, унинг таъсирига бўлган жавоб шунча кичик бўлади. кучсиз ва ўртача кучли омиллар таъсирига жавоб реактсияси кузатилади, лекин кучли …
4 / 7
диаметри (йўғонлиги) ва импулсни ўтказиш тезлигига ва уни йўналишига кўра эрлангер-гассер бўйича 3 турга ажратилиши жадвалда кўрсатилган. нерв тола тури функсияси ўртача диаметри мкт импулсни ўртача ўтказиш тезлиги - м/с а афферент ва скелет мускулини ҳаракатлан-тирувчи нерв толалар 13-22 100 (70-120) б терининг босимни, ҳаро-ратни, тақалишни сезувчи афферент нерв толалари оғриқни сезувчилар 8-13 <3 0,5-1 50 (30-70) 15 (12-30) 1 (0,5-2) с симпатик тугунолди нерв толалари 1-3 7 (3-15) а ва б нерв тола турлари миелин қобиқли, с эса миелин қобиқсиз толалари деб аталади. импулсларни аъзолардан мнсга ўтказувчи толалар – афферент, мнс дан импулсларни аъзоларга ўтказувчилари эса эфферент нерв толаларидир. нерв толаларига қуйидаги хусусиятлар хос: 1. қўзғалувчанлик 2. импулс ўтказувчанлик 3. импулсни бир йўналишда ўтказиш (лекин ажратиб олинган нерв толаларида эса импулс нерв толаси бўйлаб икки томонлама ўтказилади). 4. импулс фақат таъсирланган нерв толалари бўйлаб ўтказилади. 5. импулслар нерв толалари бўйлаб камаймасдан (декре-ментсиз) ўтказилади, яъни импулслар нерв толаси бўйлаб бир …
5 / 7
ра ва нерв тола мембранаси бўйлаб тарқалади. шунинг учун ҳаракат потенсиалларини тарқалувчан потенсиал ҳам деб аталади. электр потенсиаллари импулс шаклида нерв толалари бўйлаб тарқалади. нерв толалари бўйлаб импулслар узлуксиз ва узлукли яъни сакраб-сакраб (салтотор) тарқалади. импулсларнинг бундай ўтказилиши нерв толаларининг миелин қобиғли ёки қобиғсизлигига боғлиқ. нерв толалари бўйлаб импулсларни ўтказилиши уларнинг диалектрига, мембрананинг қаршилигига ва сиғимига боғлиқ. импулс нерв миелин қобиғли нерв толаларида катта тезлик билан ўтказилади, чунки миелин қобиғ узлукли, шунинг учун импулс салтатор, яъни сакраб-сакраб ўтади. миелинли нерв толаларида импулслар фақат миелин қобиғни узилган ранве қисмлари орқали ўтади. миелинсиз нерв толаларида эса импулслар электр токи каби узлуксиз ўтади, лекин импулсни ўтиш тезлиги секин бўлади. ив. импулслари нерв толалари учидан бошқа ҳужайра ва тўқималарга нерв ёки мускул, без махсус тузилма – синапс ва электр майдони – синапс орқали ўтказилади. синапс – морфо функсионал тузилма. у синапс олди, синапс кети мембраналаридан ва синапс тирқичидан иборат. синапс олди ва кети мембраналарини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кўзғалувчан тўкималар ва уларнинг хоссалари" haqida

8 мавзу. кўзғалувчан тўкималар ва уларнинг хоссалари режа: 1. кўзғалувчан тўкималар ва уларнинг хусусиятлари. 2. нерв толалари, уларни турлари ва хоссалари. 3. кўзғалишни нерв толалари бўйлаб ўтказилиши. 4. синапс хакида тушунча. 5. кўзғалишни синапс оркали ўтказилиши. таянч иборалар:аксон, дендритлар, лабиллик (функционал харакатчанлик), нейрон (алоқа тузилмаси), нерв толалари, рефрактерлик, синапс,утказувчанлик, қўзғалиш, парабиоз, қўзғалувчанлик. организмда содир бўладиган жараёнларни икки турга, яъни вегетатив ва соматик функсияларга ажратилишили маълум. одам вегетатив функсияларини (модда алмашинув, нафас, ҳазм, айирув, ўсиш, кўпайиш) рўёбга чиқиши, ифодаланиши, уларнинг моҳияти нерв системаси орқали бошқарилади. бу бўлимда одам соматик функсияларини (ҳаракат фаолиятини) моҳияти, улар...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (23,8 KB). "кўзғалувчан тўкималар ва уларнинг хоссалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.