mijozlar uchun ish rejasi va foydalanishni ta'lim etish

DOCX 6 pages 23.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин сўнгги пайтда карантин чоралари секин-аста юмшатилаётганига қарамай, хотиржам бўлишга ҳали эрта. биронта ҳудуд касаллик яна қўзғаши ва бизнес учун қоидалар қатъийлаштирилишидан суғурталанган эмас. шу сабабли масофавий ишлаётган ходимларини қайтараётган ҳар бир ташкилот уларни яна ўша усулда ишлашга ўтказишга тайёр бўлиши лозим. бу вазиятда кейинчалик текширувчиларда ҳеч қандай эътирозлар юзага келмаслиги учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш муҳим аҳамиятга эга. қандай қилиб ходимни масофавий ишга ўтказиш мумкин деган мавзуни илгари ёритган эдик. ушбу тартиб-таомилнинг энг муҳим жиҳатларига батафсил тўхталиб ўтамиз. 1. барчани расмийлаштириб бўлмайди ходимнинг меҳнат функцияси компания ҳудудида ҳозир бўлиш билан бевосита боғлиқ бўлса, унинг масофавий ишлашини расмийлаштириб бўлмайди. масалан, юрист, бухгалтер ёки маркетолог масофавий усулда ишлай олади, фаррош ёки фрезерчи ишчи эса – йўқ. 2. қўшимча келишувда нималар кўрсатилади карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби …
2 / 6
ҳудудидаги ишлаш учун шарт-шароит бўлган ҳар қандай яшаш учун мўлжалланган ёки вақтинчалик турар жой масофавий ишловчи ходимнинг иш жойи бўлиши мумкин; - иш графиги, шу жумладан – иш ҳафтаси муддати ва дам олиш кунлари; - ходим ва иш берувчи ўртасида электрон ҳужжат алмашиш қандай амалга оширилиши; - иш берувчи ходимни жиҳозлар ва алоқа воситалари билан таъминлаши ёки таъминламаслиги; - шахсий жиҳозлари, уяли алоқа телефони ва интернетидан фойдаланадиган ходимнинг харажатларини иш берувчи қандай қоплаши; - иш берувчи берган жиҳозлар бузилган тақдирда ходим етказган зарарни қандай қоплаши; - томонларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва шартларига риоя этиш бўйича мажбуриятлари; - ишлаб чиқариш зарурати юзага келган тақдирда ходимни доимий иш жойига ўтказиш шартлари. вазиятга қараб қўшимча келишувда қуйидагиларни ҳам қайд этишни тавсия қиламиз: - иш режимини, агар у меҳнат шартномасида кўрсатилганидан фарқланадиган бўлса. умумий қоидага кўра, масофавий ишловчи ходим иш вақти режимини мустақил равишда белгилайди. бироқ иш берувчи учун у муайян соатларда ишни …
3 / 6
а меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича бошқа ҳужжатларнинг амал қилиши масофавий ишловчи ходимларга нисбатан татбиқ этилади. уларнинг бошқа ходимлар сингари ҳуқуқлари кафолатланади. шу жумладан қуйидагиларга бўлган ҳуқуқи: - ҳар куни ва ҳар ҳафта дам олиш; - иш ҳақини тўлиқ ҳажмда олиш; - ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил; - вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олиш; - рағбатлантирувчи тўловлар ва ҳ.к. вазият. раҳбар масофавий ишловчи ходимни офисга келишга мажбурлай оладими? ходимнинг раҳбарият билан алоқа боғлаш тартибини оғзаки равишда келишмай, масофавий ишга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишув матнида қайд этган мақсадга мувофиқ. унда масофавий ишловчи ходим баъзи кунларда иш берувчи жойлашган жойдаги офисда ҳозир бўлиши шартлиги кўрсатилмаган бўлса, бунга мажбур бўлмайди. мазкур шарт келишувда қайд этилмаган бўлса, иш берувчи буни талаб қилишга, прогул учун ходимни ишдан бўшатишга ҳақли бўлмайди. 3. буйруқда нималар ёзилади масофавий ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруқда уни ташкил этиш учун зарур бўлган хатти-ҳаракатлар белгиланиши керак. унда қуйидагилар учун топшириқларни акс эттиринг: - бухгалтерия ёки …
4 / 6
ариш шарт эмас. бўлимлар санаб ўтилган ва ўтказилаётган ходимлар рўйхати кўрсатилган ягона буйруқ чиқарилиши мумкин. буйруққа уни чиқаришга асос бўлган қўшимча келишувларни ҳам илова қилиш лозим. буйруқда масофавий ишловчи ходимларнинг иш графигини ҳам акс эттирган маъқул. масофавий ишда ходим ишлаш муддати ва тартибини унинг ҳажмидан келиб чиқиб мустақил равишда белгилайди, иш графиги эса томонларнинг келишувига кўра белгиланади . ишни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик учун иш ҳажмларини белгилаш ва унинг бажарилишини назорат қилишни ўтказилаётган ходимларнинг бевосита раҳбарларига топширинг. буйруқда қуйидагиларни акс эттириш мумкин: - масофавий ишга ўтказиш учун асослар: 23.03.2020 йилдаги 176-сон вмқ 2-б., махсус комиссия қарорлари; - ходимларни ҳимоя қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик чораси сифатида ходимларнинг масофавий иш режимига ўтказилиши; - янги шартларда ишлашга ўтказилаётган бўлимлар ёки ходимлар (ф.и.о. иловада кўрсатилиши мумкин); - ўтказилаётган ходимларнинг меҳнат мажбуриятлари ҳажми, лавозим ва маошлари сақланиб қолиши ёки ўзгариши; - ўзаро электрон ҳамкорлик қилиш тартиби; - ходимлар зарур жиҳозлар, алоқа воситалари …
5 / 6
риш муддати белгиланган вазифаларни топшириш кераклигини ҳисобга олинг. масофавий ишловчи ходим учун қатъий белгиланган иш графиги (масалан, соат 9.00 дан 17.00 гача) белгиланган бўлса, унинг иш соатларидан ташқари вақтда ишга жалб этилиши иш вақтидан ташқари иш деб баҳоланиши мумкин. тегишинча, бунинг учун унга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши лозим. ходимнинг графикда белгиланган соатларда иш жойида бўлмаслиги прогул деб ҳисобланиши мумкин. 5. меҳнатни муҳофаза қилиш масофавий ишловчи ходимларга нисбатан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бирмунча «кесилган» тусда бўлса ҳам татбиқ этилади. қуйидагиларни амалга оширмаслик мумкин: - меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бериш; - меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар борасидаги билимларни текшириш; - иш жойларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш. иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт: - ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий ижтимоий суғурталаш ; - иш берувчи тавсия этган ёки тақдим этган жиҳоз ва воситалар билан ишлаётганда меҳнатни муҳофаза қилишга …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mijozlar uchun ish rejasi va foydalanishni ta'lim etish"

масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин сўнгги пайтда карантин чоралари секин-аста юмшатилаётганига қарамай, хотиржам бўлишга ҳали эрта. биронта ҳудуд касаллик яна қўзғаши ва бизнес учун қоидалар қатъийлаштирилишидан суғурталанган эмас. шу сабабли масофавий ишлаётган ходимларини қайтараётган ҳар бир ташкилот уларни яна ўша усулда ишлашга ўтказишга тайёр бўлиши лозим. бу вазиятда кейинчалик текширувчиларда ҳеч қандай эътирозлар юзага келмаслиги учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш муҳим аҳамиятга эга. қандай қилиб ходимни масофавий ишга ўтказиш мумкин деган мавзуни илгари ёритган эдик. ушбу тартиб-таомилнинг энг муҳим жиҳатларига батафсил тўхталиб ўтамиз. 1. барчани расмийлаштириб бўлмайди ходимнинг меҳнат функцияси компания ҳудудида ...

This file contains 6 pages in DOCX format (23.8 KB). To download "mijozlar uchun ish rejasi va foydalanishni ta'lim etish", click the Telegram button on the left.

Tags: mijozlar uchun ish rejasi va fo… DOCX 6 pages Free download Telegram