glaukoma kassalligi, klinik belgilari, tasnifi, davosi va profilaktikasi

DOCX 8 стр. 39,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
мавзу номи: глаукома касаллиги, клиник белгилари, таснифи, давоси ва профилактикаси. кўз, яъни кўз олмаси ёки соққаси- ичида ҳар хил тузилмалар (кўз гавҳари, шишасимон тана, кўзнинг барча структураларини озиқлантирувчи сувсимон нам) турадиган,зич пардалари бўладиган сферик шаклдаги жисмдир. кўз ички босимини ўлчаш тонометрия дейилади. тонометрия кўзга юк- тонометр қўйиш йўли билан ўтказилади, ўлчаш вақтида тонометр кўзни босади ва шу тарика кўз ички босимини оширади. ана шундай босим асл кўз ички босимидан фарқ қилиб, тонометрик босим деб аталади, асл кўз ички босимини тонометрия маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқиш мумкин. равшанки, асл кўз ички босимини тонометрик босимдан бироз камроқ бўлади. амалий ишда тонометрик босимдан фойдаланилади ва уни кўз ички босимининг катталиги деб атаб, симоб устини миллиметрлари сони билан ифодаланади. маклаков тонометри (массаси 10г) билан ўлчашда олинган кўз ички босими нормада симоб устуни ҳисобида 18мм дан то 27 мм атрофида бўлади. ҳар бир одамда кўз босими кеча- кундуз давомида ўзига хос тарзда ўзгариб туради. эрталабки соатларда …
2 / 8
ички босимининг кўтарилиши- глаукома , яъни кўк сув ёки назла касаллигининг характерли белгисидир. бироқ, диагноз қўйиш учун шу аломат бўлишининг ўзи кифоя қилмайди, чунки бундай ҳодиса биргина глаукоманинг ўзида учрамайди (кўзда эсенциал ва симптоматик гипертензия ҳам бўлади). эссенциал кўз гипертензияси(бунинг сабаби аниқ эмас) клиник жиҳатдан кўз нерви ва кўрув функцияларида бирорта ўзгариш бўлмагани ҳолда кўз ички босимининг 30-35 мм гача кўтарилиб кетиши билан намоён бўлади. ана шундай гипертензияси бор одамлар диспансер кузатуви остида бўлишлари керак, чунки уларнинг 10-15 процентида бу гипертензия глаукомага айланиб кетиши мумкин. симптоматик гипертензия кўз ички босимининг бошқа бир касаллик – глаукомоциклитик кризлар, гипертензия билан ўтаётган увеитларнинг симптоми тариқасида кўтарилиб кетишидир, шунингдек одам заҳарланиб қолгани диэнцефал ва эндокрин ўзгаришлар натижасида, баъзи гормонал препаратларни узоқ вақт бериб туриш натижасида кўз ички босимининг идора этилиши вақтинча бузилиб, кўтарилиб қолиши хам симптоматик гипертензия жумласига киради. бунда асосий касалликка даво қилиниб, у бартараф этилганидан кейин кўз ички босими аслига келиб қолади. …
3 / 8
нади: туғма, иккиламчи ва бирламчи глаукома . туғма глаукома . туғма глаукома сувсимон нам оқиб кетадиган йўллар ривожланмай қолганининг оқибатидир. туғма глаукоманинг асосий белгиси чақалоқларда эластик бўладиган кўз пардаларининг чўзилиб кетиши. бундай глаукома табиатан ирсий бўлиши ёки боланинг ривожланиши даврида бошланиши мумкин. янги туғилган 10000 чакалоққа битта глаукома тўғри келади ва уни туғруқхонанинг ўзидаёқ аниқлаб олиш мумкин. чақалоқда кўз шох пардаси катталашиб кетган бўлса, ҳамширалар шунга қараб туғма глаукома бор деб гумон қилишлари мумкин, кўз шох пардасининг диаметри чақалоқда нормада 9 мм бўлади. кўздаги суюқлик кўпайиб кетганидан кўз олмаси чўзилиб, чақчайиб турадиган бўлгани учун туғма глаукома гидрофтальм ёки буфтальм (ҳўкиз кўз) деб аталади. туғма глаукомага хирургик йўл билан даво қилинади.болаларда бирмунча каттароқ ёшда маълум бўладиган, масалан энцефалотригеминал синдром юз терисида тўқ қизил доғ- ангиома бўлиши билан билинади. иккиламчи глаукома. иккиламчи глаукома сувсимон намнинг оқиб чиқиб кетишига тўсқинлик қиладиган кўз касалликлари оқибати ўлароқ пайдо бўлади. глаукоманинг увеал (томирли парда яллиғланиши орқасида …
4 / 8
си кўз бўшлиқлари орасида суюқлик бемалол айланиб юришига ва унинг кўздан оқиб чиқиб кетишига халал берадиган тўсиқлар пайдо бўлишига боғлиқдир. бундай тўсиқлар функционал ва органик бўлиши мумкин. йўқотиб юборса бўладиган функционал тўсиқ вақт ўтиши билан кўпинча йўқотиб бўлмайдиган органик тўсиққа айланиб боради. бирламчи глаукоманинг ҳар хил формаларида ҳар хил турдаги тўсиқлар учрайди: очиқ бурчакли ( шишасимон тана билан кўз гавҳарига алоқадор) тўсиқ кўз қорачиғига алоқадор тўсиқ, рангдор парда билан шох парда бурчаги тўсиғи, трабекуляр аппарат ва склерадаги веноз синус тўсиғи шулар жумласидандир. бирламчи глаукомада кўз ички босимининг кўтарилиши ҳозир айтиб ўтилган тўсиқлардан битта ёки бир нечтаси пайдо бўлишининг оқибатидир. бирламчи глаукома классификацияси. i. формаси бўйича: 1. ёпик бурчакли глаукома 2. очиқ бурчакли глаукома 3. аралаш. ii. босқичи буйича: 1. бошланғич 2. авж олган 3. вақтидан ўтган 4. терминал iii. кўз ички босими аҳволига қараб: 1. нормал 2. ўртача кўтарилган 3. баланд 4. ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружи 5. глаукомага гумон …
5 / 8
урчакли глаукомаси бор кўзда объектив тарзда текширилиб кўрилганида топиладиган ўзгаришлар хам жуда кам бўлади. ички босими кўтарилиб кетган кўзларда олдинги киприксимон артериялар склерани тешиб кирган жойидан кенгайиб, кўзойнакли илон- кобрага ўхшаб кетадиган ғалати кўринишга киради (кобра симптоми). кўздан кечирилиб қаралганида рангдор парда стромасида дистрофик ўзгаришлар борлиги ва кўз қорачиғи четидаги пегментли жияк бутунлигига рахна етганини кўриш мумкин. касалликнинг энг муҳим аломати кўз ички босимининг кўтарилишидир. касалликнинг дастлабки босқичида кўз ички босимининг кўтарилиши доимий бўлмайди ва сутка буйи такрор- такрор тонометрия ўтказиб кўрилгандагина топилади, диагноз қўйиш учун кўз ички босимини эрталаб, бемор ҳали ўрнидан турмасидан олдин ва кечқурун ўлчаб бориб 5-7 кун давомида тонометрия ўтказиб туриш керак. кўрув нерви дискининг глаукома экскавацияси ва шу нерв атрофияга учраши муносабати билан ўурув майдонининг сезиларли ўзгаришлари касаллик бошланганидан бир неча йил ўтганидан кейин бошланади ва етарлича яхши даво қилинмаса, кўз батамом кўрмай қолишига олиб келиши мумкин. узил – кесил диагноз қуйиш учун нагрузка берадиган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "glaukoma kassalligi, klinik belgilari, tasnifi, davosi va profilaktikasi"

мавзу номи: глаукома касаллиги, клиник белгилари, таснифи, давоси ва профилактикаси. кўз, яъни кўз олмаси ёки соққаси- ичида ҳар хил тузилмалар (кўз гавҳари, шишасимон тана, кўзнинг барча структураларини озиқлантирувчи сувсимон нам) турадиган,зич пардалари бўладиган сферик шаклдаги жисмдир. кўз ички босимини ўлчаш тонометрия дейилади. тонометрия кўзга юк- тонометр қўйиш йўли билан ўтказилади, ўлчаш вақтида тонометр кўзни босади ва шу тарика кўз ички босимини оширади. ана шундай босим асл кўз ички босимидан фарқ қилиб, тонометрик босим деб аталади, асл кўз ички босимини тонометрия маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқиш мумкин. равшанки, асл кўз ички босимини тонометрик босимдан бироз камроқ бўлади. амалий ишда тонометрик босимдан фойдаланилади ва уни кўз ички босимининг катталиги деб атаб, симо...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (39,2 КБ). Чтобы скачать "glaukoma kassalligi, klinik belgilari, tasnifi, davosi va profilaktikasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: glaukoma kassalligi, klinik bel… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram