kо'z qovoqlari kasalliklari

DOCX 6 стр. 28,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
мавзу номи: кўз қовоқлари, кўз ёши йўллари яллиғланиш касалликлари, клиникаси, давоси ва профилактикаси. кўз қовоқлари касалликлари. кўз қовоқлари касалликлари анча кўп учраб туради. кўз қовоқлари кўзни олдинги томондан бекитиб, уни ташқи томондан, таъсирлардан асраб қолади, масалан, кўз қовоқларининг рефлектор йўл билан юмилиб қолиши кўзга ёт жисмлар тушишига йўл қўймайди, кўзнинг дам - бадам очилиб - юмилиб туриши кўз шох пардаси ва конъюнктивасидан майда тузонларнинг кўз ёши ёрдамида ювилиб туришига ёрдам беради. криптофтальм - кўз соққаси, қовоқлари, кўз ёриғининг тугилишдан ривожланмай қолиши. микроблефарон - кўз қовоқларининг калталиги, шу туфайли кўз ёриғи юмилмай туради. анкилоблефарон - устки ва пастки кўз қовоқларининг тери пластинкалари кўринишида қисман ёки батамом битиб қолган бўлиши. қовоқлар колобомаси - кўз қовоғи барча тўқималарининг учбурчак ёки думалоқ чуқурча кўринишида (аксари устки қовоқда) бўладиган нуқсони. кўз қовоғининг ичига қайрилиб қолгани - қовоқ киприкли четининг қайрилиб, кўз олмасига қадалиб туриши, бунинг натижасида кўз очилиб юмилганида киприклар шох пардага тегиб, уни яллиғлантиради. …
2 / 6
ларнинг қизариб чиқмаслигидир. қовоқлар териси оқарган, безиллаб туради, қаттиқ шишган бўлса таранг тортган бўлади. шиш одатда эрталаблари билиниб туради, икки томонлама бўлади, кўпинча бундай беморларда оёқлардаги шиш билан бирга учрайди. кўз қовоқларининг аллергик шиши квинке шиши кўринишида намоён бўлади. унинг белгилари: қовоқнинг шиши тўсатдан пайдо бўлади, яна худди шундай тўсатдан йўқолиб кетади. шиш аксари бир кўзда пайдо бўлади, асосан устки қовоқ шишади. бундай шиш овқат маҳсулотлари (тухум, шоколад, қулупнай, балиқ, цитрус мевалар), дорилар, рўзғор химияси препаратлари (порошоклар ва б.) га аллергияси бор одамларда пайдо бўлади. бундай касалларга бериладиган ёрдам аллерген таъсирини бартараф этиш (махсус парҳез буюриб, рўзғор аллергенларига яқин юришни истисно қилиш) ва десенсибилизацияловчи воситалар (димедрол, супрастин, тавегил ва б.) буюрилади. кўз қовоқларида травматик шиш кўз қовоқлари, кўз олмаси, кўз косаси, калла суяги шикастланган вақтда пайдо бўлиши мумкин. кўкрак қафаси шикастланиб, босилиб қолганида ва калла асосининг суяклари синганида иккала кўз қовоқларининг бағрига қон қуйилиб, худди «кўзойнак» бўлиб туради. қовоқларнинг яллиғланишга …
3 / 6
ниши мумкин. абсцесс кўз қовоғи тери ости клетчаткасининг берчланиб, тоборо қаттиқ бўлиб бориши билан бирдан бошланади. кўз қовоғи шишиб туради, териси таранг тортиб, қизариб чиқади, қўга иссиқ бўлиб туюлади. пайпаслаб кўрилганида жуда безиллаб туради. некроз бошланган вақтда тўқималар ириб, флюктуация пайдо бўлади, шу жойда тери тагидан сарғиш тусли йиринг кўриниб туриши мумкин. врачга қадар кўрсатиладиган шошилинч ёрдам: 1гр сулфадиметоксин, сулфапиридазин ёки бошқа сулфаниламид препарат ичиш буюрилади. мушак орасига 500 000 тб микдорида бензилпенициллин инъекция қилинади. даволаш. касалликнинг бошида инфильтрат босқичида кўзга иссиқ нарса босиш, ултрачастотали токлар билан даво қилиш буюрилади. конъюнктива халтасига камида кунига 5 – 6 маҳал 30% ли сулфацил - натрий эритмаси томизиб турилади. флюктуация пайдо бўлганида абсцессни ёриб, бўшлиғига дренаж солади, гипертоник натрий хлориди эритмасига ҳўлланган боғлам билан кўзни боғлаб қуяди, жароҳат бўшлиғи антибиотиклар билан ювиб турилади. блефарит. бу кўз қовоқлари четларининг яллиғланиши бўлиб, энг кўп учрайдиган ва ҳадеганда тузалавермайдиган кўз касалликларидан ҳисобланади. унинг тангачали оддий ва …
4 / 6
нинг илдизлари атрофидаги тери бошга тушадиган қасмоққа ўхшаб кетадиган майда - майда қуруқ ёки кулранг - оқ кепаксимон тангачалар билан қопланган бўлади. бу тангачаларни олиб ташланадиган бўлса, тагида жуда қизариб, юпқа тортиб қолган тери яланғочланиб қолади. беморлар кўз қовоқларининг одамни безор қиладиган даражада қичишиб туришидан, кўзларнинг чангга, сунъий ёруғликка сезгирлиги ортиб кетганидан нолийдиган бўлади. ярали блефарит касалликнинг энг оғир, узоқ давом этадиган формасидир. кўз қовоқларининг четларида йиринг қатқалоқлари тўпланиб, киприклар ёпишиб қолади, қатқалоқлар тушиб кетганидан кейин қовоқлар четида қонаб турадиган яралар қолади, киприклар тушиб кетади. кўз қовоқларининг четларида киприклар нотўғри ўсган (кўз олмаси томонига қараб, даста - даста бўлиб ўсган) жойлар - трихиаз ёки киприк мутлақо ўсмайдиган жойлар - медароз пайдо бўлади. яралар битиб кетганидан кейин чандиқлар пайдо бўлади, кўз қовоқларининг четлари шакли айнаб, ташқари ёки ичкари томонга ағдарилиб қолиши мумкин. давоси. аввал касалликнинг сабабини аниқлаб ва уни бартараф қилиш керак. диабет, гижжа инвазияси, меъда ва ичак касалликлари йўқлигига ишонч …
5 / 6
- кўз киприк илдизининг ўткир йирингли яллиғланиши говмиччанинг ривожланишида 3 та босқични кузатиш мумкин. инфильтрация — қовоқ четининг кичик бир жойида игна санчилгандек оғриқ бўлади, қовоқлар юмилиб очилганда ноқулайлик ҳис қилинади. бунда қовоқ четида кичкина шиш пайдо бўлади ва устки териси қизаради. бундай пайтда шу соҳани спирт, зелёнка, одеколон билан куйдириш керак, маҳаллий иссиқ тавсия этилади (увcҳ, кўк лампа, тухумни сувда пишириб, пўстини арчмай говмичча соҳасига босиб туриш), конъюнктивал халтачага дезинфекцияловчи томчилар томизиш, малҳам қўйиш, аскорбин кислотасини 3 маҳал ичиш лозим. йиринглаш — 2—3 кундан кейин инфильтрат сўрилмаса, оғриқ, шиш ва қизариш кўпаяди ва говмичча учида йирингли «каллача» пайдо бўлади. бу босқичда сиқиш, иситиш ман этилади. кўпинча, говмиччанинг калласи ўзи очилади ва йиринг чиқа бошлайди, оғриқлар камаяди. бунда конъюнктивал халтачасини тез-тез ювилиб, дезинфекцияловчи томчилар томизилиб, қовоқ орқасига малҳам қўйилади. боғлам қўйиш мумкин эмас. сўрилиш — бунда қизариш, шиш тез қайта бошлайди ва кўпинча 5—6 кундан кейин изи ҳам қолмайди. бу …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "kо'z qovoqlari kasalliklari"

мавзу номи: кўз қовоқлари, кўз ёши йўллари яллиғланиш касалликлари, клиникаси, давоси ва профилактикаси. кўз қовоқлари касалликлари. кўз қовоқлари касалликлари анча кўп учраб туради. кўз қовоқлари кўзни олдинги томондан бекитиб, уни ташқи томондан, таъсирлардан асраб қолади, масалан, кўз қовоқларининг рефлектор йўл билан юмилиб қолиши кўзга ёт жисмлар тушишига йўл қўймайди, кўзнинг дам - бадам очилиб - юмилиб туриши кўз шох пардаси ва конъюнктивасидан майда тузонларнинг кўз ёши ёрдамида ювилиб туришига ёрдам беради. криптофтальм - кўз соққаси, қовоқлари, кўз ёриғининг тугилишдан ривожланмай қолиши. микроблефарон - кўз қовоқларининг калталиги, шу туфайли кўз ёриғи юмилмай туради. анкилоблефарон - устки ва пастки кўз қовоқларининг тери пластинкалари кўринишида қисман ёки батамом битиб қолган...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (28,6 КБ). Чтобы скачать "kо'z qovoqlari kasalliklari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: kо'z qovoqlari kasalliklari DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram