katta uying (the great game)

DOCX 5 pages 128.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
сиёсат оламидаги катта ўйин ўйин деганда кўз олдимизга кишилар ўйнайдиган қандайдир бир эрмак гавдаланади. масалан, спорт ўйинлари, қарта ўйини, қимор, болалар ўйини ва ҳоказо. бирор ўйин ўйналадиган бўлса, унга албатта қандайдир соврин тикилади. у пул, қимматбаҳо буюм бўлиши мумкин. «дарё» колумнисти жаҳонгир остонов қуйидаги мақоласида шундай бир ўйин ҳақида маълумот берадики, унга бутун бошли миллатлар, халқлар тақдири тикилган. xix асрнинг бошида марказий осиёда бошланган бу ўйин бугун яқин шарқ минтақасида давом этмоқда. шу давр мобайнида ўйинчилар ўзгарган бўлса-да, ўйиндан кўзланган мақсад ўзгармаган. хўш, бу қандай бошланган эди, қай йўсинда давом этди, кимлар ютди-ю, кимлар ютқазди? бу саволларда жавоб топишга ҳаракат қиламиз. фото: google photos аввало, «катта ўйин» ўзи нима, уни кимлар ўйнаган, қачон ўйнаган деган саволларга аниқлик киритиб олайлик. «катта ўйин» (the great game) деб xix асрда россия ҳамда буюк британия империялари ўртасидаги колониал урушлардаги рақобатга айтилади. бу бирикма дастлаб 1857 йилда ҳиндистондаги британия армияси офицерларидан бири жон уильям кайнинг …
2 / 5
йўғи қирқтача киши қочиб қутулади. шундай қилиб хива ўз мустақиллигини яна бир ярим асрга сақлаб қолади ва русларнинг марказий осиёга бўлган илк босқинчилик сиёсати муваффақиятсизлик билан тугайди. марказий осиёдаги уринишлар бесамар кетгач, руслар энди бошқа йўналишда ҳаракат қила бошлайдилар. булар қора денгиз бўйлари ва кавказ ерлари эди. бу ҳудудларда уларнинг асосий рақиблари усмонли империяси ҳамда форс подшоҳлиги эди. турли йилларда олиб борилган урушлар натижасида (масалан, 1774 йилги кичик қайнаржа, 1794 йилги ясси, 1812 йилги бухарест, 1829 йилги адрианопол ва 1832 йилги константинополь (истанбул) битимлари; 1804—1813 йиллардаги эрон-россия урушлари) русларнинг қўли баланд келди. шу билан бир пайтда руслар сибирь орқали тинч океани ҳамда марказий осиё томон илгарилай бошладилар. ушбу ғалабалар, болқондаги насроний халқларнинг усмонли империясидан озод этилиши, русларнинг қора денгиз орқали ўрта денгизга қараб яқинлашиши, шубҳасиз, ўша пайтда дунёнинг энг кучли денгиз флотига эга ва усмонли империясининг иттифоқчиси бўлган британия империяси учун таҳдид эди. бу пайтга келиб ҳиндистонда империя ўрнатган (1858-1947) …
3 / 5
демилитаризациялашган, буфер давлат ташкил этилди. бу «ўйин»даги қизиқ жиҳат шундаки, иккала давлат ҳам шу давр мобайнида бирор марта юзма-юз тўқнаш келмаган. фақатгина қирим урушидан ташқари. аслида «катта ўйин» шу билан барҳам топиши керакдай туюлади. аммо инсоният тарихидаги энг хавфли «ўйин»лар ҳали олдинда эди. кенгроқ маънода оладиган бўлсак, ушбу «ўйин» бутун дунёни қамраб олди. хитойнинг вақтинчалик кучсизланиши ва ички муаммолар гирдобига тушиб қолганидан ғарб фойдаланмоқчи бўлди ва бундаги энг катта ютуқ тибетнинг мустақилликка эришиши бўлди. тибет 1904 йилда британия томонидан мустақил давлат сифатида тан олинди ва ярим асргина умр кечирди. кейинчалик хитой катта куч билан тибетни қайтадан бўйсундиришга муваффақ бўлди. бу пайтда узоқ шарқда яна бир куч юзага кела бошлади. бу япония эди. 1905 йилги рус-япон урушида британия японияни қўллади ва россия мағлуб бўлди. бу россия империясининг куни битаётганидан дарак эди. 1914 йилда дунёни қайтадан бўлиб олиш учун бошланган ва кўпчилик инсонларнинг умрига зомин бўлган биринчи жаҳон урушида ҳам руслар бардош …
4 / 5
ди, унга мувофиқ 1299 йилдан буён яқин шарқда ҳукмронлик қилган улкан усмонли империяси парчаланиб кетди. эгей денгизи бўйлари грецияга, араблар ерлари эса франция ҳамда британия назоратига ўтди. 1920—1923 йилларда бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш учун мустафо камол отатурк бошчилигида олиб борилган уруш натижасида 1923 йил 24 июлда лозанна шартномаси имзоланди ва бу севр шартномасини бекор қилди. шартномага мувофиқ бутун анатолия ва шарқий фракия туркияга қайтарилди, туркияда қолаётган 1,6 миллион грек грецияда яшаётган 385 минг мусулмон туркларга алмаштирилди, истанбулдан ташқари ҳудудларда яшаётган арманлар чиқазиб юборилди. 1923 йил 29 октябрь куни туркия республика деб эълон қилинди. мағлубиятга учраган германия империяси ҳам ўз ҳудудларидан айрилди. жумладан, франция-пруссия уруши даврида қўлга киритган эльзас ва лотарингия францияга қайтариб берилди. австрия-венгрия империяси эса австрия ва венгрия давлатларига бўлиниб кетди. айнан мана шу уруш давомида дунёга ҳукмронликни даъво қиладиган яна бир куч етишиб чиқа бошлади. уруш бошида бетараф қолиб, кейинчалик ғалаба қозонаётган томонни қўллаб-қувватлаган бу давлат урушдаги …
5 / 5
ди гитлерчиларнинг эътибори шарқий европада кучайиб бораётган янги кучга қаратилди. бу совет иттифоқи эди. 1941 йилнинг 22 июнь куни «барбаросса» режаси асосида совет иттифоқига уруш очилди. урушнинг дастлабки босқичида қизил армиянинг урушга мутлақо тайёр эмаслиги сезилиб қолди ва фашистлар москвагача етиб келишди. совет иттифоқида бу урушга улуғ ватан уруши дея ном берилди ва ҳамма урушга жалб этилди. бу сафар ҳам русларга иттифоқчи ролини франция ва буюк британия ўйнади. аслида ўша пайтда буюк британия бош вазири бўлган уинстон черчилль коммунизмнинг ашаддий душмани эди, аммо фашизм коммунизмдан кўра хавфлироқ бўлиб чиқди ва бу нарса уни коммунистлар билан бирлашишга мажбур этди. совет иттифоқининг иштироки урушнинг якунига ўз таъсирини ўтказмай қўймади. 1941 йил 7 декабрь куни ақшнинг гавайи оролларидаги ҳарбий базаси перл-харбор германиянинг иттифоқчиси бўлган япония томонидан бомбардимон қилинди ва ақш ҳам бу урушга қўшилди. узоқ шарқда ҳам фронт очилди. 1945 йилгача давом этган уруш бу сафар ҳам германия ва иттифоқчиларининг мағлубияти билан тугади. …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "katta uying (the great game)"

сиёсат оламидаги катта ўйин ўйин деганда кўз олдимизга кишилар ўйнайдиган қандайдир бир эрмак гавдаланади. масалан, спорт ўйинлари, қарта ўйини, қимор, болалар ўйини ва ҳоказо. бирор ўйин ўйналадиган бўлса, унга албатта қандайдир соврин тикилади. у пул, қимматбаҳо буюм бўлиши мумкин. «дарё» колумнисти жаҳонгир остонов қуйидаги мақоласида шундай бир ўйин ҳақида маълумот берадики, унга бутун бошли миллатлар, халқлар тақдири тикилган. xix асрнинг бошида марказий осиёда бошланган бу ўйин бугун яқин шарқ минтақасида давом этмоқда. шу давр мобайнида ўйинчилар ўзгарган бўлса-да, ўйиндан кўзланган мақсад ўзгармаган. хўш, бу қандай бошланган эди, қай йўсинда давом этди, кимлар ютди-ю, кимлар ютқазди? бу саволларда жавоб топишга ҳаракат қиламиз. фото: google photos аввало, «катта ўйин» ўзи нима, уни...

This file contains 5 pages in DOCX format (128.4 KB). To download "katta uying (the great game)", click the Telegram button on the left.

Tags: katta uying (the great game) DOCX 5 pages Free download Telegram