o'zbekiston respublikasining jinoiy kodeksi

DOCX 216 pages 625.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 216
22.09.1994  [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.одил судлов. ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. адлия / жиноий қонунчилик] ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси умумий қисм [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 умумий қоидалар] биринчи бўлим умумий қоидалар i боб. жиноят кодексининг вазифалари ва принциплари олдинги таҳрирга қаранг. 1-модда. ўзбекистон республикасининг жиноят тўғрисидаги қонунчилиги ўзбекистон республикасининг жиноят тўғрисидаги қонунчилиги конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига асосланган бўлиб, ушбу кодексдан иборатдир. (1-модда ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 2-модда. кодекснинг вазифалари жиноят кодексининг вазифалари шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни республика конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикаси конституциясининг 13, 15, …
2 / 216
пи содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат жиноят кодекси билан белгиланади. lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекснинг 14, 42, 43 ва 77-моддалари. ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддасининг биринчи қисми, ўзбекистон республикаси жиноят-процессуал кодекси 23-моддасининг биринчи қисми, ўзбекистон республикасининг «судлар тўғрисида»ги қонуни 10-моддасининг иккинчи қисми ва ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодексининг 2-боби («маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолати»). lexuz шарҳи қаранг: суд амалиёти. 5-модда. фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикаси конституцияси 18-моддасининг биринчи қисми, ўзбекистон республикаси жиноят-процессуал кодексининг 16-моддаси. 6-модда. демократизм принципи …
3 / 216
қўлланилиши керак. lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекс 42-моддасининг иккинчи қисми. жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу кодекс махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин. lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекс умумий қисмининг xi боби («жазо тайинлаш»). lexuz шарҳи қўшимча маълумот учун қаранг: ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 28-банди. 8-модда. одиллик принципи жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. lexuz шарҳи қаранг: мазкур кодекс 15-моддаси, v боби, 54-моддасининг иккинчи қисми. lexuz шарҳи қўшимча маълумот учун қаранг: ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 1-банди. ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. lexuz шарҳи қўшимча маълумот учун …
4 / 216
арлиги принципи қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт. lexuz шарҳи қўшимча маълумот учун қаранг: ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарори. ii боб. кодекснинг амал қилиш доираси 11-модда. кодекснинг ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс ушбу кодекс бўйича жавобгарликка тортилади. қилмиш: а) ўзбекистон ҳудудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган бўлса; б) ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий оқибати эса, ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса; в) ўзбекистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса, ўзбекистон ҳудудидан ташқарида юз берган бўлса; г) бир неча қилмишлардан иборат ёки бошқа қилмишлар билан биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир қисми ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса, ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят деб топилади. ўзбекистон байроғи остидаги ёки ўзбекистон портида рўйхатга олинган ҳаво, денгиз ёки дарё кемасида ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, чет эл …
5 / 216
ёки битимларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунининг 11-моддаси, ўзбекистон республикаси жиноят-процессуал кодексининг 601-моддаси. чет эл фуқаролари, шунингдек ўзбекистон ҳудудида доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун фақат халқаро шартномалар ёки битимларда назарда тутилган ҳоллардагина ушбу кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар. 13-модда. қонуннинг вақт бўйича амал қилиши қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. агар ушбу кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб топилади. агарда ушбу кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади. қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, …

Want to read more?

Download all 216 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekiston respublikasining jinoiy kodeksi"

22.09.1994  [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.одил судлов. ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. адлия / жиноий қонунчилик] ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси умумий қисм [окоз: 1.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 умумий қоидалар] биринчи бўлим умумий қоидалар i боб. жиноят кодексининг вазифалари ва принциплари олдинги таҳрирга қаранг. 1-модда. ўзбекистон республикасининг жиноят тўғрисидаги қонунчилиги ўзбекистон республикасининг жиноят тўғрисидаги қонунчилиги конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига асосланган бўлиб, ушбу кодексдан иборатдир. (1-модда ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ...

This file contains 216 pages in DOCX format (625.9 KB). To download "o'zbekiston respublikasining jinoiy kodeksi", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekiston respublikasining ji… DOCX 216 pages Free download Telegram