ўзбекистон ёшлари форуми

DOCX 12 pages 38.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқи ҳурматли форум иштирокчилари! қадрли ёшлар! cизлар билан бугун мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ўзбекистон ёшлари форумида учрашиб турганимдан ғоят хурсандман. ушбу муҳташам залда тўпланган, шунингдек, шаҳар ва туманлардаги студияларда ўтирган фаол ва ташаббускор ўғил-қизларимизни, бутун мамлакатимиз ёшларини бугунги анжуман билан чин қалбимдан самимий табриклайман. мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда, сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. ҳар бирингиз жонажон ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. сизларни ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман. биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз. барчангиз яхши биласиз, биз бугун ўз олдимизга улкан марраларни қўйганмиз. она ватанимизда учинчи ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. шу сабабли, ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни изчил амалга …
2 / 12
лар. айниқса, “саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида минглаб ўғил-қизларимиз кўнгилли сифатида фаолият олиб борганини бугун алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. юрагида эзгулик ва меҳр-оқибат туйғулари жўш урган ана шундай ёшларимизга, уларга таълим-тарбия берган ота-оналари ва устоз-мураббийларига бугун яна бир бор самимий миннатдорчилик билдираман. азиз фарзандларим! хабарингиз бор, яқинда ёшлар билан ишлаш бўйича тошкент шаҳри намунаси яратилди. ушбу тажриба доирасида пойтахтимизда ўтказилган “ёшлар ойлиги”да ўғил-қизларимизнинг муаммолари, таклиф ва истаклари “маҳаллабай” ўрганилди. уларнинг ечимлари бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилди. бу эзгу ташаббус мамлакатимиз бўйлаб кенг қанот ёзди. шунингдек, барча шаҳар ва туманларда ёшлар фестиваллари бўлиб ўтди. кўпчилигингиз ушбу тадбирлар доирасида қатор вазирлар, ҳокимлар, банкирлар ва бошқа мутасаддилар билан очиқ мулоқот қилдингиз. мен ҳам мазкур жараёнларни телевидение орқали ҳар куни кузатиб бордим. ёшларимизнинг долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқиши, ташаббуслари ва шижоати менга жуда маъқул бўлди. дунёқараши кенг, жонкуяр, илғор фикрли фарзандларимиз кўплигини кўриб, тўғриси, ниҳоятда қувондим. энди биз тошкент шаҳри тажрибасини бутун мамлакат бўйлаб кенг …
3 / 12
шлар: 1+1” дастури доирасида палатанинг ҳудудий ўқув марказларида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этади. куни кеча савдо-саноат палатаси йиғилишида “ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш юзасидан хайрли ташаббус эълон қилинди. бу ташаббус кўплаб тадбиркорларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. келгуси йилда камида 500 минг ёшга иш жойи яратиши мумкин бўлган ушбу ҳаракатни биз ҳам албатта маъқуллаймиз. “ҳунарли киши хор бўлмас”, дейди халқимиз. аммо кейинги пайтларда фарзандларимизнинг уста ҳунармандлар қўлида касб-ҳунар ўрганишига етарли эътибор бермай қўйдик. ваҳоланки, устоз кўрган ўғил-қизларимиз домласига муносиб бўлишга интилади, ҳаётда уларнинг кўмаги билан ўз ўрнини топади. шу боис, ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанасини янада кучайтирсак, ўйлайманки, нур устига аъло нур бўлади. бу эзгу ишга жалб этиладиган ҳунарманд усталарни бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади. бу муҳим вазифаларни жойларда амалга ошириш учун савдо-саноат палатаси, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва тошкент шаҳри ҳокимлари шахсан …
4 / 12
рига қулай шартларда ва паст фоизларда кредит беради. бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади. жойларда “ёшлар кичик саноат зоналари”ни ташкил этиш бўйича қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари бир ҳафта муддатда таклиф киритадилар. ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда солиқ ва бошқа имтиёзларни бериш юзасидан қарор қабул қилинади. ҳурматли йиғилиш қатнашчилари! ўрни келганда таъкидлаш керакки, ёшларимиз муаммоларини тизимли ҳал этиш борасида кўплаб камчиликлар ҳалигача сақланиб қолмоқда. албатта, бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги ўзгаришларда фаол иштирок этиб келаётган ғайратли ёшлар жуда кўп. лекин, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, йўлдан адашган, кўмакка муҳтож ёшлар ҳам, афсуски, йўқ эмас. шунинг учун, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ёшлар ишлари агентлиги билан бирга, ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиши керак бўлади. яқинда ўтказилган ижтимоий сўровлар аксарият ёшларимизда ижобий мотивация, …
5 / 12
да ҳокимлар ва сектор раҳбарлари шахсан масъул бўладилар. бугун ўғил-қизларимизни қийнаётган жиддий муаммолардан бири – ўқишни тамомлаган ёшлар бандлигини таъминлашдир. кўплаб мактаб ва коллеж битирувчилари, баъзан олий маълумотли йигит-қизлар ҳам иш топишда қийинчиликка учрамоқдалар. маълумки, бу йилдан андижон, фарғона ва наманган вилоятларида 7-11 синф ўқувчиларига мактабда таълим бериш билан бирга, уларни касбга ўргатиш тизими жорий этилди. ўқувчи 11-синфга ўтдими, у туман ёки шаҳар ҳокимлигининг бевосита назоратида бўлиши лозим. агар бола олий ўқув юртига кира олмаса, маҳаллий раҳбарлар уни албатта иш билан таъминлаши шарт. бунинг учун иш берувчилар ёш мутахассисни ўз жамоасига қабул қилишдан манфаатдор бўлиши керак. шу сабабли, вазирлар маҳкамасига иш берувчиларга ёш кадрларни ишлатган даври учун тегишли имтиёзлар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш вазифаси топширилади. қадрли ёшлар! ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ҳам устувор вазифалардан ҳисобланади. ўтган уч йилда республикамизда 5 мингдан ортиқ ёш оилалар учун арзон уй-жойлар қурилди ва уларга 200 миллиард …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон ёшлари форуми"

ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқи ҳурматли форум иштирокчилари! қадрли ёшлар! cизлар билан бугун мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ўзбекистон ёшлари форумида учрашиб турганимдан ғоят хурсандман. ушбу муҳташам залда тўпланган, шунингдек, шаҳар ва туманлардаги студияларда ўтирган фаол ва ташаббускор ўғил-қизларимизни, бутун мамлакатимиз ёшларини бугунги анжуман билан чин қалбимдан самимий табриклайман. мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда, сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. ҳар бирингиз жонажон ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. сизларни ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман. б...

This file contains 12 pages in DOCX format (38.9 KB). To download "ўзбекистон ёшлари форуми", click the Telegram button on the left.

Tags: ўзбекистон ёшлари форуми DOCX 12 pages Free download Telegram