узбекистон табиатини мухофаза килиш

DOC 131,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350470828_15967.doc ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш режа: 1. ўзбекистонни географик жойланиши 2. ўзбекистонда экологик муаммоларни вужудга келиш сабаблари ва омиллари. 3. орол ва оролбўйи муаммолар 4. аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 5. аҳолини соғлиги ўзбекистон ўрта осиёнинг марказида , евросиё материгининг ички континентал қисмида жойлашган. ўзбекистон ўрта оисё давлатларининг ҳаммаси ва жанубий осиё давлатларидан афғонистон билан чегарадош табиий географик жиҳатдан ўзбеистоннинг катта қисми турон паст текислигида, шарқий ва жанубий қисми тоғ ва тоғ водийларидан иборат. ўзбекистоннинг шимолий қисми очиқ , шунинг учун шимолдан келаётган совуқ ҳаво массалари бемалол кириб кела олади. ҳинд океанидан келадиган илиқ ҳаво массаларини жанубдаги тоғлар тўсиб қолади. ўзбекистоннинг иқтисодий географик ўрни ўрта осиё давлатлари ичида энг қулай , чунки у бу давлатларининг ҳаммаси билан чегараланади, ҳамда асосий транспорт йўллари ўзбекистон орқали ўтади. аммо, дуне миқёсида қарайдиган бўлсак ўзбекистонни иқтисодий географик жойлашиши жуда ноқулай. чунки у океанлардан ва асосий халқаро транспорт йўллари жуда узоқда …
2
иши, ёш гўдакларнинг ўлим коэффицентини ортиб бориши, умуман аҳоли орасида ўлим миқдорининг ортиши экологик вазиятнинг танглигини жиддийлаштиради. қишлоқ жойларда ичимлик суви, саноат шаҳарлари ва уларнинг атрофида атмосфера ҳавоси ҳамда сув ҳавзаларини ифлосланиши экологик вазиятни кескинлашувига кучли таъсир кўрсатади. дарё сувларининг сифатини бузилиши суғорма ерларда тупроқда туз тўпланиши , кимёвий ашёлар, оғир металлар , органик махсулотларнинг йиғилишига олиб келади, жиддийлашади, тупроқдаги кимёвий ашёлар экинларга ўтиб, уларнинг маҳсулотларини заҳарлайди. чорва молларининг соғлиғига путур етказади. буларнинг барчаси экологик вазиятларни кескинлаштиради, ўз навбатида маълум йўналишда соҳа ёки мажмуали муаммо таркиб топади ва шаклланиш босқичига ўтади. экологик муаммоларни вужудга келиши худуднинг табиий шароити, ресурслардан фойдаланиш характери, ландшафтларнинг структурали-динамик ҳолати, барқарорлиги, табиий –антропоген ҳодисаларнинг ривожланиш имкониятлари ва уларни олдини олиш тадбирларини мавжудлиги каби жараёнлар билан бовосита боғлиқ. б уборада ресурслардан фойдаланишни бошқариш муҳим амалий аҳамиятга эга., табиатдан фойдаланишнинг илмий тамоийиллари ишлаб чиқаришга қанчалик тўғри тадбиқ этилган бўлса экологик мувозанат шунчалик мустаҳкам барқарор бўлади, нохуш ҳодисаларни таркиб …
3
лар маълум маънода табиатни муҳофаза қилиш муаммоларига жуда яқин туради , фарқ жуда кам. шуни ҳисобга олиб уларни бир муаммо таркибида тадқиқот қилиш мақсадга мувофиқ. қуйида экологик муаммоларни таснифлаш схемаси берилган. худудий экологик муаммолар уларнинг миқёсига қараб турли катталикдаги майдонларни эгаллайди. уларнинг барчаси ҳам устиворлиги билан ажралиб туради, лекин орол ва оролбўйи муаммоси энг устивор ва олдин даражали амалий аҳамияти билан жаҳонга маълум. ўзбекистонда шунингдек бутун ўрта осиё ва қозоғистоннинг текислик қисми учун сув муаммоси энг устиворлиги билан тавсифланади. сув тақчиллиги кўплаб ҳалқ хўжалигининг соҳаларини ривожлантиришни чеклайди., боз устига мавжуд сув ресурсларини ифлосланиб бораётганлиги муаммони янада кескинлашишига ва тенгликни кучайишига таъсир этмоқда. сув ресурсларини ифлосланиши билан боғлиқ экологик муаммолар. хх асрнинг 50-60 йилларида ўрта осиёда сув муаммоси амалда ҳали кун тартибида бўлмаган. 60-йилларнинг охиридан бу муаммо таркиб топа бошлади. 70-80 йилларда шаклланиб бу жараён ҳам давом этмоқда. муаммони таркиб топишга воҳалардан чиқаётган қайтган сувларни 31 куб км бир қисмини амударё …
4
нук ҳодисаларни ривожланишига таъсир этмоқда. бошқача айтганда сув билан боғлиқ саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришларида қурилиш, транспорт ва аҳоли соғлиғи соҳаларида экологик вазиятларни танг аҳволга солишмоқда. сув муаммоси мураккаб кўп қиррали, кенг миқёсдир. у бир қанча кичик ёки бир аспектли муаммолар мажмуасидан иборат (схемага қаранг), уларнинг жами бир – бирларига билан узвий боғлиқ ва тақазо этади. сув муаммосини ечимида уларни барчасига алоҳида аҳамият берилиши ва эътиборга олиниши даркор. атосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар. тирик организм ҳаётида ҳавонинг мусаффолигига сувдан бошқа компонентларни солиштириб бўлмайди. ҳаво қанчалик тоза ва беғубор бўлса инсон ҳаёти ҳам шунчалик соғломлиги ва мустаҳкамлиги билан тавсифланади. саноат шаҳарлари ва йирик аҳоли пунктлари автотранспорт қатновининг гавжумлиги ҳавони ифлослантиради. ишлаб чиқариш характерга қараб ҳавога кўп турдаги чиқиндилар чиқарилади. масалан: республика шароитида чиқиндиларнинг тақсимланиши қуйидагича углерод оксид 53% , олтингугурт ангидрити 15%, азот оксидлари 4%, углеводородлар 8%, қаттиқ моддалар5%, юқори даражадаги заҳарли ўзига ҳос моддалар 15%. кейинги вақтларда атмосферага …
5
ади. атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан “ишқорли” ёғин – сочин фаолияти, азон қатламининг юпқалашиши, ўзгаришлар каби муаммоларни таркиб топиши аниқланган. энг муҳими аҳоли соғлиғига путур етиш жараёни интенсивлашмоқда.турли оғир металлар ионлари одам организмига, чорва молларига ҳаво, сув, ўсимлик маҳсулотлари орқали ўтиб оғир касалликларни вужудга келтирмоқда. бензапирен, кадмий, симоб, қўрғошин, олтингугурт, ванадий оксиди ва бошқа моддалар киши учун оғир асорат қолдиради. бинобарин, ҳавонинг чиқиндилар билан ифлосланишини олдини олиш учун маълум чора тадбирлар мажмуаси ниҳоятда зарур. ер ресурсларидан фойдаланиш натижасида вужудга келган муаммолар. инсоннинг хўжалик фаолияти аксарият ерда амалга ошади. ер деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик негизи. узоқ тарихий йиллардан бери инсонни ер боқиб келмоқда, кийинтирмоқда, соғлиғини тикламоқда ва ҳаказо. шунинг учун ҳам ердан турлича фойдаланиш жараёнида турли муаммолар таркиб топмоқда. уларни барчасини бита, яъни , ермуаммоси деб аташ мумкин. инсоннинг бутун цивилизация мобайнида 2,5-3,0 млд га ерни муамаладан чиқарди. (ковда 1985). ҳозир ҳам йилига ўртача 15 млн га ер муомаладан чиқиб бормоқда. ер муаммоси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон табиатини мухофаза килиш" haqida

1350470828_15967.doc ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш режа: 1. ўзбекистонни географик жойланиши 2. ўзбекистонда экологик муаммоларни вужудга келиш сабаблари ва омиллари. 3. орол ва оролбўйи муаммолар 4. аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 5. аҳолини соғлиги ўзбекистон ўрта осиёнинг марказида , евросиё материгининг ички континентал қисмида жойлашган. ўзбекистон ўрта оисё давлатларининг ҳаммаси ва жанубий осиё давлатларидан афғонистон билан чегарадош табиий географик жиҳатдан ўзбеистоннинг катта қисми турон паст текислигида, шарқий ва жанубий қисми тоғ ва тоғ водийларидан иборат. ўзбекистоннинг шимолий қисми очиқ , шунинг учун шимолдан келаётган совуқ ҳаво массалари бемалол кириб кела олади. ҳинд океанидан келадиган илиқ ҳаво массаларини жанубдаги тоғл...

DOC format, 131,5 KB. "узбекистон табиатини мухофаза килиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.