fuqaro erkinligi, huquq va manfaatlari

DOCX 8 pages 27.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
19-мавзу. фуқаро эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш режа 1. фуқаро эркинлиги ва фаоллиги тушунчалари. 2. ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асослари. 3. фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш-демократик жамият қуриш омили. 4. фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги. 1. бугунги кунда «фуқаро», «фуқаролик», «фуқаролик жамияти», «фуқаролик масъулияти», «фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари» тушунчалари демократик ривожланишнинг зарурий шартларидан бирига айланмоқда. бинобарин, демократия ва фуқаро эркинлиги ҳамда, унинг фаоллигини таъминлаш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. фуқаролик тушунчаси жамиятнинг ҳозирги давригача, яъни, ҳуқуқий давлат томон ривожланишида катта йўлни босиб ўтди. у жамиятнинг демократик ривожланишида қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири. фуқаролик тушунчаси қадимий юнонистонда ва римда мавжуд бўлсада, асосан феодализм инқирозга учраб, жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт демократия ва бозор муносабатлари заминига ўта бошлаганда, ҳозирги шаклида пайдо бўла бошлади ва илк бор «шаҳарлик» (француз «ситуайян», инглизча «ситезен», русча «горожанин-гражданин») деган маъноларни англатган. мустақиллик эълон қилингандан сўнг, ўзбек тилида ўтмишдаги «гражданлик» сўзи ўрнига «фуқаролик» деган атама қабул қилинди. …
2 / 8
инлигини қонунлар воситасида кафолатлайди. демак, демократиянинг ўзи очиқ муҳокама, ижтимоий зиддиятларни ифода этиш ва бартараф қилиш усули сифатида фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар декларацияларида қайд қилинган эркинликларсиз мавжуд бўла олмайди. бу ерда сўз эркинлиги ва ўз фикрини эркин ифодалаш ҳуқуқи, эркин уюшмалар тузиш ҳуқуқи, ҳаёт тарзини ўзгартириш эркинлиги ва шахснинг хавфсизликка бўлган ҳуқуқи тўғрисида кетмоқда. ушбу ҳуқуқлар демократиянинг асл моҳиятини ташкил қилгани боис, улар ҳимоя қилиниши керак. хулоса қилиб айтганда, инсоният борлиқни ва ижтимоий ҳаётда эркинликни ифодалашнинг ҳуқуқдан ташқари бошқа бирон-бир шаклини ҳозиргача кашф этмаган. бу мантиқан ҳам, амалда ҳам мумкин эмас. одамлар ўз тенглиги даражасида эркиндирлар ва эркинлиги даражасида тенгдирлар. ҳозирги давр ижтимоий–сиёсий фанларида «инсон» деганда ерда яшаётган мавжудот турларидан бири тушунилади. инсон алоҳида олинган тур (хомосапиенс) вакилини ифодаловчи умумий тушунчадир. инсон, умуман зотнинг йиғиқ образи сифатида биоижтимоий мавжудот бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам табиатга, ҳам ижтимоий ҳаётга мансубдир. индивид-инсон зотининг алоҳида олинган нусхаси, унинг вакилларидан бири. шахс эса …
3 / 8
бўйсунишга таъллуқли бўлса, ўша фуқародир»; ҳар бир давлат тузумида фуқаронинг моҳияти ўзгаради. давлар тузумининг энг яхши турида кимда-ким маънавий қадриятлар талабларига мос ҳаётни назарда тутган ҳолда бўйсуниш ва ҳокимият юритишни ҳохласа ва унга қобил бўлса ана ўша фуқародир. инсоннинг моҳиятини дастлабки ўрганган олимлардан бири хитойдаги конфуций ва унинг издошлари эди. 298-238 йй яшаган конфуцийнинг издоши бўлган олим сень-цзи шундай деб ёзган эди. «туғма хусусиятлар, бу-самовий муносабатлар хосилидир. уларга таълим ёки одамнинг ўзини яратувчилик ижоди воситасида эришиб бўлмайди. инсон ёвуз табиатга эга. инсондаги эзгулик манфаатлар учун орттирилган фазилатдир. ҳозирги инсон туғилишидан бошлаб фойда олишга интилади. бу шунга олиб келадики, кишилар ўзаро рақобатлашади ва бир-бирларига ён бермайдилар. шунинг учун ҳам тарбия йўли билан инсон табиатини ўзгартириш, яратилган қоидалар асосида таълим бериб, уларни адолатлиликка ва маъсулиятлиликка ўргатиш лозим». кўриниб турибдики, инсоннинг жамиятга уюшиши ёки унинг жамият аъзосига айланиши ва фаоллашуви учун у маълум даражада ташқи таъсирга ва ҳаётдаги ижтимоийлашувга эҳтиёж сезади. инсоннинг муҳим …
4 / 8
табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун холда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди» анъанавий жамиятларда инсоннинг яратувчилик ижодий қобилияти аича чегараланди. чунки анъанавий жамиятларда меҳнатнинг табиий тақсимоти ва ихтисослашуви адолат принципларига асосланмади. шунингдек, бу жамиятларда шахслараро алоқаларнинг ўта табақалашуви, ўзаро ҳаракатлар ва муносабатларнинг норасмий мувофиқлаштирилиши, жамият аъзоларининг бир-бирига тобелик, уруғчилик ва қон-қариндошлик муносабатлари билан боғлиқлиги натижасида шахс эркинлиги ҳам таъминлинмади. бошқарувдаги примитив тизимлар имтиёзсиз жамият аъзоларининг фаоллигини пасайтириб, бу ҳолат шахснинг ижодий фаолият кўрсатиш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга имкон бермас, натижада ўзаро муносабатлар биқиқ тарзда рўй берар эди. замонавий жамиятнинг пайдо бўлиши билан инсоннинг ижтимоий ва сиёсий муносабатлардаги ўрни юксалиб борди. бу жамиятларда ўзаро муносабатларнинг бир-бирига таъсир этиш даражаси ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви рўй берди. бу жараёнларнинг секинлик билан юксак таълим …
5 / 8
штирок этишга интилади. ижтимоий сиёсий муносабатларда фаол иштирок этиш эҳтиёжлари ва зарурияти эса ҳар бир фуқарода манфаатларни фақат гурухий шаклдагина ифодалаш ва қондириш мумкин эканлигини англиб етишга замин яратади. турли хил ижтимоий гурухлар ва табақаларнинг турлича манфатларни ўзаро тўқнашувлар ва зиддиятларга киришиши, уларни ўзаро келиштириш ва мувозанатлаштиришсиз ҳал қилиб бўлмаслигини англаш жараёнлари табиий равишда халқчил жамият ва сиёсий ҳокимиятга бўлган эҳтиёжларни шакллантирди. чунки турли манфаатлар мувозанатини таъминлашни фақат демократик жамият билан давлат ҳокимияти ҳамкорлигида амалга ошириш мумкин эканлигини тарихий тажрибалар исботлаб берди. шу сабабли ҳам, сиёсий онг турли хил ижтимоий гурухларнинг сиёсий институтлар ва сиёсий субъектлар билан ўзаро мулоқат ва муносабатларга киришиши учун зарурий эҳтиёжларни шакллантирди ҳамда расмийлаштирди. фуқаро ҳуқуқларини таъминлашда инсоннинг табиий ҳуқуқларини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. қадимги антик файласуфлар талқинича, табиий ҳуқуқ табиатга боғлиқ ҳолда инсонлар туғилишлариданоқ бир хилдирлар. ижтимоий шартномалар асосида қонун ва давлат пайдо бўлди. арестотелънинг фикрича, инсоннинг туғилишиданоқ пайдо бўлган хусусий мулкга бўлган табиий …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "fuqaro erkinligi, huquq va manfaatlari"

19-мавзу. фуқаро эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш режа 1. фуқаро эркинлиги ва фаоллиги тушунчалари. 2. ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асослари. 3. фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш-демократик жамият қуриш омили. 4. фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги. 1. бугунги кунда «фуқаро», «фуқаролик», «фуқаролик жамияти», «фуқаролик масъулияти», «фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари» тушунчалари демократик ривожланишнинг зарурий шартларидан бирига айланмоқда. бинобарин, демократия ва фуқаро эркинлиги ҳамда, унинг фаоллигини таъминлаш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. фуқаролик тушунчаси жамиятнинг ҳозирги давригача, яъни, ҳуқуқий давлат томон ривожланишида катта йўлни босиб ўтди. у жамиятнинг демократик ривожланишида қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири. ...

This file contains 8 pages in DOCX format (27.3 KB). To download "fuqaro erkinligi, huquq va manfaatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: fuqaro erkinligi, huquq va manf… DOCX 8 pages Free download Telegram