мулоҳаза. хулоса чиқариш.

DOCX 5 sahifa 29,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
11–мавзу. мулоҳаза. хулоса чиқариш. режа. 1. мулоҳаза (хукм), унинг моҳияти ва таркиби. 2. оддий ва мураккаб мулоҳазалар, уларнинг таркиби ва турлари. 3. ҳулоса чиқариш ҳақида умумий тушунча. дедуктив хулоса чиқариш 4. индуктив хулоса чиқариш таянч сўзлар: мулоҳаза, оддий мулоҳаза, мураккаб мулоҳаза, хукм ва гап, субъект, предикат, ҳукмларни айлантириш, ҳукмларни алмаштириш,тасдиқ ҳукмлар, инкор ҳукмлар, якка ҳукмлар, жузъий ҳукмлар, умумий ҳукмлар, мавжудлик ҳукмлари, атрибутив ҳукмлар, муносабат ҳукмлар, бирлаштирувчи(конъюнктив) ҳукмлар, айирувчи (дизъюнктив) ҳукмлар, шартли ҳукмлар, ҳулоса, дедуктив ҳулоса, силлогизм, энтимема, аналогия, индуктив ҳулоса, тўлиқ индукция, тўлиқсиз индукция, оммавий индукция, илмий индукция 1. мулоҳаза, унинг моҳияти ва таркиби. мулоҳаза (хукм)предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ҳодисаларнинг оддий, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. …
2 / 5
нлари деб аталади. 2. оддий ва мураккаб мулоҳазалар, уларнинг таркиби ва турлари. ҳукмлар тузилишига кўра оддий ва мураккаб бўлади. оддий ҳукм деб таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади. таркибидан икки ёки ундан ортиқ ҳукмни ажратиш мумкин бўлган мулоҳазаларга мураккаб ҳукм дейилади. оддий ҳукмлар сифати ва миқдорига кўра турларга бўлинади. сифатига кўра тасдиқ ва инкор ҳукмлар фарқланади. миқдорига кўра оддий ҳукмлар якка, умумий ва жузъий ҳукмларга бўлинади. бунда субъектда ифодаланган предметларнинг сони, яъни унинг ҳажмидан келиб чиқилади. якка ҳукмларда бирорта белгининг предметга хослиги ёки хос эмаслиги ҳақида фикр билдирилади. масалан: «ўзбекистон республикаси мустақил давлатдир», «ахмедов тарихчи эмас». умумий ҳукмларда бирорта белгининг якка предметлар синфининг ҳаммасига ёки ундаги ҳар бир предметга тааллуқли ёки тааллуқли эмаслиги ҳақида фикр баён қилинади. масалан: «ҳар бир инсон бахтли бўлишни ҳоҳлайди», ва «ҳеч бир ақлли одам вақтини беҳуда сарфламайди». жузъий ҳукмларда бирорта белгининг предметлар тўпламининг бир қисмига хос ёки хос эмаслиги ҳақида фикр билдирилади. масалан: …
3 / 5
қий боғловчининг мазмунига кўра мураккаб ҳукмларнинг қуйидаги асосий турларини фарқ қилиш мумкин: бирлаштирувчи, айирувчи, шартли, эквивалент. бирлаштирувчи (конъюнктив) ҳукмлар икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг «ва», «ҳам», «ҳамда» каби мантиқий боғловчилар воситасида бирикишидан ҳосил бўлади. масалан, “қўнғироқ чалинди ва дарс бошланди”. ўзбек тилида бирлаштирувчи ҳукмлар «аммо», «лекин», «бироқ» каби боғловчилар ва боғловчиларсиз оҳанг воситасида ҳам тузилади. мантиқий боғламалар конъюнкция белгиси «» орқали ифодаланади. формуласи: рq. айирувчи (дизъюнктив) ҳукм деб «ё», «ёки», «ёхуд» мантиқий боғловчилар воситасида боғланган оддий ҳукмларга айтилади. бу боғловчилар икки оддий ҳукм, бир қанча предикатлар. ёки бир қанча субъектларни бир-биридан айириб туради. масалан, «қодиров фалсафа ёки социология ёки психология бўлимида ўқийди». шартли (импликатив) ҳукм икки оддий ҳукмнинг «агар... унда» мантиқий боғловчи орқали бирикишидан ташкил топади. шартли ҳукмнинг моҳиятини аниқлаш учун “зарурий ва етарли шарт” тушунчаларини фарқлаш зарур. ҳодисанинг зарурий шарти деб, унинг мавжудлигини таъминлайдиган ҳолатга айтилади. агар ҳодисанинг шарти зарурий бўлмаса, ҳодиса ҳам бўлмайди. масалан, агар ўсимлик сувсиз …
4 / 5
бўлмайди. чунки бу мулоҳазалар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ. дедуктив хулоса чиқаришнинг муҳим хусусияти унда умумий билимдан жузъий билимга ўтишнинг мантиқан зарурий характерга эгалигидир. силлогизмнинг таркиби хулоса асослари (praemissae) ва хулоса (conсlusio) дан ташкил топган. хулоса асослари ва хулосадаги тушунчалар терминлар деб аталади. хулосанинг мантиқий эгаси – s - кичик термин (terminus minor), мантиқий кесими – р - катта термин (terminus major) деб аталади. хулоса асослари учун умумий бўлган, лекин хулосада учрамайдиган тушунча – м - (terminus medius) ўрта термин деб аталади. асосларда катта терминни ўз ичига олган мулоҳаза катта асос, кичик терминни ўз ичига олган мулоҳаза кичик асос деб аталади.. ўрта термин катта ва кичик терминни мантиқий боғловчи элемент ҳисобланади. силлогизмнинг умумий қоидалари.хулоса асосларининг чин бўлиши хулосанинг чин бўлиши учун етарли эмас. хулоса чин бўлиши учун яна маълум қоидаларга амал қилиш ҳам зарур. бу силлогизмнинг умумий қоидалари деб аталади. улар силлогизмнинг терминлари ва асосларига тааллуқли бўлган қоидалар бўлиб, қуйидагилардан иборат: …
5 / 5
мада силлогизмнинг тушириб қолдирилган қисми ёдда сақланади. энтимемалар уч турли бўлади: 1. катта асоси тушириб қолдирилган. 2. кичик асоси тушириб қолдирилган. 3. хулосаси тушириб қолдирилган. эпихейрема. эпихейрема-мураккаб қисқартирилган силлогизм бўлиб, унинг ҳар икки асоси қисқартирилган оддий силлогизм (энтимема) лардан иборат бўлади. мисол: илмий қонунлар исботланган фикрлардир, чунки улар ҳақиқатдир. физика қонунлари илмий қонунлардир, чунки улар табиат қонунларидир физика қонунлари исботланган фикрлардир. 4. индуктив хулоса чиқариш индуктив хулоса чиқариш эмпирик умумлаштириш шаклида содир бўлиб, унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб педметларда такрорланишини кузатиш асосида, шу белгининг мазкур синфга тегишли барча пердметларга хослиги ҳақида хулоса чиқарилади. индуктив хулоса чиқариш билвосита хулоса чиқариш ҳисобланади, яъни унинг асослари иккита ва ундан ортиқ мулоҳазалардан ташкил топган бўлади. улар, одатда, якка предмет ёки предметлар синфининг бир қисмини ифода қиладилар. хулосада эса, бир мантиқий синфга мансуб предметларнинг барчасига нисбатан умумий ҳукм тарзидаги фикр ҳосил қилинади. тўлиқ индукция индуктив хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда бирорта белгининг маълум …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мулоҳаза. хулоса чиқариш." haqida

11–мавзу. мулоҳаза. хулоса чиқариш. режа. 1. мулоҳаза (хукм), унинг моҳияти ва таркиби. 2. оддий ва мураккаб мулоҳазалар, уларнинг таркиби ва турлари. 3. ҳулоса чиқариш ҳақида умумий тушунча. дедуктив хулоса чиқариш 4. индуктив хулоса чиқариш таянч сўзлар: мулоҳаза, оддий мулоҳаза, мураккаб мулоҳаза, хукм ва гап, субъект, предикат, ҳукмларни айлантириш, ҳукмларни алмаштириш,тасдиқ ҳукмлар, инкор ҳукмлар, якка ҳукмлар, жузъий ҳукмлар, умумий ҳукмлар, мавжудлик ҳукмлари, атрибутив ҳукмлар, муносабат ҳукмлар, бирлаштирувчи(конъюнктив) ҳукмлар, айирувчи (дизъюнктив) ҳукмлар, шартли ҳукмлар, ҳулоса, дедуктив ҳулоса, силлогизм, энтимема, аналогия, индуктив ҳулоса, тўлиқ индукция, тўлиқсиз индукция, оммавий индукция, илмий индукция 1. мулоҳаза, унинг моҳияти ва таркиби. мулоҳаза (хукм)предметга м...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (29,9 KB). "мулоҳаза. хулоса чиқариш."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мулоҳаза. хулоса чиқариш. DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram