boshlang‘ich sinflarda miqdorlarni o‘rgatish metodikasi

DOCX 13 pages 39.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
mashg’ulot turi: ma’ruza mavzu: boshlang‘ich sinflarda miqdorlarni o‘rgatish metodikasi. mavzu rejasi: 1. yuza miqdori va uning o‘lchov birliklari bilan tanishtirish metоdikasi 2. vaqt miqdori va uning o‘lchov birliklari bilan tanishtirish metоdikasi adabiyotlar: 1.jumayev m.e. matematika o‘qitish metodikasi. (oo‘y uchun darslik.) toshkent. “turon-iqbol”, 2016 yil. 426 b. 2.jumayev m.e. tadjiyeva z.g‘. boshlang‘ich sinflarda matematika o‘qitish metodikasi. (oo‘y uchun darslik.) toshkent. “fan va texnologiya”, 2005 yil. вақт ўлчовларини ўрганиш. вақт фалсафий категория, вақт материянинг яшаш шаклидир, шу сабабли унга таъриф беришнинг иложи йўқ. вақт тушунчаси одамнинг амалий фаолияти жараёнида шаклланади. мавзуни ўрганишнинг асосий вазифаси болаларни вақт бирликлари ва уларнинг муносабатлари билан таништириш, вақтни соат бўйича аниқлашга ўргатишдир. вақт бу ҳодисаларнинг давомий эканлиги ҳақидаги дастлабки тасаввурларни болалар кун, ҳафта каби бирликлар билан танишиб ҳосил қиладилар. ҳар куни мактабга бориш керак. бирор вақтдан сўнг ҳодиса такрорланади. кун ўтди, тугади. бир неча кундан сўнг машғулотлардан озод бўлинадиган кун келади — бир ҳафта ўтди. биринчи синфда …
2 / 13
ўйича жойлаштиринг». бу иш учун ўқитувчи тузадиган сюжетлар унчалик мураккаб бўлмаслиги лозим. 3—4 та ишдан иборат бўлиши лозим. масалан, «кўчани қандай кесиб ўтиш керак», «дарсларга қандай тайёрланиш керак» ва ҳоказо. биринчи синфда сутканинг кисмлари: тонг, кундуз, кечқурун, тун тушунчалари, «бугун», «кеча», «эртага» тушунчалари шакллантирилади. ўқув йили давомида болалар ҳафта кунлари номларини, ойлар тартибини билиб оладилар. шу сабабли кўрсатма қўлланма сифатида синфда йиртма тақвимга эга бўлиш ёки намойиш этиладиган тақвим ясаб олиш фойдалидир. навбатчи ўқувчи ҳар бир ўтган кунни белгилаб боради. болаларнинг тажрибасида кўп учраб турадиган вақт оралиқларини таққослаш вақт бу миқдор эканлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантиради. масалан, қайси бири кўп вақтни олади: мактабга келишми ёки мактабдаги машғулотларми, дарсми ёки танаффусми, ўқув чорагими ёки таътилми; қайси бири кам вақтни олади: ўқувчининг мактабдаги машғулотими ёки ота-онасининг иш куними. вақт бўйича «узоқроқ», «қисқароқ» сўзлари киритилади. одамларни ёши бўйича таққослаб, болалар ёши катта, ёши кичик, ёшлари тенг тушунчаларини эгаллайдилар. биринчи синфдаёқ болалар вақтни соат аниқлигида …
3 / 13
н тавсифланади. вақт бу микдордир. ҳар бир одам учун ўз ҳаёт вақти ўлчаб берилган. ҳаётда эса кўп нарса қилишга улгуриш керак. шунинг учун биз вақтни ўлчашни билишимиз лозим. вақтни қандай ўлчаш керак? ахир уни 1 смли чизғич каби ёки 1 кг лик тош каби қўлда ушлаб бўлмайди-ку. бироқ одам кузатувчан. одамлар жуда қадим-қадимда бир қуёш чиқишидан навбатдаги қуёш чиқишигача бир хил вақт ўтишини пайқаганлар. тенг вақт оралиқларида такрорланадиган ҳодисалар вақт ўлчовлари бўлиб хизмат қилиши мумкин. сиз энди қуёш нега чиқиши ва ботишини биласиз, чунки ер ўз ўқи атрофида айланади. ернинг ўз ўқи атрофида тўлиқ айланиш вақти сутка деб аталади. сутка — бу катта вақт оралиғи. бир сутка давомида одам кўп нарса қилишга улгуради. мана, сиз болалар ухлашга, мактабга келишга, шугулланишга улгурасиз... бироқ ҳамма ҳам дарснинг бошланишига кечикмасдан келиши учун нима қилиш керак? яна ҳам кичик вақт ўлчови керак. мана у: соат. шестернялар ва пружиналардан иборат бу мураккаб механизм милларни доира …
4 / 13
минут деб аталади. бир айланишда минут мили 60 бўлимни босиб ўтади. демак, 1 соат - 60 минут. соат нима? (вақтни ўлчаш учун асбоб.) соат қандай қисмлардан ташкил топган? (кичик мил соат мили, катта мил - минут мили, милларни ҳаракатлантирадиган механизм циферблат). соат қандай ўлчовларни санайди? (соатлар ва минутларни.) сутка соат ва минут миллари биргаликда 12 да турганда бошланади. бу тунда содир бўлади, ярим тун кирди деб айтишади. минут мили 12 марта айланганида, яъни12 соат ўтганда соат мили эса тўла айланиб чиққанида миллар яна устма-уст тушади, туш вақти бўлади. 12 соатдан кейин яна ярим тун бўлади. ярим тундан навбатдаги ярим тунгача 24 соат ўтади. 1 сутка=24 соат, 1 соат=60 минут соатлар барчада бир хил вақтни кўрсатиб ишлайдиган бўлиши керак. шу сабабли одамлар маълум вақтларда соатларини тўғрилаб турадилар. республикамизда бош соат бор. бу тошкент курантидаги соатлардир. улар 1947 йили амир темур ҳиёбонида қурилган. тошкент курантлари жуда аниқ юради. улар фақат бир марта, …
5 / 13
ўқиш ва циферблат бўйича вақтни белгилаш. 2. такрорлаш. қайси мил минутларни санайди? циферблатнинг қайси бўлими минутга мос келади? (60 бўлакка бўлинмаси). 3. минут мили 12 дан 1 га, 1 дан 2 га, 5 дан 6 га кўчганда неча минут ўтади? (5 мин) x у л о с а: ҳар бир катта бўлим — циферблатнинг сонлари орасидаги бўлим 5 минутга тенг. циферблат ёрдамида суҳбат ўтказилади: «болалар, агар минут мили 12 ни, яъни 00 минутни кўрсатса, у ҳолда соат мили кўрсатадиган сонни айтамиз: ҳозир соат икки, ҳозир соат саккиз. соат неча (ўқитувчи соат милини 4, 6, 8, 9 га кўчиради)? агар минут мили 6 сонини (30 минутни) кўрсатса, у ҳолда «ярим» сўзини ишлатамиз: ҳозир соат беш ярим, ҳозир соат ўн икки ярим. соат неча? (уқитувчи кўрсатади, болалар эса вақтни ўқийдилар 730, l l 30, 10 ва ҳоказо). агар катта мил циферблатнинг чап ярмида бўлса, у ҳолда «соат» сўзидан сўнг тўла соатгача етмайдиган …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "boshlang‘ich sinflarda miqdorlarni o‘rgatish metodikasi"

mashg’ulot turi: ma’ruza mavzu: boshlang‘ich sinflarda miqdorlarni o‘rgatish metodikasi. mavzu rejasi: 1. yuza miqdori va uning o‘lchov birliklari bilan tanishtirish metоdikasi 2. vaqt miqdori va uning o‘lchov birliklari bilan tanishtirish metоdikasi adabiyotlar: 1.jumayev m.e. matematika o‘qitish metodikasi. (oo‘y uchun darslik.) toshkent. “turon-iqbol”, 2016 yil. 426 b. 2.jumayev m.e. tadjiyeva z.g‘. boshlang‘ich sinflarda matematika o‘qitish metodikasi. (oo‘y uchun darslik.) toshkent. “fan va texnologiya”, 2005 yil. вақт ўлчовларини ўрганиш. вақт фалсафий категория, вақт материянинг яшаш шаклидир, шу сабабли унга таъриф беришнинг иложи йўқ. вақт тушунчаси одамнинг амалий фаолияти жараёнида шаклланади. мавзуни ўрганишнинг асосий вазифаси болаларни вақт бирликлари ва уларнинг муносабатлар...

This file contains 13 pages in DOCX format (39.0 KB). To download "boshlang‘ich sinflarda miqdorlarni o‘rgatish metodikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: boshlang‘ich sinflarda miqdorla… DOCX 13 pages Free download Telegram